https://sputniknews.uz/20230608/ukrainaga-nato-qoshinlari-yuborilishi-mumkin-35805896.html
Украинага НАТО қўшинлари юборилиши мумкин — альянс собиқ бош котиби
Украинага НАТО қўшинлари юборилиши мумкин — альянс собиқ бош котиби
Sputnik Ўзбекистон
НАТО ҳарбийлари Украинадаги можарода бевосита иштирок этиши мумкин, деди альянс собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен.
2023-06-08T11:07+0500
2023-06-08T11:07+0500
2023-06-08T12:01+0500
украина
киев
нато
ақш
ҳарбийлар
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/02/23075289_0:108:2654:1601_1920x0_80_0_0_406a550769fd6c9b3e3ff2300606d4c1.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. НАТО қўшинлари Украинадаги можарода бевосита иштирок этиши мумкин, деди альянс собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен "Guardian" нашри билан суҳбатда.Аввалроқ ташкилотнинг амалдаги раҳбари Йенс Столтенберг Украина хавфсизлиги масаласи Вильнюсдаги саммитда биринчи ўринда туришини, бироқ тўлиқ кафолатлар фақат блокнинг тўлақонли аъзоларига берилишини айтган эди.Шунингдек, агар Украина “Вильнюсда ҳеч нарсага эга бўлмаса”, Болтиқбўйи давлатлари ва Польша Киевга ёрдам сифатида қўшин жўнатиш учун “кўнгиллилар иттифоқини” тўплаши мумкин, деб қўшимча қилди Расмуссен.Ўтган йилнинг сентябрида Киев ҳарбий блокка тезкор тартиб билан қўшилиш учун ариза берган эди. Миллий хавфсизлик бўйича АҚШ президенти ёрдамчиси Жейк Салливан кейинроқ таъкидлаганидек, бундай тартиб ҳозирда ноўриндир.Шу билан бирга, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Вильнюсда 11-12 июль кунлари бўлиб ўтадиган блок саммитида Киевнинг иттифоққа қўшилиш таклифидан ташқари бошқа ҳеч қандай қарор қаноатлантирмаслигига ишора қилди.Кремль вакили Дмитрий Песков таъкидлаганидек, Москва вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва қўшни республиканинг Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилиш режаси махсус операция бошланишига сабаб бўлганини ёдда тутиш зарур.Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев махсус операцияни НАТОнинг узлуксиз кенгайишига Россия жавоби деб атаган эди ва Украинани НАТОга қабул қилиш оқибатларидан огоҳлантирган эди.
украина
киев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/02/23075289_189:0:2466:1708_1920x0_80_0_0_3481f5be6da222c75d311d64c27de0c0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина нато қўшинлари
Украинага НАТО қўшинлари юборилиши мумкин — альянс собиқ бош котиби
11:07 08.06.2023 (янгиланди: 12:01 08.06.2023) НАТО ҳарбийлари Украинадаги можарода бевосита иштирок этиши мумкин, деди альянс собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. НАТО қўшинлари Украинадаги можарода бевосита иштирок этиши мумкин, деди альянс собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен "Guardian" нашри билан суҳбатда.
Аввалроқ ташкилотнинг амалдаги раҳбари Йенс Столтенберг Украина хавфсизлиги масаласи Вильнюсдаги саммитда биринчи ўринда туришини, бироқ тўлиқ кафолатлар фақат блокнинг тўлақонли аъзоларига берилишини айтган эди.
“Агар НАТОга аъзо давлатлар, жумладан, АҚШ Вильнюсдаги иттифоқ саммитида Киевга хавфсизлик кафолатларини бермаса, бир гуруҳ НАТО давлатлари Украинага қўшин юбориш истагини билдириши мумкин”, - дея таклиф қилди Расмуссен.
Шунингдек, агар Украина “Вильнюсда ҳеч нарсага эга бўлмаса”, Болтиқбўйи давлатлари ва Польша Киевга ёрдам сифатида қўшин жўнатиш учун “кўнгиллилар иттифоқини” тўплаши мумкин, деб қўшимча қилди Расмуссен.
Ўтган йилнинг сентябрида Киев ҳарбий блокка тезкор тартиб билан қўшилиш учун ариза берган эди. Миллий хавфсизлик бўйича АҚШ президенти ёрдамчиси Жейк Салливан кейинроқ таъкидлаганидек, бундай тартиб ҳозирда ноўриндир.
Шу билан бирга, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Вильнюсда 11-12 июль кунлари бўлиб ўтадиган блок саммитида Киевнинг иттифоққа қўшилиш таклифидан ташқари бошқа ҳеч қандай қарор қаноатлантирмаслигига ишора қилди.
Кремль вакили Дмитрий Песков таъкидлаганидек, Москва вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва қўшни республиканинг Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилиш режаси махсус операция бошланишига сабаб бўлганини ёдда тутиш зарур.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев махсус операцияни НАТОнинг узлуксиз кенгайишига Россия жавоби
деб атаган эди ва Украинани НАТОга қабул қилиш оқибатларидан
огоҳлантирган эди.