https://sputniknews.uz/20230617/ozbekiston-tojikiston-futbol-natija-36052054.html
Ўзбекистон-Тожикистон ўйини қандай натижа билан тугади — видео
Ўзбекистон-Тожикистон ўйини қандай натижа билан тугади — видео
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nations Cup" турнири гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Тожикистонга қарши майдонга тушди.
2023-06-17T22:37+0500
2023-06-17T22:37+0500
2023-06-17T22:40+0500
спорт
ўзбекистон
тожикистон
футбол
марказий осиё футбол ассоциацияси (cafa)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/10/36013584_0:160:3071:1887_1920x0_80_0_0_d8e0e607b03c8aadb42f50d3856471e8.jpg
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тожикистон устидан ғалаба қозонди. Ҳисоб 5:1.“Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nations Cup" турнири гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Тожикистонга қарши майдонга тушди. Учрашув соат 20:30 да бошланди. Ушбу баҳсда футболчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон қора либосда, Тожикистон эса қизил рангли либосларда ҳаракатланди. Биринчи бўлимда Тожикистоннинг 7-рақамли футболчиси Парвиз Умарбоев ҳисобни очди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилишига қарамай, мезбон томон ҳисобни тенглаштира олмади. Дилшод Саитов дарвозага боши билан зарба берди, лекин гол ура олмади. Бўлим Тожикистон фойдасига якунланди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида Ўзбекистондан Абдулла Абдуллаев, Жамшид Искандеров ва Жамшид Болтабоев ўрнига Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев ва Одил Ҳамробеков ўйинни давом эттирди.Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Жасур Яхшибоев ҳисобни теглаштирди. Ҳисоб 1:1.Элдор Шомуродов 56- дақиқада пенальтида 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошириб, ҳисобни Ўзбекистон фойдасига ҳал қилди. Ҳисоб 2:1.Аббосбек Файзуллаев ўйининг 73-дақиқасида гол урди. Ҳисоб 3:1. Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги дақиқаларда ҳам голлар уришда давом этди. Бу сафар Хожимат Эркинов ўйиннинг 83-дақиқасида гол урди. Ҳисоб 4:1.Майдонда икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетди. Шундан сўнг уларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Рақиб жамоадан Нуриддин Ҳамроқулов бош қисмидан жароҳат олди. Ўйинга 6 дақиқа қўшиб берилди. Остон Ўруновнинг пенальтидаги зарбаси ҳисобни яна биттага оширди. Учрашув 5:1 ҳисоб билан якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўйинни 20 июнь куни Эрон терма жамоасига қарши олиб боради.Футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири шу йилнинг 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда. Турнирда Марказий Осиё мамлакатлари: Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, шунингдек, Ўмон, Эрон ҳамда Афғонистон мамлакатлари терма жамоалари иштирок этмоқда.
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/10/36013584_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_53e25a975eb4c4fad16f0e7d3cc96886.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тожикистон футбол cafa nations cup
ўзбекистон тожикистон футбол cafa nations cup
Ўзбекистон-Тожикистон ўйини қандай натижа билан тугади — видео
22:37 17.06.2023 (янгиланди: 22:40 17.06.2023) Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nations Cup" турнири гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Тожикистонга қарши майдонга тушди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тожикистон устидан ғалаба қозонди. Ҳисоб 5:1.
“Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nations Cup" турнири гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Тожикистонга қарши майдонга тушди.
Учрашув соат 20:30 да бошланди. Ушбу баҳсда футболчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон қора либосда, Тожикистон эса қизил рангли либосларда ҳаракатланди.
Биринчи бўлимда Тожикистоннинг 7-рақамли футболчиси Парвиз Умарбоев ҳисобни очди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилишига қарамай, мезбон томон ҳисобни тенглаштира олмади.
Дилшод Саитов дарвозага боши билан зарба берди, лекин гол ура олмади. Бўлим Тожикистон фойдасига якунланди.
Ўйиннинг иккинчи бўлимида Ўзбекистондан Абдулла Абдуллаев, Жамшид Искандеров ва Жамшид Болтабоев ўрнига Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев ва Одил Ҳамробеков ўйинни давом эттирди.
Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Жасур Яхшибоев ҳисобни теглаштирди. Ҳисоб 1:1.
Элдор Шомуродов 56- дақиқада пенальтида 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошириб, ҳисобни Ўзбекистон фойдасига ҳал қилди. Ҳисоб 2:1.
Аббосбек Файзуллаев ўйининг 73-дақиқасида гол урди. Ҳисоб 3:1.
Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги дақиқаларда ҳам голлар уришда давом этди. Бу сафар Хожимат Эркинов ўйиннинг 83-дақиқасида гол урди. Ҳисоб 4:1.
Майдонда икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетди. Шундан сўнг уларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Рақиб жамоадан Нуриддин Ҳамроқулов бош қисмидан жароҳат олди.
Ўйинга 6 дақиқа қўшиб берилди. Остон Ўруновнинг пенальтидаги зарбаси ҳисобни яна биттага оширди. Учрашув 5:1 ҳисоб билан якунланди.
Баҳсни стадионда 9899 нафар мухлис кузатиб борди.
Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўйинни 20 июнь куни Эрон терма жамоасига қарши олиб боради.
Футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири шу йилнинг 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда. Турнирда Марказий Осиё мамлакатлари: Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, шунингдек, Ўмон, Эрон ҳамда Афғонистон мамлакатлари терма жамоалари иштирок этмоқда.