Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури

© uzlidep.uzШавкат Миромонович Мирзиёев кандидат в президенты от партии Либерально-демократическая партия Узбекистана
Шавкат Миромонович Мирзиёев кандидат в президенты от партии Либерально-демократическая партия Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2023
Oбуна бўлиш
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП)дан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг сайловолди дастури.

Муҳтарам ватандошлар!

Ўзбекистон ўтган даврда катта ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Бу вақтда бутун жамият, одамлар ҳаёти тубдан ўзгарди, қўлга киритилган ул­кан ютуқлар Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига чексиз фахр ва ифтихор бағишлайди. Энг муҳими, халқимиз ютуқ ва муваффақиятларни ўз ҳаётида сезмоқда.
Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таржимаи ҳоли
Бошланган ислоҳотларга ортга қайтмайдиган, муқаррар тус бериш ва уларни ҳуқуқий кафолатлаш мақсадида 2023 йил 30 апрелда янги таҳрирдаги Конституция қабул қилинди. Асосий Қонунимиз– халқимиз барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг буюк пойдевори бўлиб хизмат қилади ва келажакдаги ислоҳотларнинг стратегик йўналишларини белгилаб беради.
Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси йилига 2 фоизга ўсмоқда. 2030 йилга бориб прогнозларга кўра, 40 миллионга етади. Бундай катта давлатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, халққа муносиб шароит яратиш учун иқтисодиёт ҳам, бошқарув ҳам, таълим ва тиббиёт ҳам янгича бўлиши,барча соҳаларда ўсиш, ривожланиш бўлиши керак.
Шу маънода, Янги Ўзбекистон, бу – аввало инсон қадри улуғланган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаро ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча имкониятлар яратилган мам­ лакатдир.
Янги Ўзбекистон, бу – соғлом, билимли ва маъ­навий баркамол инсонлар юртидир.
Янги Ўзбекистон, бу – глобал ишлаб чиқариш­ нинг муҳим ва ажралмас бўғинига айланган, кучли иқтисодиётга эга бўлган давлатдир.
Янги Ўзбекистон, бу – фуқаролар ва бизнес манфаатлари адолатли қонунлар асосида ҳимоя қи­линадиган жамиятдир.
Янги Ўзбекистон, бу – ватандошларимизни мамлакатимизда ва хорижда ҳар қандай ша­ роитда ҳам ҳимоя қила оладиган, чегаралари ишончли қўриқланадиган, хавфсиз ва барқарор давлатдир.
Эркин ва фаровон, қудратли давлатни қуришда бешта стратегик йўналиш яқин келажакдаги фаолиятимизда ҳал қилувчи ўрин тутади ва кўп­ миллатли халқимизнинг орзу ниятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

I. ҲАР БИР ИНСОНГА ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТ ЯРАТИШ

Янги Ўзбекистон ижтимоий давлат, деб эълон қилинди.Хусусан, янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилди.
Конституциявий қоида ва талаблардан келиб чиқиб, адолатли ижтимоий сиёсатни юритиш – Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омилларидан бири этиб белгиланган. Шунинг учун, таълим, тиббиёт ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича давлат ўз мажбуриятларини бажариши учун бу йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқамиз.

1.1. Таълим тизими ислоҳотлари

Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни – билим, таълим ва тарбия бўлиши учун зарур шароитларни яратиш сиёсатимизнинг энг устувор йўналишлари­ дан бири бўлади.
Биринчидан, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, қамровни 100 фоизга етказиш ва боғчаларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни сафарбар қиламиз.
Шу мақсадда 7 фоизлик ставкада 10 йил муд- датга кредит бериш учун имкониятлар яратилиб, ишлаб чиқариш корхоналарининг боғча қуришга сарф этиладиган харажатларини солиқлардан тўла озод қилиш тартибиишлаб чиқилади.
2030 йилга қадар қўшимча 2 мингта боғча қу­ риш чоралари кўрилади.
Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун боғча, шу жумладан, хусусий боғча харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.
Болаларни эрта ёшдан бошлаб замонавий ахбо­рот технологияларига ўргатиш мақсадида ҳар бир боғчани компьютер синфи билан таъминлаш юза­ сидан зарур ишлар амалга оширилади.
Боғча ва мактабларни фильтрланган ичимлик сув ҳамда санитария-гигиена инфратузилмаси би­ лан тўлиқ таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Мактабгача таълим муассасаларида оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод би- лан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади.
Иккинчидан, келгуси етти йилда мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилашни устувор вазифаларимиздан бири сифатида кўрамиз.
Буборада “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастурини ишлаб чиқиб, ҳаётга жорий этишни мақ­садга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Хусусий таълимга қўшимча енгилликлар яра­тилиб, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида мактаблар қуришга алоҳида аҳамият берилади.
Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади ва бунинг учун зарур молиявий имкониятлар яратилади.
Чекка ҳудудларда бепул мактаб автобусларини йўлга қўйиш имкониятларини кўрамиз.
2030 йилгача барча туман ва шаҳарларда “Истеъдод – Интилиш – Истиқбол” номли ихти­ сослаштирилган мактаблар ташкил этиш, уларда Президент мактабларидан кам бўлмаган шароитларни яратиш ёшларимиз учун янги имконият­ларни очиб беради. Бу мактабларда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун 70 фоиз квота ажратиш кўзда тутилади.
Келгуси етти йилда чет тилларини ўргатиш учун барча мактабларга “тил эгалари”бўлган ўқитувчилар жалб қилиниб, бу мақсадларга ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ ажратиш чоралари кўрилади.
Учинчидан, олий таълим ва илм-фан тизимларини илғор хорижий тажриба асосида ривожланти­рамиз.
Дунёдаги “Топ-500”га кирадиган чет эл олий­гоҳлари билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим”ни жорий этиш асосий вазифа бўлади.
Биотехнология, сунъий интеллект ва бошқа юқори технологик йўналишларда истеъдодли ёшларни энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юбориш бўйича 200 миллион долларлик дастурларни амалга оширишни муҳим деб ҳисоблаймиз.
Келгуси етти йилда илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга 1 миллиард доллар ажратилиши учун молиявий имкониятлар янада кенгайтирилади.
Маданият, санъат ва адабиёт вакиллари, маъ- навият соҳаси ходимлари, барча зиёлиларнинг машаққатли ва шарафлимеҳнатини қадрлаш ва рағбатлантириш бўйича қўшимча чораларкўриб борилади.

