https://sputniknews.uz/20230531/qurbon-hayiti-arafasida-qoy-narxi-oshadimi-35562528.html
Қурбон ҳайити арафасида қўй нархи ошадими – мутахассис фикри
Қурбон ҳайити арафасида қўй нархи ошадими – мутахассис фикри
Sputnik Ўзбекистон
Қурбон ҳайити арафасида қўй нархи қандай бўлиши ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш кўмитасига мурожаат қилди.
2023-05-31T21:11+0500
2023-05-31T21:11+0500
2023-06-01T11:50+0500
қурбон ҳайити
ислом дини
мусулмонлар
байрам
қўй
нарх-наво
бозор
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/01/35573482_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_55684d6fa4c19d8fb7903631e068317f.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Қурбон ҳайитидан олдин қўй нархи ошадими? Sputnik мухбири ушбу савол билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш кўмитасига мурожаат қилди. Қўмита матбуот котиби Анвар Суюновнинг айтишига кўра, Қурбон ҳайити арафасида бозорларда қўй нархи бироз ошиши мумкин, лекин бу ўсиш қисқа муддатли бўлади. Маълумот учун, ҳозирда қўй гўшти Тошкент бозорларида 80-100 минг сўмгача, Нукус бозорларида 60-65 минг сўмгача, бошқа вилоятларда ўртача 70-80 минг сўмгача сотилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Достонбек Раҳматуллаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34374677_207:199:686:678_100x100_80_0_0_0ebbda2f233e2b8e368e45219324be77.jpg
Достонбек Раҳматуллаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34374677_207:199:686:678_100x100_80_0_0_0ebbda2f233e2b8e368e45219324be77.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/01/35573482_116:0:2847:2048_1920x0_80_0_0_6d03848a4ffa344c6700981b4649189d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Достонбек Раҳматуллаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34374677_207:199:686:678_100x100_80_0_0_0ebbda2f233e2b8e368e45219324be77.jpg
қурбон ҳайит қўй нарх-наво бозор ветеринария қўмитаси
қурбон ҳайит қўй нарх-наво бозор ветеринария қўмитаси
Қурбон ҳайити арафасида қўй нархи ошадими – мутахассис фикри
21:11 31.05.2023 (янгиланди: 11:50 01.06.2023) Достонбек Раҳматуллаев
Мухбир
Қурбон ҳайити 28 ёки 29 июнга тўғри келади, Ўзбекистонда бу кунда асосан қўй (қўчқор) сўйилади ва гўшти тарқатилади. Sputnik байрам арафасида қўй нархи қандай бўлиши билан қизиқди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Қурбон ҳайитидан олдин қўй нархи ошадими? Sputnik мухбири ушбу савол билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш кўмитасига мурожаат қилди.
Қўмита матбуот котиби Анвар Суюновнинг айтишига кўра, Қурбон ҳайити арафасида бозорларда қўй нархи бироз ошиши мумкин, лекин бу ўсиш қисқа муддатли бўлади.
“Қурбон ҳайити арафасида қўйнинг нархи бироз кўтарилиши мумкин, давомийлиги 3 кунгача, лекин бу бутунлай эмас. Сабаби ёз фасли бу йил ҳар қачонгидан иссиқроқ келмоқда. Қўй гўшти “иссиқлик” бўлгани учун одамлар кўп истеъмол қилишмайди. Ҳайит кунлари ҳам кам истеъмол қилиниши мумкин. Тирик қўйнинг нархи унинг гўштига бўлган талабдан келиб чиқади”, - деди мутахассис.
Маълумот учун, ҳозирда қўй гўшти Тошкент бозорларида 80-100 минг сўмгача, Нукус бозорларида 60-65 минг сўмгача, бошқа вилоятларда ўртача 70-80 минг сўмгача сотилмоқда.