Тошкентдан Чорвоққа қатновчи автобуслар сони кўпайтирилди

© Министерство транспорта РУзАвтобусы
Автобусы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Oбуна бўлиш
Энди Тошкентдан Чорвоққа қатновчи автобуслар 4 маҳал ҳаракатланади.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Тошкентдан Чорвоққа қатновчи автобуслар сони кўпайтирилди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Ҳозирда пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига автобуслар “Машинасозлар” метро бекати – Чорвоқ” йўналишида ҳар куни ҳаракатланади.
Эндиликда автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 7:00, 10:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00, 14:00, 16:00 ва 18:00 да ҳаракатланади.
Аввал автобуслар "Машинасозлар" метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да, Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 да ҳаракатланган.
Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўлкира нархи ҳамёнбоп 15 000 сўм. Йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.
Чорвоқ, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2023
Тошкент атрофида автобусда бориш мумкин бўлган 10 та дам олиш маскани
Янгиликлар лентаси
0