1.2. Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар

Соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш,аҳолини тиббиёт тизимидан рози қилиш, ўртача умр давомийлигини ҳозирги 73 ёшдан келгусида 78 ёшга етказиш бўйича барча имкониятларни ишга соламиз.
Биринчидан, аҳоли ўртасида ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш кўрсаткичларини кескин камайтириш чораларини кўрамиз.
2030 йилга қадар оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни камида 2 баробарга қисқартириш, онкологик, юрак-қон томир, диабет, нафас йўллари ва юқумли касал­ ликлар бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга ка­ майтириш соҳадаги энг асосий вазифалардан бири бўлади.
Сил билан касалланиш даражасини кескин камайтириш учун зарур имкониятлар ишга соли­ нади.
Жигар циррозига олиб келувчи “гепатит С” ка­ саллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўйиш зарур деб ҳисоблаймиз.
Иккинчидан, 2030 йилга қадар тиббиётга бюджетдан ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини 2 карра ошириб, уни 6 миллиард долларга етказиш орқали аҳолини кафолатланган тиббий хизмат билан қамраб олиш даражасини янада кенгайти­ришни бу йўналишдаги асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаймиз.
Келгуси йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакетни аҳолига бепул тақдим этиш чоралари кўрилади.
Туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, болалар- га 7 турдаги витаминлар, йод ва фолий кислотасини бепул тарқатиш ишлари давом эттирилади.
Шунингдек, 350 минг нафар диабет, 1,5 миллион нафар юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.
Ҳар йили юрак нуқсони бор 5 минг болани ва кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори бўлган 10 минг чақалоқни бепул даволаш режала­ римиздан алоҳида ўрин олади.
Соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади ва тиббий суғурта тизими жорий қилинади.
Учинчидан, онкологик беморлар даволаниши ва соғайиб кетиши учун зарур шароитларни яра­ тиб, уларнинг одатий ҳаётга қайтишига кўмакла­шамиз.
Жумладан, 120 минг нафар онкологик касалли­ ги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш учун барча имкониятлар ишга солинади.
Онкологик беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича барча ша­ роитлар яратибберилади.
Эҳтиёжманд оилаларнинг онкологик касаллиги бор фарзандларида ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш учун харажатларни тў­лиқ давлат ҳисобидан қоплашга зарур молиявий ресурслар жалб қилинади.

