https://sputniknews.uz/20230625/venesuela-rossiya-prezidenti-vladimir-putin-36282619.html
Венесуэла Россия президенти Владимир Путинни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди
Венесуэла Россия президенти Владимир Путинни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Венесуэла президенти Николас Мадуро “Вагнер” ХҲК раҳбари Евгений Пригожин томонидан уюштирилган қуролли исён кўтаришга бўлган уринишни қоралайди ва Россия президенти Владимир Путинни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
2023-06-25T03:11+0500
2023-06-25T03:11+0500
2023-06-26T11:08+0500
дунёда
владимир путин
венесуэла
николас мадуро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1c/28602143_0:98:1775:1097_1920x0_80_0_0_e5fce6a38f783eb0d5e5900b628aa244.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро “Вагнер” ХҲК раҳбари Евгений Пригожин томонидан уюштирилган қуролли исён кўтаришга бўлган уринишни қоралайди ва Россия президенти Владимир Путинни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда республика ТИВ баёнотида маълум қилинган.“Венесуэла Боливариан Республикаси президенти Николас Мадуро Морос Венесуэла халқи ва ҳукумати номидан “Вагнер” гуруҳи ва унинг етакчиси Евгений Пригожиннинг Россия Федерациясида террористик усуллар билан қуролли исёнга кўмаклашган иррационал таҳдидини қоралайди”, - дейилган баёнотда.Шунингдек, Венесуэла Россия халқига бирдамлик билдирган.Бир кун аввал Россия Федерал хавфсизлик (ФХХ) ижтимоий тармоқларда Евгений Пригожин номидан тарқалаётган ва “Вагнер” ХҲК қисмларига Мудофаа вазирлиги зарба бергани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмаслиги ва ахборот провокацияси эканини маълум қилди. Россия ФХХ Тергов бошқармаси Пригожинга қарши Жиноят кодексининг 297 моддаси билан (“Қуролли исён ташкил этиш”) жиноий иш очди.Россия президенти Владимир Путин россияликларга йўллаган мурожаатида исён кўтаришга уринганларнинг ҳаммаси жазоланиши, қонун ва халқ олдида жавоб беришини маълум қилди.Беларусь раҳбари матбуот хизмати Пригожин Александр Лукашенконинг “Вагнер” жангчилари ҳаракатланишини Россия ҳудудида тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилганини маълум қилди. Аниқлик киритилишича, “стол устида вазиятни ҳал этишнинг мутлақо фойдали ва мақбул варианти турибди".Шундан сўнг “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин жангчиларини тўплаб, дала лагерларига қайтиб кетишини маълум қилди.Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Пригожинга қарши жиноий иш тугатилиши ва у Беларусга кетишини маълум қилди. Кремль вакили олий мақсад қон тўкилишининг ва ички ихтилофнинг олдини олиш бўлганини таъкидлади.
венесуэла
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1c/28602143_0:78:1705:1357_1920x0_80_0_0_f106c5237a88145e43cc33d11592d085.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
венесуэла президенти николас мадуро “вагнер” хҳк раҳбари евгений пригожин россия президенти владимир путин
венесуэла президенти николас мадуро “вагнер” хҳк раҳбари евгений пригожин россия президенти владимир путин
Венесуэла Россия президенти Владимир Путинни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди
03:11 25.06.2023 (янгиланди: 11:08 26.06.2023) Николас Мадуро Венесуэла халқи ва ҳукумати номидан “Вагнер” гуруҳи ва унинг етакчиси Евгений Пригожиннинг исён кўтаришга бўлган уринишини қоралаган.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро “Вагнер” ХҲК раҳбари Евгений Пригожин томонидан уюштирилган қуролли исён кўтаришга бўлган уринишни қоралайди ва Россия президенти Владимир Путинни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда республика ТИВ баёнотида маълум қилинган.
“Венесуэла Боливариан Республикаси президенти Николас Мадуро Морос Венесуэла халқи ва ҳукумати номидан “Вагнер” гуруҳи ва унинг етакчиси Евгений Пригожиннинг Россия Федерациясида террористик усуллар билан қуролли исёнга кўмаклашган иррационал таҳдидини қоралайди”, - дейилган баёнотда.
“Венесуэла Россия Федерациянинг конституциявий президенти ва унинг Қуролли кучларининг олий бош қўмондони Владимир Путинни тўлиқ қўллаб-қувватлайди”, - дейилган ТИВ хабарида.
Шунингдек, Венесуэла Россия халқига бирдамлик билдирган.
Бир кун аввал Россия Федерал хавфсизлик (ФХХ) ижтимоий тармоқларда Евгений Пригожин номидан тарқалаётган ва “Вагнер” ХҲК қисмларига Мудофаа вазирлиги зарба бергани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмаслиги ва ахборот провокацияси эканини маълум қилди. Россия ФХХ Тергов бошқармаси Пригожинга қарши Жиноят кодексининг 297 моддаси билан (“Қуролли исён ташкил этиш”) жиноий иш очди.
Россия президенти Владимир Путин россияликларга йўллаган мурожаатида исён кўтаришга уринганларнинг ҳаммаси жазоланиши, қонун ва халқ олдида жавоб беришини маълум қилди.
Беларусь раҳбари матбуот хизмати Пригожин Александр Лукашенконинг “Вагнер” жангчилари ҳаракатланишини Россия ҳудудида тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилганини
маълум қилди. Аниқлик киритилишича, “стол устида вазиятни ҳал этишнинг мутлақо фойдали ва мақбул варианти турибди".
Шундан сўнг “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин жангчиларини тўплаб, дала лагерларига қайтиб кетишини
маълум қилди.Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Пригожинга қарши жиноий иш тугатилиши ва у Беларусга кетишини маълум қилди. Кремль вакили олий мақсад қон тўкилишининг ва ички ихтилофнинг олдини олиш бўлганини
таъкидлади.