Қурбон ҳайити ва дам олиш кунлари қайси тиббиёт муассасалари ишлайди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаУчтепа туманидаги 22-сонли оилавий поликлиника
Учтепа туманидаги 22-сонли оилавий поликлиника - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2023
Oбуна бўлиш
Дам олиш кунлари даволаш-профилактика муассасаларининг 40 мингдан зиёд ходимлари навбатчилик асосида иш олиб боради.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистонда Қурбон ҳайити муносабати билан даволаш-профилактика муассасаларида тиббиёт ходимлари навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум қилинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу муборак айём ва дам олиш кунларида даволаш-профилактика муассасаларининг 40 мингдан зиёд тиббиёт ходимлари қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатишини маълум қилди.
Даволаш-профилактика муассасалари:
1267 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника;
1080 та оилавий шифокор пункти;
1002 та маҳалла тиббиёт пункти;
туман, вилоят ва республика шифохоналари;
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари;
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.
Мамлакат бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.
Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бу йил Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланади. Ўзбекистонликлар байрам муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олишади.
Турли давлатларда қўй нархи қандай? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2023
Турли давлатларда қўй нархи қандай?
Янгиликлар лентаси
0