Қабул-2023: тест синовларида абитуриентлар тўплаши мумкин бўлган максимал балл тасдиқланди

© SputnikАбитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2023
Oбуна бўлиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири тест топшириқлар сони ва баҳолаш мезонларини ўтган йилги қабулдек қолдирилди.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлар сони ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Қайд этилишича, мезонлар ўтган йилги қабулдек қолдирилди.
Унга кўра, барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:
Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) х 10 та;
Математика х 10 та;
Ўзбекистон тарихи х 10 та;
30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:
1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл
2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл
60 та саволдан жами 156,0 балл.
Умумий 2023/2024 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
Таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси 6 ой олдин тасдиқланган эди.
Янгиликлар лентаси
0