Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги учрашувни россиялик ҳакамлар бошқаради

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишФутбольный судья Кирилл Левников. Архивное фото
Футбольный судья Кирилл Левников. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашувни Кирилл Левников бошчилигидаги россиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. “CAFA Nation’s Cup” халқаро мусобақаси доирасида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги финал учрашувни Кирилл Левников бошчилигидаги россиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Жамоалар ўртасидаги ўйин 20 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Левников жамоасининг CAFA турнирида фаолият юритиши эса май ойида маълум бўлган эди.

“Эртага Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Эрон учрашувига россиялик ҳакамлар жамоаси тайинланди”, — дейилади CAFA матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистон финал йўлида Ўмон (3:0), Туркманистон (2:0) ва Тожикистон (5:1) жамоалари устидан ғалаба қозонди. Эрон эса Қирғизистон ва Афғонистон вакилларини ортда қолдирди.
Финал 20 июнь куни соат 20:30 да "Бунёдкор" стадионида бошланади.
Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги финал баҳсини қаерда онлайн томоша қилиш мумкин?
Футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири шу йилнинг 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда. Турнирда Марказий Осиё мамлакатлари: Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, шунингдек, Ўмон, Эрон ҳамда Афғонистон мамлакатлари терма жамоалари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0