https://sputniknews.uz/20230614/ozbek-tilida-qarindoshlikni-bildiradigan-sozlarni-bilasizmi-35920701.html
Қуда-анда, қудағай: қариндошликни билдирадиган сўзларни биласизми?
Қуда-анда, қудағай: қариндошликни билдирадиган сўзларни биласизми?
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекнинг ўз сўзлари” рукнининг навбатдаги сони қариндошлик атамаларига бағишланган.
2023-06-14T20:47+0500
2023-06-14T20:47+0500
2023-06-16T09:17+0500
ўзбек тили
ўзбекнинг ўз сўзлари
ўзбекистон
жамият
ўзбек тили тест
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/09/15966586_0:793:2048:1945_1920x0_80_0_0_5cf272411e4ea6baaf3deee803ed68bf.jpg
Ўзбек тилида қариндошликни билдирадиган кўплаб сўзлар бор. Уларнинг орасидан бобо, буви, ака, ука, опа, сингил, амаки, тоға, амма, хола, қайната, қайнана, қайнаға, қайни, муллака, қайнисингил, қайинбўйин, куёв, почча, келинойи сингари яқин қариндошликни билдирадиган сўзларнинг маъноларини ҳаммамиз биламиз. Хўш, улардан айримлари (почча, қайнана, қайнисингил, қайинбўйин) нега бизнинг тилимизда бору, бошқа тилларда йўқ. Келинг, тушунтиришларимизни шундан бошлаймиз.Амаки, амма, тоға, холаЎзбекларга хос қариндошлик тушунчаларини ифодалайдиган бу тўрт сўз жиян бўлмиш йигит-қизга нисбатан белгиланади. Амаки деб жиян бўлмиш йигит-қиз отасининг акаси ва укасига, амма деб жиян бўлмиш йигит-қиз отасининг опаси ва синглисига айтилади. Тоға деб жиян бўлмиш йигит-қиз онасининг акаси ва укасига, хола деб жиян бўлмиш йигит-қиз онасининг опаси ва синглисига айтилади. Аммо бошқа тилларда қариндошлик муносабатларини ўзбек тилидагидек ота ва она томондан фарқлаб ифодалаш йўқ. Масалан, руслар жиян бўлмиш йигит-қизнинг ота тарафдан ака-укаларини ҳам, она тарафдан ака-укаларини ҳам дядя деб қўя қолади. Ёки жиян бўлмиш йигит-қизнинг ота тарафдан опа-сингилларини ҳам, она тарафдан опа-сингилларини ҳам тётя деяди-қўяди.Инглиз тилида ҳам uncle ва aunt сўзлари бор холос. Хўш, ўзбек шу ва бошқа қариндошлик тушунчалари учун нега бошқа-бошқа сўзларни яратди? Бунинг сабаби битта: ўзбекона қариндош-уруғчиликда жиян бўлмиш йигит-қизнинг тарбиясида амаки ва амманинг, тоға ва холанинг ўзига хос ўрни бор. Бизнингча, ўғил жияннинг тарбиясида ота-она билан бирга амакига катта масъулият, қиз жияннинг тарбиясида аммага жиддий масъулият юкланади.Ўрни келганда шуниям айтиб кетиш керакка ўхшайди. Инглизлар почча, қайнаға, қайнэгачи, қайнсингил тушунчалари учун алоҳида сўзларни ҳосил қилмаган. Поччам ёки қайнэгачим демоқчи бўлса, узундан узоқ қилиб, my brother-in-law ёки my sister-in-law деган бирикмадан фойдаланишга мажбур бўладилар.Биз кундалик сўзлашувда кўп қўллайдиган, аммо маъносини аниқ билмайдиган сўзлар ҳам бор. Бордию биз бундай сўзларнинг маъноларини аниқ билиб ишлатсак, мақсадимизни янада аниқ ифодаланган бўлади. Келинг, шундай сўзлардан бир нечасини кўриб чиқайлик.