1.3. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар

Ижтимоий ҳимоя тизимининг вазифаси аҳолини оғир аҳволдан чиқариш ва жамиятда ўз ўрнини эгаллашиучун кўмак беришдан иборат бўлади. Шу боис, ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини тўлиқ қайта кўриб чиқамиз ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқамиз.
Биринчидан, ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий ходимлар фаолиятини ва ижтимоий хизматларни манзилли асосда кўрсатиш тизимини йўлга қўямиз.
Ҳаётда оғир аҳволга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши” юритиш тартиби ишлаб чиқи­лади. Бунда, ушбу оилаларда шароитни яхшилаш, уларга даволаш, дориларни етказиш, фарзандларини боғча ва мактабга жойлаштириш, моддий ёрдам бериш каби ижтимоий хизматлар кўрсатиш назарда тутилади.
Туманларда ижтимоий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган ижтимоийхизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобиль гуруҳлар” фаолиятини йўлга қўйиш бу соҳадаги вазиятни туб­ дан ўзгартиради.
Болаларни васийликка олиш тизими, васийлар­ни танлаш мезонлари ва мониторинг қилиш тарти­би қайта кўриб чиқилади.
Иккинчидан, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизимни яратиш – ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалардан бири бўлади.
Ортопедия, реабилитация, тиббиёт ва дори воситаларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзи танлайдиган, давлат эса пулини тўлаб берадиган тизимни жорий этиш бундай шахсларга кенг имко­ ниятларни яратади.
Протез-ортопедия буюмлари билан таъмин­лаш учун йўналтириладиган маблағларни ҳо­зирги 80 миллиард сўмдан 250 миллиард сўмга кўпайтириш ушбу йўналиш даустувор вазифа бўлади.
Ногиронликни белгилаш бўйича ҳозирги тиббий моделдан ижтимоий моделга ўтиш учун зарур чоралар кўрилади. Бунда, ишлаш истагидаги ногиронлиги бўлган шахсларга зарур шароитлар яратилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат бозо­ рида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқитиш тизимини йўлга қўйиш уларнинг жамиятга инте­грациясини янада кучайтиради.
Оиласидаги ногиронлиги бўлган одамга қаровчи эҳтиёжманд инсонларга иш ҳақи тўлаш тизимини жорий қилиш уларнинг манфаатларига хизмат қилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларни бизнесга жалб қилиб, даромад топишга ўргатган, уларнинг маҳсулотини реализация қилишга кўмаклашган тадбиркорларга имтиёз ва афзалликлар бериш тартиби ишлаб чиқилади.
Учинчидан, Янги Ўзбекистонни – аёллари ҳаётидан рози бўлиб, бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантирамиз.
Ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган меҳрибон оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, сифатлитаълим олишини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенгликмасалалари бундан буён ҳам энг асосий вазифа бўлиб қолади.
Қийин аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар учун ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш хизмати кенгайтирилади.
Зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўл­лаб-қувватлаш бўйича “Call-марказлар”ни ташкил қилиш ҳаётий заруратга айланган.
Туғуруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизимини жорий этиш юзасидан барча ҳуқуқий асослар яратилади.
Тўртинчидан, қадрли отахон ва онахонларимизнинг соғлиғини тиклаш, мазмунли дам олиши учун қўшимча шароитлар яратиш бўйича катта дастур қабул қиламиз.
Юртимиздаги уч миллиондан ортиқ нуроний­ лар ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши, улар учун юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилиши бўйича барча шароитлар яратилади.
Кексаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун оилавий шифокорлик пунктлари ва поликли­ никаларни қўшимча ускуналар билан таъминлаш чоралари кўрилади.
“Уч авлод учрашувлари”, “Оталар жасорати – ибрат намунаси”, “Ўнта ёшга – бир нуроний” ҳаракати каби маънавий-тарбиявий ишларни янада кенгай­тириш ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.
Бешинчидан, биз мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришга қаратилган сиёсатни изчил давом эттирамиз.
Меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали 3 миллион нафар ёшларни камбағалликдан чиқариш асосий вазифамиз бўлади.
Ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид дастурлар камбағал аҳоли билан бирга даромади паст бўлган қатламларни ҳам қамраб оладиган тизимни яра­тиш адолатдан бўлади.
Тадбиркорларга ижтимоий шериклик асосида камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалга оширишда қўшимча имтиёз ва рағбатларбериш тартибини ишлаб чиқиб, бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтириш бўйича барча куч ва ҳаракатларимизни сафарбар этамиз.
Олтинчидан, ҳар бир оила ўз уй-жойига эга бўлиши учун зарур шароитларни яратамиз.
Келгуси етти йилда 15 миллиард доллар ҳажмидаги маблағни йўналтириш ҳисобига қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилиши – асо­сий вазифаларимиздан бири бўлади.
Қурилиш-пудрат ташкилотлари ҳамда аҳолига арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этиш тартиби ишлаб чиқилади.

II. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ – АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2 баробар кўпайтириб, 160 миллиард долларга етказиш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга ошириш асосий страте­гик мақсадларимиздан бири бўлади. Ўзбекистон “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириши учун барча имкониятларни ишга соламиз.
Биринчидан, илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш ва бу орқали меҳнат унумдорлигини 2 баробар ошириш бўйича зарур чораларни кўрамиз.
Келгуси йилларда:
Олмалиқда 3 та мис бойитиш фабрикаси ва янги мис эритиш заводи;
Оҳангарон мисниқайта ишлаш кластери;
Навоий, Қўнғирот ва Қоракўлдайирик кимё-полимер кластерлари;
Тошкент ва Навоий вилоятларида фосфорит хомашёсидан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш корхонаси;
Тебинбулоқ ва Ғаллаоролда темир ишлаб чиқа­ риш мажмуалари каби стратегик мега лойиҳаларни ишга тушириш бўйича ташкилий-амалий ишлар олиб борилади.
2030 йилгача юқори даромадли маҳсулот учун зарур бўлган мис ишлаб чиқаришни 3,5 баробар, олтинни – 1,5 карра, кумушни – 3 марта, уранни 3 баробар ошириш бўйича имкониятларимизни сафарбар этамиз.
Автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақо­бат пайдо бўлиши учун 4 та нуфузли хорижий компаниянинг лойиҳаларини ишга тушириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 1 миллион донага етказиш асосий вазифа бўлади. Бунда, йилига 300 мингта электромобиль ишлаб чиқа­рилишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Саноатда қўшилган қиймат ҳажми 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказилиши учун барча шароитлар яратилади.
Иккинчидан, ташқи бозорларга чиқиш хара­жатлари юқори эканини инобатга олиб, илмга асосланган, юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтирамиз.
Ташқи бозорларга чиқиш учун Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш муҳим мақсадларимиздан бири бўлиб қолади.
Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 1 миллиард доллар ажратиш орқали мамлакатимизда юқори қўшилган қиймат­ли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришянги босқичга олиб чиқилади.
2030 йилга қадар:
50 та нуфузли хорижий брендлар билан махсус экспорт зоналарини ташкил қилиш;
тадбиркорларга “тайёр бизнес” шаклида бино бериш мақсадида саноат ипотекаси тизимини тў­лиқ йўлга қўйиш;
ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яра­тадиган 2 тадан янги саноат зоналарини ташкил этиш;
“IT” хизматлари экспортини 5 миллиард долларга олиб чиқиш;
экспорт ҳажмини 2 баробар ошириб, 45 миллиард долларга етказиш устувор вазифа бўлади.
Учинчидан, бутун дунёда тез ривожланаётган “яшил иқтисодиёт”га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кен­ гайтирамиз.
2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажмини 25 минг мегаваттга, уларнинг улушини ҳозирги 14 фоиздан 40 фоизга етказишга алоҳида аҳамият берилади.
2024 йилдан бошлаб саноатда “яшил сертификат”лар бозори яратилади.
Автобусларни тўлиқ экологик тоза электр ёки газ ёқилғисига ўтказиш учун барча ташкилий маса­лалар ҳал этилади.
Барча янги уйлар ва асбоб-ускуналарга энергияни тежаш бўйича талаблар жорий этилади.
Иқтисодиётда энергия самарадорлигини 2 карра ошириш учун зарур шароитлар яратила­ ди.
Бунда, 10 минг километр магистрал ва 110 минг километр ҳудудий электр тармоқларини барпо этиш режалаштирилиб, аниқ дастурлар асо­сида амалга оширилади.
Тўртинчидан, бизнес ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, инфратузилмани ривожлантириш бўйича янги ёндашувларни жорий қиламиз.
Йўл-транспорт соҳасида авиақатновлар сонини 4 марта ошириш соҳадаги асосий вазифалардан бири бўлади.
Тошкент – Самарқанд, Навоий – Бухоро йўна­лишларида тезюрар поездлар учун қўшимча темир йўллар қурилиши учун барча имкониятлар сафар­ бар қилинади.
Электрлашган темир йўллар улушини 43 фоиздан 65 фоизга етказиш ҳам иқтисодий, ҳам эколо­гик жиҳатдан манфаат келтиради.
Темир йўл соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши, хизматлар сифати рақобатбардош нархлар асосида белгиланиши соҳада эркин бозор тамойил­ ларига ўтишнинг муҳим омилидир.
Йирик 6 та аэропорт модернизация қилиниши, хусусий авиакомпаниялар сони 10 тага еткази­лиши бу соҳада рақобатни ошириб, йўловчиларга қулайликлар яратади.
2030 йилга қадар туман марказларидан ҳар бир қишлоққача – жами 5,5 минг километр цемент- бетон йўлларни қуриш ва жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш чоралари кўрилади.
Тошкент – Самарқанд ва Тошкент – Фарғона водийси йўналишларида янги автомобиль йўлларини қуришга давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий қиламиз.
Хусусий сектор иштирокида 56 минг километр йўлларни реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиб, амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Йўловчи ва юк ташиш ҳажмини 3 баробар кўпайтириш соҳадаги энг асосий вазифалардан бири бўлиб қолади.
