Энди Қамчиқ довони орқали туристик автобуслар қатнови амалга оширилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПеревал Камчик
Перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Oбуна бўлиш
Энди Қамчиқ довони орқали йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари ўн тўрттагача ўриндиққа эга бўлган транспорт воситаларидан фойдаланиш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Қамчиқ довони орқали туристик автобуслар қатновини амалга оширишга рухсат берилди. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган республиканинг туризм салоҳиятини ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга қаратилган қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, энди Қамчиқ довони орқали йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари ўн тўрттагача ўриндиққа эга бўлган М2 тоифадаги транспорт воситаларидан фойдаланиш мумкин бўлади.
Шунингдек, Жиззах вилоятидаги довонлар ҳамда Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларида тегишли тоифадаги йўллар орқали туристик автобус ва микроавтобусларга мунтазам қатновларни амалга оширишга рухсат берилди.
Бунда транспорт воситалари қуйидаги тартиб асосида қатновни амалга ошириши мумкин:
ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган ва газ баллон ускуналари ўрнатилмаган;
секинлаштирувчи ускунаси (тоғ тормози) мавжуд бўлган;
ҳаракатни кузатиш навигация қурилмаси ва тахограф ўрнатилган транспорт воситаларида камида 7 йил стажи бор ҳайдовчиларга автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия мавжуд бўлган.
Қатнов фақат 1 апрелдан 1 ноябрга қадар бўлган даврда кундузи амалга оширилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0