Лукашенко Пригожин “Вагнер” ХҲК ҳаракатланишини тўхтатишга рози бўлганини маълум қилди

© Sputnik / Виталий АньковПрезидент Белоруссии Александр Лукашенко. Архивное фото
Президент Белоруссии Александр Лукашенко. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, “стол устида вазиятни ҳал этишнинг мутлақо фойдали ва мақбул варианти турибди.”
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари (ХҲК) Евгений Пригожин Беларусь президенти Александр Лукашенконинг унинг жангчилари ҳаракатланишини Россия ҳудудида тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Бугун эрталаб Владимир Путин беларуслик ҳамкасбини Россия жанубидаги “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси билан боғлиқ вазият юзасидан хабардор қилди. Давлат раҳбарлари қўшма ҳаракатларга келишиб олишди <...> Келишувлар ривожланишида, <...> Беларусь президенти Евгений Пригожин билан музокаралар ўтказди. Музокаралар кун бўйи давом этди. Натижада Россия ҳудудида қирғин бошланишига йўл қўймасликка келишиб олишди. Пригожин Лукашенконинг “Вагнер” қуролли шахсларининг ҳаракатини тўхтатиш ва кескинликни юмшатишнинг кейинги одимлари ҳақидаги таклифини қабул қилди”, - дейилган Беларусь раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, “стол устида вазиятни ҳал этишнинг мутлақо фойдали ва мақбул варианти турибди.” Бу “Вагнер” ХҲК жангчилари учун хавфсизлик кафолатларини ҳам ўз ичига олади.
Ўтган тунда Россия Федерал хавфсизлик (ФХХ) ижтимоий тармоқларда Евгений Пригожин номидан тарқалаётган ва “Вагнер” ХҲК қисмларига Мудофаа вазирлиги зарба бергани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмаслиги ва ахборот провокацияси эканини маълум қилди. Россия ФХХ Тергов бошқармаси Пригожинга қарши Жиноят кодексининг 297 моддаси билан (“Қуролли исён ташкил этиш”) жиноий иш очган.
Россия президенти Владимир Путин россияликларга йўллаган мурожаатида исён кўтаришга уринганларнинг ҳаммаси жазоланиши, қонун ва халқ олдида жавоб беришини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0