2030 йилга қадар барча аҳоли пунктларини тоза ичимлик сув билан таъминлаш муҳим ҳаётий маса­ладир. Бунинг учун 2,5 миллиард доллар ажратиш бўйича барча молиявий имкониятлар сафарбар эти­лади.
Қишлоқ ва овулларни интернет билан тўлиқ қамраб олиб, унинг тезлигини 10 карра ошириш юзасидан имкониятлар ишга солинади.
Бешинчидан, мамлакатимизнинг инвестиция­вий жозибадорлигини янада ошириб, иқтисодиётимизга инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек, банк тизимини ислоҳ қилиш энгасосий вазифаларимиздан бири бўлади.
2030 йилгача 250 миллиард доллар инвестиция­лар, шу жумладан, 110 миллиард долларни хорижий инвестициялар ҳисобига, 40 миллиард долларни давлат-хусусий шериклик доирасида жалб этиш бўйича барча имкониятлар сафарбар этилади.
Банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини ҳозирги 18 миллиард доллардан 40 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ дастурлар амалга оширилади.
Банк тизими ислоҳотлари доирасида банк омо­ натлари ҳажмини 4 баробарга ошириш учун зарур шароитлар яратилади ва банкларни хусусийлашти­риш тезлаштирилади.
Банк бозорига яна камида 4 та йирик нуфузли чет эл банки кириб келиши ҳамда нобанк молиявий хизматларини кенгайтириш учун имконият яратилади.
Қимматли қоғозлар бозори ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш чоралари кўрилади.
Хусусий жамғариб бориладиган пенсия тизимини ташкил этиш учун барча қонуний асослар яратилади.
Олтинчидан, хусусий сектор улушини ошириш, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш бўйича ишларни давом эттирамиз.
Темир йўл хизматлари, автомобиль йўллари қу­риш ва бошқариш, газ ва электр етказиб беришни хусусий секторга ўтказиш орқали рақобат муҳити яратилади.
Ирригация, чиқиндини қайта ишлаш, ижтимоий объектларда энергетика ва иссиқлик таъминоти тизимини бошқаришга давлат-хусусий шериклик механизмлари кенг жорий этилади.
Хусусийлаштириш дастури доирасида давлат улуши мавжуд корхоналарни 6 баробарга камайти­риш бўйича режали ишлар амалга оширилади.
17 турдаги давлат монополияси бекор қилиниб, ушбу соҳаларга хусусий сектор кенг жалб этилади. Келгусида фақат магистрал энергия ва транспорт тармоқлари, давлат бошқаруви ва хавфсизлиги билан боғлиқ соҳалар давлат тасарруфида қолади.
2030 йилга қадар иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш асосий мақсадимиз бўлади.
Еттинчидан, бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратишни бундан буён ҳам давом эттирамиз.
Расмий сектор – нолегал фаолиятдан афзал ва манфаатли бўлиши учун барча зарур шароитлар яратилади.
Солиқ тизимини соддалаштириш ва барча тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.
Келгуси йилларда бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғи бўйича ставкалар оширилмаслиги қатъий кафолатланади.
2024 йилдан бошлаб, янги уй-жой сотиб олган аҳолига қўшилган қиймат солиғининг ярми қайтариб бериладиган тизим жорий этилади. Қурилишдаги ҳисоб-китоблар шаффоф бўлиши таъминланади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотган фер­мерларга қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизини қайтариш амалиёти йўлга қўйилиши уларни янада ри­вожлантиришда кучли рағбатлантирувчи омил бўлади.
Ижтимоий реестрга киритилган аҳолиниишга олган корхоналарга ходимининг даромад солиғини қайтариб бериш бундай тоифадаги шахсларнинг даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади.
Вақтида солиқ тўлаётган корхоналарда қўшилган қиймат солиғини қайтариш муддати бир кун этиб белгиланади. Бундай корхоналарда солиқ текширувлари ўтказилмайди ва уларга давлат ха­ридларида устунлик берилади.
“Очиқ мулоқот”лар орқали бизнес муаммолари­ни ҳал қилиш, бизнесга ноқонуний аралашувга йўл қўймаслик ва хусусий мулк дахлсизлиги сиёсати қатъий давом эттирилади.
Саккизинчидан, 2030 йилгача қишлоқ хўжалигида бир гектардан олинадиган ўртача даромадни 3 минг доллардан 5 минг долларга етказиш соҳадаги бош мақсад бўлади.
Ҳосилдорликни пахта бўйича ўртача 45-50 центнерга, ғалла бўйича 80-85 центнерга ошириш учун зарур шароитлар яратилади.
Қўшимча 300 минг гектар майдонларни ўзлаштириб, уларда интенсив боғ ва узумзорлар ташкил этиш режалаштирилади.
Сабзавот, полиз, картошка бўйича маҳаллий уруғлик таъминоти ҳозирги 15 фоиздан 50 фоизга етказиш борасидаги мавжуд имкониятлар ишга солинади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини ҳозирги 8 фоиздан 25 фоизга оширишга устувор вазифа сифатида қараймиз.
Агротармоқда 2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган 100 та янги логистика марказини ишга тушириш чоралари кўрилади.
Соҳада экспорт ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятларни сафарбар этамиз.
Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришларига мос ҳолда ривожлантириш, тупроқ ва яйловлар деградациясининг олдини олиш бўйича Миллийдастур қабул қилинади.
Аграр соҳага жами 15 миллиард доллар инвестициялар жалб этиш ушбу йўналишни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

III. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖАШ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

Янги таҳрирдаги Конституциямизда давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофазақилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланган. Шу боис, бетакрор табиатимизни асраб-авайлаб, келажак авлодларга безавол етказиш бўйича таъсир­чан чораларни кўрамиз.
Сув ресурслари муаммоси келгуси ўн йилликда минтақамиз ва мамлакатимиз учун энг долзарб масала бўлиб қолади. Бугунги кунда 70 фоиз ерлар эски усулда суғорилмоқда, 60 фоиз каналлар бетонланмаганлиги оқибатида йилига 16 миллиард метр куб сув йўқотилмоқда. Шу сабабли, суғоришда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш ишларини жадаллаштирамиз.
Биринчидан, 2030 йилга қадар экин майдон­ларини тўлиқ сув тежайдиган технологияларга ўтказиш ҳаётий заруратга айланмоқда.
Далаларга сув етказадиган объектлар фермер ва кластерлар бошқарувига берилиб, сув етказиш тизимига ривожланган давлатлар тажрибаси кенг жорий қилинади.
Сув тежайдиган технологияларни жорий қил­ган фермер ва деҳқонлар янада рағбатлантирилади. Бу борада 10 фоизлик кредит ажратиш, ўз ҳисоби­дан жорий қилган ер эгаларига эса харажатнинг 50 фоизини қоплаб бериш тартибини жорий этиш бўйича ишлар жадаллаштирилади.
Иккинчидан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини янада кенгайтирамиз.
Яшил майдонларни кўпайтириш учун йилига 400 миллиард сўм ажратиб борилиши аҳоли масканлари, умуман, маҳаллаларда экологик муҳитни яхшилайди.
Давлат идоралари, корхоналар, олийгоҳлар ҳам ўзининг яшил боғларини ташкил қилиши зарур.
Янги уй-жой қуришда пудратчиларга “яшил ҳудуд” ва автотураргоҳ барпо этиш мажбурий талаб қилиб қўйилади.
Учинчидан, 2030 йилгача республикада кўкаламзорлаштириш даражасини 18 фоиздан 30 фоизга етказиш аҳолини қулай экологик муҳитда яшаши учун шароит яратади.
Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни келгуси етти йилда 2,3 миллион гектарга етка­ зиш бу йўналишдаги устувор вазифа бўлиб қола­ ди.
Тошкент шаҳрида амал қилаётган бошқарув компаниялари фаолиятини бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш мақсадга мувофиқ.
Барча қишлоқ ва шаҳарларни қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш, уларни қайта ишлашни эса ками­да 65 фоизга етказиш атроф-муҳит тозалигини сақлашда муҳим аҳамият касб этади.
Муайян ҳудудга янги ҳоким тайинланганда, ўша ерда экологик аудит ўтказиш, натижаларини жамоатчиликка эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилса, ҳудуд аҳолиси ҳоким олдига сув ва ҳаво тозалиги, кўкаламзорлаштириш даражаси бўйи­ча аниқ масала қўя оладиган тизим яратилади.

IV. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистонга ҳуқуқий давлат деган таъриф берилди ва шу асосда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар ҳам 3 баробар кўпайтирилди.
Бу ишларнинг мантиқий давоми сифатида халқ хизматидаги давлатни барпо этиш вазифасини Янги Ўзбекистон тараққиётининг асосий тамойилларидан бири этиб белгилаймиз.

