https://sputniknews.uz/20230614/ozbekiston-turkmaniston-oyini-qanday-tugadi-35972106.html
Ўзбекистон-Туркманистон ўйини қандай натижа билан тугади?
Ўзбекистон-Туркманистон ўйини қандай натижа билан тугади?
Sputnik Ўзбекистон
CAFA Nation’s Cup 2023 турнири доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши ўйини бўлиб ўтди.
2023-06-14T22:31+0500
2023-06-14T22:31+0500
2023-06-15T11:17+0500
спорт
футбол
марказий осиё футбол ассоциацияси (cafa)
тошкент
бунёдкор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0e/35971146_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f2cc4b33819d404fe611a9ff928985f2.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Бугун Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида CAFA Nation’s Cup 2023 доирасида Ўзбекистон-Туркманистон ўйини бўлиб ўтди.Учрашув соат 20:30 да бошланди. Ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ кўк либосда, дарвозабон эса қора либосда ҳаракатланди. Рақиб жамоа эса оқ либосда майдонга тушди. Биринчи 45 дақиқа ва қўшиб берилган 4 дақиқада ҳеч бир жамоа олдинга силжий олмади. Ҳисоб 0:0.Бу Элдорнинг терма жамоа таркибида урилган 35 голи бўлди ва у Максим Шацкихнинг рекордини (34 ) янгилади. Шунингдек, энг яхши тўпурарлар қаторидан Александр Гейнрих (31) ва Миржалол Қосимовлар (30) ҳам ўрин олган. Ўзбекистон - Тукрманистон ўйини 2:0 ҳисобида якунланди. Ўйиннинг энг қизиқ лаҳзаларини Sputnik телеграм каналида кузатиб боринг. Ўйинни 15 мингдан ортиқ футбол мухлислари "Бунёдкор" стадионида томоша қилишди Мазкур баҳсда бош ҳакам сифатида Нурзатбек Абдуқодиров (Қирғизистон) ишлади. Унга қанотларда Сергей Гришченко (Қирғизистон) ва Моҳид Шариф Сарвари (Афғонистон) ёрдам берди. Тўртинчи расмий ҳакам вазифаси эса Ҳасан Акрамига (Эрон) топширилганди.Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Ўзбекистон вакиллари Ўмонга қарши майдонга тушди ва 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Голлар 7 ва 24-дақиқада Жалолиддин Машарипов, 89-дақиқада эса Ҳожиакбар Алижонов томонидан киритилди.Футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири шу йилнинг 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтади. Турнирда Марказий Осиё мамлакатлари: Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, шунингдек, Ўмон, Эрон ҳамда Афғонистон мамлакатлари терма жамоалари иштирок этмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0e/35971146_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b690eda7e3cbd0eab872984cfc4289d7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
cafa ўзбекистон терма жамоа туркманистон футбол тошкент бунёдкор стадион спорт
cafa ўзбекистон терма жамоа туркманистон футбол тошкент бунёдкор стадион спорт
Ўзбекистон-Туркманистон ўйини қандай натижа билан тугади?
22:31 14.06.2023 (янгиланди: 11:17 15.06.2023) CAFA Nation’s Cup 2023 турнири доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистонга қарши ўйини бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Бугун Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида CAFA Nation’s Cup 2023 доирасида Ўзбекистон-Туркманистон ўйини бўлиб ўтди.
Учрашув соат 20:30 да бошланди. Ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ кўк либосда, дарвозабон эса қора либосда ҳаракатланди. Рақиб жамоа эса оқ либосда майдонга тушди.
Биринчи 45 дақиқа ва қўшиб берилган 4 дақиқада ҳеч бир жамоа олдинга силжий олмади. Ҳисоб 0:0.
Иккинчи тайм бошида 51 дақиқада Элдор Шомуродов ниҳоят ҳисобни очди. Ҳужумда унга захирадан тушган Остон Ўрунов ва Ҳожимат Эркиновлар ёрдам беришди.
Бу Элдорнинг терма жамоа таркибида урилган 35 голи бўлди ва у Максим Шацкихнинг рекордини (34 ) янгилади. Шунингдек, энг яхши тўпурарлар қаторидан Александр Гейнрих (31) ва Миржалол Қосимовлар (30) ҳам ўрин олган.
Иккинчи гол! 85 дақиқада Искандаров узатмасидан сўнг Элдор Шомуродов ўзининг 36 голини бўш қолган дарвозага киритди. Чунки бундан олдин дарвозабон олдинга чиқиб тўпни қайтарган эди.
Ўзбекистон - Тукрманистон ўйини 2:0 ҳисобида якунланди. Ўйиннинг энг қизиқ лаҳзаларини Sputnik телеграм каналида кузатиб боринг. Ўйинни 15 мингдан ортиқ футбол мухлислари "Бунёдкор" стадионида томоша қилишди
Мазкур баҳсда бош ҳакам сифатида Нурзатбек Абдуқодиров (Қирғизистон) ишлади. Унга қанотларда Сергей Гришченко (Қирғизистон) ва Моҳид Шариф Сарвари (Афғонистон) ёрдам берди. Тўртинчи расмий ҳакам вазифаси эса Ҳасан Акрамига (Эрон) топширилганди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Ўзбекистон вакиллари Ўмонга қарши майдонга тушди ва 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Голлар 7 ва 24-дақиқада Жалолиддин Машарипов, 89-дақиқада эса Ҳожиакбар Алижонов томонидан
киритилди.Футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири шу йилнинг 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтади. Турнирда Марказий Осиё мамлакатлари: Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, шунингдек, Ўмон, Эрон ҳамда Афғонистон мамлакатлари терма жамоалари иштирок этмоқда.