ҚайинЎзбек тилида келин қилиш ва куёв кўриш билан юзага келадиган қариндошликни билдирадиган кўплаб сўзлар бор. Уларни кундалик сўзлашувда фаол қўллаймиз, маъноларини биламиз. Масалан, қайната, қайнана, қайнаға, қайни, қайнэгачи, қайнсингил, муллака каби сўзларнинг маъноларини барчамиз тушунамиз. Бироқ ана шу сўзларнинг ҳаммасида учрайдиган қайин сўзининг маъносини ўзбек тили мутахассиси бўлмаган одам билмайди. Қайин энг қадимги ўзбек сўзларидан бири бўлиб, “эрга нисбатан хотиннинг туғишганлари” ва “хотинга нисбатан эрнинг туғишганлари” маъносини ифодалайди. Шундан келиб чиқсак, масалан, қайната атамаси қайин ва ота сўзларидан ясалган. Агар келин қайнатам деса, эрининг отасини назарда тутган – эрим томондан отам, демоқчи бўлади. Агар куёв қайнатам деса, хотинининг отасини назарда тутган – хотиним томондан отам, демоқчи бўлади.Халқ тилида қайнана атамаси билан боғлиқ ўта оддий тасаввур юради. Бунга кўра қайнана қайнаб тургани учун шундай дейилган эмиш. Хўш, қайнана қайнаб тургани учун қайнана деб аталган бўлса, қайната нима учун қайната бўлиб қолган? Ана шу “мантиқ”дан келиб чиқсак, қайни сўзини нима деб тушунтирамиз. Қайни қайнанадек қайнамайди-ку?! Шунинг учун бундай жуда жўн тасаввурлардан қочган маъқул.ҚайинбўйинҚайин сўзи иштирокида ҳосил бўлган қайната, қайнана, қайни, қайнисингил каби сўзларнинг маъноларини-ку билиб олдик. Аммо тилимизда қайинбўйин деган сўз ҳам бор. Хўш, бу қариндошлик атамаси остида қандай маъно яширинган? Ўзбеклар орасида “эрнинг яқин қариндошлари хотинига нисбатан” ёки “хотиннинг яқин қариндошлари эрига нисбатан” қайинбўйин бўлади.Қариндошлик ўғилни уйлаб, қизни чиқариш билан кенгаяди. Бу муносабатни қудачилик деймиз. Ўзбек халқида қудачилик муносабатлари қадим замонлардан бор, шунинг учун халқимиз қудачилик ҳақида бир неча мақолларни ижод қилган. Масалан: 1. Қуда бўлгунча кўп синаш, қуда бўлгач кўп сийлаш. 2. Қуданг қул бўлса, қулдек бўл. 3. Қудалашмоқ қийин, айрилишмоқ осон. 4. Қирқ уй қуда бўлса, қирқ йил қирғин келмас. 5. Қудангдан қўй сўрама, қўшнингдан уй сўрама. 6. Қудамнинг қудаси – юмуртқам (Хоразм шеваларида юмуртқа – тухум дегани)нинг шўрваси. 7. Қуданинг оши билан қудағайни сийлабди. Энди юқоридаги мақолларда қўлланган ва бизга маъноси ноаниқроқ бўлган қудағай сўзининг маъноларини тушунтириб ўтамиз.ҚудағайБу сўз ҳозирги кунда қуда сўзи билан бирга қуда-қудағай деб қўлланади. Хўш, бу сўзнинг маъноси нима? “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да қудағай деб “аёл қуда, хотин қуда”га айтилган. Демак, қудағай сўзи қудалашган аёлларнинг ҳар иккисига нисбатан қўлланади. Масалан, куёвнинг онаси ҳам, келиннинг онаси ҳам бир-бирига нисбатан қудағай бўлади. Бу тушунтириш бизга қуда сўзининг дастлаб кимга қарата