Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровҲайит намози, архив сурат
Ҳайит намози, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда Қурбон ҳайити намози эрталаб соат 05:15 да ўқилади.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтларини маълум қилди.
Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда Қурбон ҳайити намози эрталаб соат 05:15 да ўқилади.
Республиканинг бошқа ҳудудларида эса намоз жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:
1.
Андижон - соат 05:10 да;
2.
Наманган - соат 05:10 да;
3.
Фарғона - соат 05:10 да;
4.
Тошкент ш. - соат 05:15 да;
5.
Тошкент в. - соат 05:20 да;
6.
Сирдарё - соат 05:25 да;
7.
Жиззах - соат 05:30 да;
8.
Самарқанд - соат 05:35 да;
9.
Навоий - соат 05:40 да;
10.
Қашқадарё - соат 05:40 да;
11.
Бухоро - соат 05:40 да;
12.
Сурхондарё - соат 05:40 да;
13.
Хоразм - соат 05:50 да;
14.
Қорақалпоғистон Рес. - соат 05:50 да.
Таъкидланишича, ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олган ҳолда белгиланган.
Ўзбекистон асосий янгиликлари Telegram-каналимизда — Обуна бўлинг ва тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бу йил Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланади. Ўзбекистонликлар байрам муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олишади.

Мавзуга доир:

Қурбон ҳайити тарихи ва аҳамияти
Қурбонлик одоблари ва шартлари: қандай жонлиқ сўйилади, қурбонликнинг сўнгги вақти
Қурбон ҳайити арафасида қўй нархи ошадими – мутахассис фикри
Янгиликлар лентаси
0