Турли давлатларда қўй нархи қандай?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистонда Қурбон байрами арафасида қўй нархи неча пул? Батафсил Sputnik инфографикасида танишинг.
Қурбон байрами арафасида Sputnik Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжонда қўй нархи неча пуллиги ҳақида статистик маълумотларни тўплади.
Унга кўра, энг арзон қўйни Озарбайжон ва Тожикистонда харид қилиш мумкин. Ушбу давлатларда бир бош қўй нархи 150 доллардан бошланади.
Иккинчи ўринда қўшни Қозоғистон республикаси. Бу ерда қўйлар ўртача 156 доллардан бошланади. Учинчи ўринда Қирғизистон - 172 доллардан.

ЎМИ Фатво марказининг қурбонлик ҳақидаги эслатмалари:

Қурбонлик кимга вожиб
Қурбонлик балоғат ёшига етган, ақли ҳуши жойида бўлган, мусофир бўлмаган, яъни сафарда бўлмаган мусулмонлар учун вожиб ҳисобланади. Шу билан бирга қурбонлик қилувчи киши закотга қодир, яъни етарлича бадавлат бўлиши керак.
Қурбонлик вақти
Қурбонлик зулҳижжа ойининг 10, 11, 12 кунларида уч кун давомида амалга оширилади. Қурбонлик ҳайит намози ўқилганидан сўнг бошланиб ҳайитнинг учинчи кун қуёш ботгунига қадар бажарилади.
Қурбонликка сўйиладиган жонивор қандай бўлиши керак?
Жонивор рангининг аҳамияти йўқ, ҳадисларда пайғамбар (с.а.в.) оқ-қора аралаш қўчқор сўйилгани айтилган бўлса да, лекин сўйиладиган қўчқорнинг ранги аҳамиятли эмас.
Қурбонликка касал, оёқ-қўли синган ёки жуда озғин ҳайвонлар қурбонликка ярамайди. Ҳайвоннинг думи, қулоғи ёки думбаси кесилган бўлса, унда қараш керак, агар аъзонинг учдан бир қисмидан ками кесилган бўлса ярайди, ундан кўп бўлса қурбонликка ярамайди. Чўпонлар томонидан белги сифатида қулоғи кесиб ёки тешиб қўйилган ҳайвонларни қурбонликка сўйиш жоиз бўлаверади.
Қурбонликни тақсимлаш
Қурбонликка қўй ёки эчкини бир киши номидан сўйиш мумкин, қорамол ёки туяни етти киши шерик бўлиб сўйиши мумкин. Шерикликка сўйилган қурбонликни тарозига тортиб уни тенг бўлиб олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Сотиш мумкин эмас
Қурбонликка сўйилган ҳайвон гўшти эҳсон қилинади, лекин уни сотиш мумкин эмас.
Янгиликлар лентаси
0