https://sputniknews.uz/20230627/rossiya-qurolli-isyon-jinoiy-ish-36348825.html
ФХХ қуролли исёнга оид жиноий ишни тугатди
ФХХ қуролли исёнга оид жиноий ишни тугатди
Sputnik Ўзбекистон
24 июнга ўтар кечаси "Вагнер" ХҲК қўшинлари Ростов-на-Донудаги Жанубий ҳарбий округи штабини эгаллаб олди ва ҳарбий колонна Москва томон йўлга чиққанини эълон қилди.Россия президенти Владимир Путин хусусий ҳарбий компания ҳаракатларини "хоинлик" деб атади ва компания раҳбари Евгений Пригожинга қарши "қуролли исён" уюштиргани учун жиноий иш очилди.
2023-06-27T13:41+0500
2023-06-27T13:41+0500
2023-06-27T14:42+0500
россия
фхх
"вагнер" хусусий ҳарбий компания
евгений пригожин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1b/36348482_0:203:2920:1846_1920x0_80_0_0_04084d550f2542b0a93a64e86e100caa.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг (ХҲК) қуролли исёни тўғрисидаги жиноий иш жиноий ҳаракатлар тўхтатилгани сабаб тугатилди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ахборот хизмати маълум қилди.Маълумот учун, 24 июнга ўтар кечаси "Вагнер" ХҲК қўшинлари Ростов-на-Донудаги Жанубий ҳарбий округи штабини эгаллаб олди ва ҳарбий колонна Москва томон йўлга чиққанини эълон қилди.Россия президенти Владимир Путин хусусий ҳарбий компания ҳаракатларини "хоинлик" деб атади. Компания раҳбари Евгений Пригожинга қарши жиноий иш очилди.Кейинчалик Беларусь президентининг матбуот хизмати Александр Лукашенко Владимир Путин билан келишган ҳолда Пригожин билан музокаралар ўтказиб, ҳарбий колоннани орқага қайтаришга кўндирганини хабар қилди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Пригожинга қарши жиноий иш тугатилиши ва у Беларусга кетишини маълум қилди. Кремль вакили олий мақсад қон тўкилишининг ва ички ихтилофнинг олдини олиш бўлганини таъкидлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1b/36348482_95:0:2826:2048_1920x0_80_0_0_babaf1fc00a51d9a5c00f2828bc80f80.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
"вагнер" хҳк россия қуролли исён жиноий иш
"вагнер" хҳк россия қуролли исён жиноий иш
ФХХ қуролли исёнга оид жиноий ишни тугатди
13:41 27.06.2023 (янгиланди: 14:42 27.06.2023) Таъкидланишича, исён қатнашчилари бевосита жиноят содир этишга қаратилган хатти-ҳаракатларини тўхтатишган.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг (ХҲК) қуролли исёни тўғрисидаги жиноий иш жиноий ҳаракатлар тўхтатилгани сабаб тугатилди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ахборот хизмати маълум қилди.
“Россия ФХХ тергов бошқармаси томонидан 23 июнь куни Россия ЖКнинг 279-моддаси билан қуролли исён юзасидан қўзғатилган жиноят ишини суриштириш чоғида унинг қатнашчилари 24 июнь куни бевосита жиноят содир этишга қаратилган хатти-ҳаракатларини тўхтатишгани аниқланди. Бу ва суриштириш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни инобатга олиб, тергов органи томонидан 27 июнь куни жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқарилди”, - дейилган хабарда. Ундан РИА Новости
иқтибос келтирган.Маълумот учун, 24 июнга ўтар кечаси "Вагнер" ХҲК қўшинлари Ростов-на-Донудаги Жанубий ҳарбий округи штабини
эгаллаб олди ва ҳарбий колонна Москва томон йўлга чиққанини эълон қилди.
Россия президенти Владимир Путин хусусий ҳарбий компания ҳаракатларини "хоинлик"
деб атади. Компания раҳбари Евгений Пригожинга қарши
жиноий иш очилди.Кейинчалик Беларусь президентининг матбуот хизмати Александр Лукашенко Владимир Путин билан келишган ҳолда Пригожин билан музокаралар ўтказиб, ҳарбий колоннани орқага қайтаришга кўндирганини
хабар қилди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Пригожинга қарши жиноий иш тугатилиши ва у Беларусга кетишини маълум қилди. Кремль вакили олий мақсад қон тўкилишининг ва ички ихтилофнинг олдини олиш бўлганини
таъкидлади.