4.1. Давлат бошқаруви

Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқи­ чида “Давлат хизматчиси аввало халқ хизматчиси бўлиши шарт” деган ғоя юқори натижадорликка йўналтирилган давлат бошқаруви тизимини яра­тишда биз олиб бораётган сиёсатнинг асосий тала­би бўлади.
Биринчидан, рақамлаштириш орқали бюрократияни бартараф этиш принципини ҳаётимизга жадал олиб кирамиз.
Давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилиб, давлат бошқарувида мавжуд бўлган минглаб функцияларни босқичма-босқич рақам­лаштириш аҳоли учун янги қулайликларни яратади.
Фуқароларнинг давлат хизматларидан фойда­ ланиш учун мурожаат қилишида аризани ёзиш, турли шаклларни тўлдириш каби ортиқча формал тартиблар бекор қилиниб, давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон базадан ўзи оладиган тизим яратилади.
Ҳар бир маҳаллада электрон хизмат нуқталари ишга туширилиб, маҳаллалар барча масалаларни “бир қадам” тамойили асосида ҳал этадиган масканга айлантирилади.
Давлат фуқаролик хизмати тизимини рақам­ лаштириш ишларини жадаллаштиришга алоҳида аҳамият берилади.
Иккинчидан, маъмурий ислоҳотларнинг янги босқичида жойлардаги бошқарувни ўзгартириб, маҳаллий кенгашни халқнинг чинакам овозига айлантирамиз.
Ҳокимнинг Кенгашга раҳбарлик ваколати бекор қилиниши уларнинг Кенгаш олдида, халқ олдида ҳисобдор бўлишини, масъулияти ва жавоб­гарлиги ошишини таъминлайди.
Маҳаллий кенгаш депутатлар корпусинишакл­ лантириш тартиб-таомиллари қайта кўриб чиқи­лади.
Ҳоким ва маҳаллий кенгашнинг жавобгарлик доираси ва аниқ вазифалари белгиланган ҳолда улар фаолиятида жамоатчилик иштирок этиши учун за­рур шароитлар яратилади.
Учинчидан, аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллани жамоатчилик ва давлат органлари ўртасидаги “таянч кўприк”ка айлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.
Мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллада қолиши ҳисобига, маҳалла бюджетида йилига 3 триллион сўм маблағ пайдо бўлади.
Келгуси йилларда “Очиқ бюджет”га берилади­ган маблағни 3 карра ошириб, 24 триллион сўмга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжуд.
Маҳалла раисларининг ваколат муддатини 3 йилдан 5 йилга узайтириш бўйича қонуний асослар яратилади.
Тўртинчидан, очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги, фуқароларнинг ахборотолиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқла­рини қатъий кафолатлаймиз.
Нодавлат нотижорат ташкилотларини янада қўллаб-қувватлаб, улар учун барча шароитлар яратилади.
Сиёсий партиялар ролини ошириш, улар ўз кучи ва имкониятларини амалда тўла намоён этиши учун аралаш, яъни мажоритар – пропорционал сайлов тизими жорий этилади.

4.1. Суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари

Қонун устуворлиги, суд мустақиллигини ошириш ва адолатни таъминлашни устувор вазифа деб ҳисоблаймиз. Янги Ўзбекистонда фуқаро ва бизнеснинг ҳимоячиси фақат қонун ва суд бўли­шига эришамиз.
Биринчидан, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиб, одил судловга эришиш даражаси­ни ошириш учун барча имкониятларни сафарбар этамиз.
Терговда шахс ҳуқуқини чеклашга санкция бериш масаласи алоҳида судьялар томонидан кўриб чиқилиши амалиёти йўлга қўйилади.
Одамларни “қамоққа олиб тергов қилиш” амалиёти камайтирилади, бунинг ўрнига гаров эҳтиёт чорасидан кенг фойдаланиш имконияти яратилади. Бу масалада айбланувчи ёки ҳимоячи томонидан судларга эҳтиёт чорасини ўзгартириш юзасидан мурожаат қилиш имкониятлари кенгай­ тирилади.
Қамоқдаги шахслардан олинган “айбни бўйнига олиш” ҳақидаги ариза далил сифатида қабул қилин­ маслиги таъминланади.
Иккинчидан, жиноят иши қўзғатиш ва жазо бериш бўйича ёндашувларни қайта кўриб чиқамиз.
Жабрланувчининг илтимосига асосан жиноят ишини қўзғатмасдан ҳам ярашиш имконияти яратилади.
Жиноят содир қилган шахслар келгусида ту­залиш йўлига ўтиши учун муқобил жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари кенгайтирилади.
Учинчидан, тадбиркорлар учун жиноий жавобгарликка оид қонунчиликни янада либерал­лаштирамиз.
Солиққа оид жиноятлар бўйича тадбиркор суд ҳукми чиққунга қадар зарарни қопласа, жавобгарликдан озод этиш тартиби жорий этилади.
Тергов-суд жараёнида тадбиркорни ҳимоя қи­ лишга Бизнес омбудсман ва Савдо-саноат палатасини жалб этишга оид янги тартиб ўрнатилади.

V. ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ХАВФСИЗ ВА ТИНЧЛИКСЕВАР ДАВЛАТ

Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган тинчлик­ севар ташқи сиёсатни амалга ошириши белгилан­ ган. Шундан келиб чиқиб, узоқ ва яқин давлатлар билан дўстлик алоқалари ва ўзаро ҳамкорликни барча соҳаларда ривожлантирамиз.