қўлланганлигини аниқлаштириб беради. Агар қудағай “келин ёки куёвнинг онаси” бўлса, демак, қуда “келин ёки куёвнинг отаси”ни билдиради. Халқимизга эркак ва аёл қудани фарқлаб ифодалаш зарур бўлган бўлса керакки, қуда-қудағай жуфт сўзини ижод қилган. Аммо ҳозирги кунга келиб, қудағай сўзининг маъносини кўплар билмайди. Аслида “эркак қуда” маъносидаги қуда сўзини “келин ёки куёвнинг онаси”га нисбатан ҳам қўллайвериши натижасида бугунги ўзбек тили учун бу нормал ҳолат бўлиб улгурган. Демак, қуда сўзи қудағай сўзининг ўрнини эгаллаб бўлган.Қудағай сўзининг иккинчи маъноси ҳам бўлиб, қудалашган томоннинг қариндошларига нисбатан айтилади. “Қуданинг оши билан қудағайни сийлабди” мақолида ана шу тўғри маъно ифодаланган. Яъни мақол “қуда келтирган егуликлар билан маросимга келган қуда тараф кишиларини меҳмон қилиш” мазмунида қўлланган.Қуда-андаҚариндошлик муносабатлари билан боғлиқ суҳбатларда қуда-анда сўзи кўп ишлатилади. Қуда сўзининг-ку маъносини билиб олдик. Хўш, анда дегани нима, шуниси қизиқ. Анда деганда биз “қуданинг қудаси”ни назарда тутган бўламиз. Бу сўз қудачилик “борди-келди”лари икки қудалар билангина эмас, қудаларнинг қудалари билан ҳам бўлганлиги сабабли юзага келган. Яъни кишилар бири қиз бериб, иккинчиси келин қилиб қариндош бўлар эканлар, уларнинг қудачилик “борди-келди”ларида бошқа фарзандларининг қайната-қайнаналари ҳам муҳим ўрин тутади. Айниқса, ҳозирги кунда тўй-тантаналарга қуданинг қудасини ҳам чақириши урфга кирган. Ўзбек тилидаги “Шерикчилик – бир йилчилик, Қудачилик – минг йилчилик” мақолида қудалашиш “борди-келди”лари аниқ ифода топган.Қайчи қуда/Қарши қудаЎз қизини келин қилиб берган оиладан келинликка қиз олган кишилар, яъни бир-бирига қизини берган кишилар. Қайчи қуда бўлиш эса қиз берган оиладан қиз олиш одатининг ўзини билдиради. Бу удум кўплаб туркий халқларда учрайди. Масалан, қирғиз шоири Байдылда Сарногоевнинг “Салом” шеърида қайчи қудалик халқнинг одатий тушунчаси сифатида эсга олинган: Салом сизга, Ширинларнинг авлоди, Ўн тўрт кунлик ойга ўхшар камоли. Таласликман, қайчи-қуда элатмиз, Фарғоналик менинг соҳибжамолим.Бизни қизиқтирган қайчи қуда сўзининг пайдо бўлиши ҳақида икки хил фаразни айтиш мумкин. Биринчи фараз. Маълумки, қайчининг икки тиғи бор ва уларни битта ўқ бирлаштириб туради. Қайчининг икки тиғи – икки тараф қуда-қудағайлари. Келинликка олинган қизлар худди шу ўқ сингари икки тарафни – қудаларни бирлаштириб тургани учун қайчи қудадейилган. Бу фараз ҳақиқатга яқинроқ. Иккинчи фараз. Азалдан қайчи қудалик алоқалари ўта нозик ҳисобланган. Қарши қуда сифатида қудалашган тарафлар ўзаро муносабатларда ҳар доим мувозанат сақлаган, қудачиликда ўзига хос дипломатияни танлаганлар. Чунки қуда тарафлардан бири келинига зуғум қила бошласа, иккинчи тарафдаги қуда ҳам келинига худди шундай муомала қилган. Бундай дипломатияни қудаларнинг ўзаро тийиб туриши деб изоҳлаш мумкин.