Москва Вашингтонни огоҳлантирмоқда

© Sputnik / Алексей КуденкоРоссия ТИВ биноси, архив сурат
Россия ТИВ биноси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2023
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Москва НАТОни назорат қилувчи Вашингтонни қатъий равишда огоҳлантиришини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Россия АҚШни хатога йўл қўймасликка ва Украинада НАТО қўшинларини жойлаштирмасликка чақиради. Бунинг хавфли оқибатлари бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Сергей Рябков “RT International” телеканали эфирида маълум қилди.
“Агар уларни қилишса, бу улкан тарихий хато бўлади... Шу боис биз НАТОни назорат қилувчи АҚШНи қатъий равишда огоҳлантирамиз. Бу мамлакатлар номидан ким гапиришидан қатъи назар – собиқ ёки ҳозир амалдорлар – ҳаммаси Вашингтонда ҳал этилади. Биз Вашингтонни хавфли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган кейинги муваффақиятсизлик, кейинги хатолардан қатъий равишда огоҳлантирамиз. Украинада ҳеч қандай НАТО қўшинлари бўлмаслиги керак”, - деди дипломат.
Аввалроқ НАТОнинг собиқ бош котиби Фог Расмуссен, агар Вильнюсдаги саммитда Киев реал кафолатларни олмаса, алянснинг айрим мамлакатлари индивидуал тартибда Украинага қўшин юбориш истагини билдириши мумкинлигини айтганди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев махсус операцияни НАТОнинг узлуксиз кенгайишига Россия жавоби деб атаган эди ва Украинани НАТОга қабул қилиш оқибатларидан огоҳлантирган эди.
Янгиликлар лентаси
0