5.1. Ташқи сиёсат

Биз очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боришни давом эттирамиз.
Биринчидан, Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини фақат халқимиз ва давлатимизнинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда олиб бора­миз.
Ўзбекистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ташаббуслари халқаро майдонда фаол илгари сурилади.
Қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожлантирилади.
Марказий Осиёда турли йўналишлар, айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги амалий ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилади.
Иккинчидан, хориждаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаб, уларнинг юртимиз тараққиётида фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароит­ ларни яратиб берамиз.
Хориждаги ватандошларимиз орасида она тили, миллий маданият ва анъаналарни тарғиб этиш бўйича тизимли чоралар кўрилади.
Хориждаги юртдошларимизга дунёнинг истал­ган нуқтасидан мамлакатимиздаги давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш имконияти яратилади.
Учинчидан, ташқи меҳнат миграцияси тизимини тўлиқ ислоҳ қилиб, хорижга ишлаш учун бораётган аҳолимизни касбга ва чет тилларига ўқитиш кўламини кенгайтирамиз.
Хорижда ишлаш истагидаги юртдошларимиз Европава Осиёнинг юқори ҳақ тўланадиган мамлакатларига ишга боришлари учун давлат томонидан кўмак бериштартиби жорий этилади.
Мураккаб вазиятга тушиб қолган юртдошла­римизга ҳуқуқий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш кўлами кенгайтирилади.
Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари давлатимиз, халқимизнинг доимий ғамхўрлигида бўлади, уларнинг фарзандлари ўқиши ва олийгоҳларга киришида ҳам енгилликлар берилади.

5.1. Хавфсизликни таъминлаш масалалари

Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб жараёнлар шароитидабизнинг бош мақсадимиз – Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги, унинг сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини янада мустаҳкамлашдан иборат бўлади.
Биринчидан, Қуролли Кучларимизнинг қудрати, мудофаа қобилиятимиз ва ҳарбий са- лоҳиятимизни янада ошириш мақсадида миллий армиямизни 2030 йилга қадар энг замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлаймиз.
Қўшинларнинг жанговар руҳи ва салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бораси­ да бошланган ишлар жадал давом эттирилади.
Иккинчидан, ҳарбий-жанговар қудрат ва юксак маънавий салоҳиятни Ўзбекистон Қуролли Кучла­рининг икки буюк таянчига айлантирамиз.
Ҳарбий хизматчиларимизни, мактаб,техникум ва олийгоҳларда ўқиётган болаларимизни, барча ёшларимизни тарихимиз ва маърифатпарвар аждодларимиз мероси асосида тарбиялаш учун зарур шароитлар яратилади.
Ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, миллий ва умум инсоний қадриятларга ҳурмат ғояси атрофида бирлаштириш бўйича алоҳида дастур асосида иш олиб борилади.
Давлатимиз рамзлари, хусусан,байроғимиз хонадонларда ҳам ҳилпираб туриши учун зарур ҳуқуқий асослар яратилиб, миллий ғуруримиз тимсолига айлантирилади.

Азиз ва муҳтарам юртдошлар!

Дунёда қарама-қаршилик ва тўқнашувлар тобора кучайиб бораётган, эртага халқаро вазият қандай тус олишини олдиндан айтиб бўлмайдиган бугунги ғоят мураккаб замонда кўзлаган мақсад­ларга эришиш осон бўлмайди.
Лекин ўтган даврда халқимиз билан катта сафарбарлик руҳида ишлашни, аниқ натижаларга эришишни ўргандик. Илгари ўн йиллар керак бўлган йўлни қисқа муддатда босиб ўтдик. Етар­лича билим ва тажриба орттирдик. Жаҳонда қанча дўст ва ҳамкорлар топдик. Дунё – бизга, биз дунёга очилдик.
Энг муҳими, ўзининг неча минг йиллик шонли тарихи давомида ҳар қандай синов ва машаққатлардан ёруғ юз билан ўтиб келаётган, мард ва матонатли халқимизбизга ишонди.
Энди ана шу ишончни амалий ишларимиз билан янада мустаҳкамлаш даври келди. Агар эзгу мақсадларимиз йўлида жипслашиб, ҳаммамизбир бўлиб, астойдил ҳаракат қилсак, мен ишонаман, бундан ҳам катта марраларни забт эта оламиз.
Мен, олижаноб, буюк халқимиз билан бирга юр­ тимизда эркин ва фаровон ҳаёт, инсон қадри баланд бўлган янги давлат, янги жамиятни барпо этишга қаттиқ бел боғлаганман.
Бу юксак масъулиятли вазифаниадо этиш йўлида ўзимнинг бор куч-ғайратим, билим ва тажрибамни, керак бўлса, бутун борлиғимни бағишлашга тайёрман.
Эл-юртимизга фарзандлик садоқати билан хизмат қилишдек буюк эътиқод доимо ҳаётимнинг маъно-мазмуни бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат сиёсатимизга, ислоҳотларимизга катта ишонч билдириб, мени ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётган она халқимга чин дилдан таъзим қиламан.
Азиз дўстлар!
Олдимизда турган кенг кўламли, ғоят серқирра ва масъулиятли вазифаларни адо этишда бизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!
Улуғбек Иноятовнинг сайловолди дастури
Робахон Маxмудованинг сайловолди дастури
Абдушукур Хамзаевнинг сайловолди дастури
Янгиликлар лентаси
0