Исён ташкилотчилари Россияга хиёнат қилишди: Путиннинг асосий баёнотлари

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишВстреча президента РФ В. Путина с представителями "Деловой России".
Встреча президента РФ В. Путина с представителями Деловой России. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2023
Oбуна бўлиш
Путин: Ҳозирги вазиятда Россия хиёнатга дуч келди, ҳаддан ташқари амбиция ва шахсий манфаатлар хиёнатга олиб келди.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Исён ташкилотчилари Россияга хиёнат қилишди, деди Россия президенти Владимир Путин.
Путин мурожаатидаги асосий баёнотлар:
️Россия бугун неонацистлар ва уларнинг хўжайинларининг тажовузини қайтармоқда, ўз келажаги учун қаттиқ кураш олиб бормоқда.
️Халқ тақдири ҳал этилаётган бу жанг барча кучларни бирлаштиришни, бирдамликни, жипслашишни, масъулиятни талаб этади.
️Бирликни бузадиган амаллар, аслида, ўз халқидан, фронтда жанг қилаётган жангчи сафдошларидан муртадликдир. 1917 йилда Россияга айнан шундай зарба берилган, кейин ҳаммаси Фуқаролар уруши фожиаси билан якунланди.
️Ҳозирги вазиятда Россия хиёнатга дуч келди, ҳаддан ташқари амбиция ва шахсий манфаатлар хиёнатга олиб келди. Қасддан хиёнат йўлига кирганларнинг ҳаммаси муқаррар жазога тортилади, қонун олдида ҳам, халқ олдида ҳам жавоб беради.
️Қуролли Кучлар ва бошқа давлат органларига керакли буйруқлар берилган, Ростов-Донуда вазиятни барқарорлаштириш бўйича қатъий чоралар кўрилади. Исён ташкилотчилари Россияга хиёнат қилишди ва бунинг учун жавоб берадилар.
Эслатиб ўтамиз, бугун Россия президенти Владимир Путин мурожаат йўллади. Мурожаат Евгений Пригожин номидан "Вагнер" Хусусий ҳарбий компаниянинг орқа лагерларига "зарба бериш" ҳақида тарқатилган маълумотлар юзасидан бўлди.
Янгиликлар лентаси
0