“Вагнер” раҳбари колонналар дала лагерларига қайтишини маълум қилди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишОбстановка в Ростове-на-Дону
Обстановка в Ростове-на-Дону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2023
Oбуна бўлиш
"Вагнер" раҳбари жавобгарликни англаб, ўз жангчиларини тўплаб, орқа йўналишдаги дала лагерларига қайтиб кетишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) жангчилари ўз колонналарини тўплаб, дала лагерларига қайтиб кетишади. Бу ҳақда “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Томонлардан бирида рус қони тўкилиши учун жавобгарликни англаб, биз колонналарни тўплаб, режага мувофиқ, орқа йўналишдаги дала лагерларига кетамиз”, - деди у.
Аввалроқ Беларусь раҳбари матбуот хизмати Пригожин Александр Лукашенконинг “Вагнер” жангчилари ҳаракатланишини Россия ҳудудида тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилганини маълум қилган эди. Аниқлик киритилишича, “стол устида вазиятни ҳал этишнинг мутлақо фойдали ва мақбул варианти турибди.” Бу “Вагнер” ХҲК жангчилари учун хавфсизлик кафолатларини ҳам ўз ичига олади.
Ўтган тунда Россия Федерал хавфсизлик (ФХХ) ижтимоий тармоқларда Евгений Пригожин номидан тарқалаётган ва “Вагнер” ХҲК қисмларига Мудофаа вазирлиги зарба бергани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмаслиги ва ахборот провокацияси эканини маълум қилди. Россия ФХХ Тергов бошқармаси Пригожинга қарши Жиноят кодексининг 297 моддаси билан (“Қуролли исён ташкил этиш”) жиноий иш очган.
Россия президенти Владимир Путин россияликларга йўллаган мурожаатида исён кўтаришга уринганларнинг ҳаммаси жазоланиши, қонун ва халқ олдида жавоб беришини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0