Пекин Москвани қўллаб-қувватлашини билдирди — Россия ТИВ

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишРоссия ва Хитой байроқлари, архив сурат
Россия ва Хитой байроқлари, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2023
Oбуна бўлиш
Пекин Россиядаги ички сиёсий вазиятда Москвани қўллаб-қувватлашини билдирди.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Пекин 24 июнь воқеалари муносабати билан Россиядаги ички сиёсий вазиятда Москвани қўллаб-қувватлашини билдирди, Хитой томони “Россиянинг янада гуллаб-яшнашига” умид қилмоқда, дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
“Хитой томони Россия Федерацияси раҳбариятининг 24 июнь воқеалари муносабати билан мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди ҳамда Россиянинг ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш ва янада гуллаб-яшнашидан манфаатдор эканини тасдиқлади”, — дейилади Пекинда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Руденко ва Хитой Ташқи ишлар вазири Цинь Ганнинг учрашувига кўра ёзилган хабарда.
Таъкидланишича, томонлар Россия-Хитой муносабатларининг ҳозирги ҳолатига юқори баҳо бериб, уларни изчил мустаҳкамлаш учун биргаликда ишлашга тайёр эканликларини тасдиқлади.
Бир кун аввал Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ижтимоий тармоқларда Евгений Пригожин номидан тарқалаётган ва “Вагнер” ХҲК қисмларига Мудофаа вазирлиги зарба бергани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмаслиги ва ахборот провокацияси эканини маълум қилди. Россия ФХХ Тергов бошқармаси Пригожинга қарши Жиноят кодексининг 297 моддаси билан (“Қуролли исён ташкил этиш”) жиноий иш очди.
Россия президенти Владимир Путин россияликларга йўллаган мурожаатида исён кўтаришга уринганларнинг ҳаммаси жазоланиши, қонун ва халқ олдида жавоб беришини маълум қилди.
Беларусь раҳбари матбуот хизмати Пригожин Александр Лукашенконинг “Вагнер” жангчилари ҳаракатланишини Россия ҳудудида тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилганини маълум қилди. Аниқлик киритилишича, “стол устида вазиятни ҳал этишнинг мутлақо фойдали ва мақбул варианти турибди".
Шундан сўнг “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин жангчиларини тўплаб, дала лагерларига қайтиб кетишини маълум қилди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Пригожинга қарши жиноий иш тугатилиши ва у Беларусга кетишини маълум қилди. Кремль вакили олий мақсад қон тўкилишининг ва ички ихтилофнинг олдини олиш бўлганини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0