https://sputniknews.uz/20230607/toshkent-chorvoq-avtobus-qatnovi-35786120.html
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилди
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.
2023-06-07T16:17+0500
2023-06-07T16:17+0500
2023-06-07T16:24+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
автобус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/19/22369886_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_52429a53df3329ae85effbf684f9587b.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тошкент шаҳридан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Автобуслар Машинасозлар метро бекати – Чорвоқ йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.Автобуслар Машинасозлар метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 да ҳаракатланади.Таъкидланишича, қатновлар “Uzautotrans service” корхонасининг "Yutong" автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.10 апрелдан Қамчиқ ва Жиззах довонлари, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ҳамда микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат этилган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/19/22369886_141:62:1050:744_1920x0_80_0_0_8cc24164565b88cd6e6f8f7bfc2918f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент чорвоқ автобус қатнови
тошкент чорвоқ автобус қатнови
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилди
16:17 07.06.2023 (янгиланди: 16:24 07.06.2023) Ушбу йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тошкент шаҳридан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. “Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига (“Чорвоқ” эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди”, - дейилади хабарда.
Автобуслар Машинасозлар метро бекати – Чорвоқ йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.
Автобуслар Машинасозлар метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 да ҳаракатланади.
Таъкидланишича, қатновлар “Uzautotrans service” корхонасининг "Yutong" автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.
10 апрелдан Қамчиқ ва Жиззах довонлари, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ҳамда микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга
рухсат этилган эди.