Ўтган ойда “Ўзбекнинг ўз сўзлари” рукнини бошлагандик. Ҳар ҳафта материалларимиз орқали ўзбек тилига оид жуда қизиқ маълумотлар билиб оласиз. Аввалги мавзулар билан танишиб чиқинг:“Хумпар, хўтик, қулун”: уй ҳайвонлари ўзбекча қандай тўғри аталади.Ёввойи ҳайвонлар ўзбекча қандай аталишини биласизми?Паррандалар ўзбекча қандай тўғри аталадиҚизиқарли тест: ушбу ҳайвонлар номини биласизми? Билимингизни синаб кўрингЎзбек тўйи: никоҳ ва ундан кейинги урф-одатларни биласизмиЯкшанба куни тест ўтказамиз, билимингизни синаб кўришингиз мумкин! Telegram-каналимизга обуна бўлиб, кузатиб боринг.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/09/15966586_0:453:2048:1989_1920x0_80_0_0_3e034bad7aedbc5e7078c15465cce38a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
ўзбек тили: қариндошликни билдирадиган атамалар
ўзбек тили: қариндошликни билдирадиган атамалар
Қуда-анда, қудағай: қариндошликни билдирадиган сўзларни биласизми?
20:47 14.06.2023 (янгиланди: 09:17 16.06.2023) Ёрқинжон Одилов
Филология фанлари доктори, профессор
“Ўзбекнинг ўз сўзлари” рукнининг навбатдаги сони қариндошлик атамаларига бағишланган.
Ўзбек тилида қариндошликни билдирадиган кўплаб сўзлар бор. Уларнинг орасидан бобо, буви, ака, ука, опа, сингил, амаки, тоға, амма, хола, қайната, қайнана, қайнаға, қайни, муллака, қайнисингил, қайинбўйин, куёв, почча, келинойи сингари яқин қариндошликни билдирадиган сўзларнинг маъноларини ҳаммамиз биламиз. Хўш, улардан айримлари (почча, қайнана, қайнисингил, қайинбўйин) нега бизнинг тилимизда бору, бошқа тилларда йўқ. Келинг, тушунтиришларимизни шундан бошлаймиз.
Ўзбекларга хос қариндошлик тушунчаларини ифодалайдиган бу тўрт сўз жиян бўлмиш йигит-қизга нисбатан белгиланади. Амаки деб жиян бўлмиш йигит-қиз отасининг акаси ва укасига, амма деб жиян бўлмиш йигит-қиз отасининг опаси ва синглисига айтилади. Тоға деб жиян бўлмиш йигит-қиз онасининг акаси ва укасига, хола деб жиян бўлмиш йигит-қиз онасининг опаси ва синглисига айтилади. Аммо бошқа тилларда қариндошлик муносабатларини ўзбек тилидагидек ота ва она томондан фарқлаб ифодалаш йўқ. Масалан, руслар жиян бўлмиш йигит-қизнинг ота тарафдан ака-укаларини ҳам, она тарафдан ака-укаларини ҳам дядя деб қўя қолади. Ёки жиян бўлмиш йигит-қизнинг ота тарафдан опа-сингилларини ҳам, она тарафдан опа-сингилларини ҳам тётя деяди-қўяди.
Инглиз тилида ҳам uncle ва aunt сўзлари бор холос. Хўш, ўзбек шу ва бошқа қариндошлик тушунчалари учун нега бошқа-бошқа сўзларни яратди? Бунинг сабаби битта: ўзбекона қариндош-уруғчиликда жиян бўлмиш йигит-қизнинг тарбиясида амаки ва амманинг, тоға ва холанинг ўзига хос ўрни бор. Бизнингча, ўғил жияннинг тарбиясида ота-она билан бирга амакига катта масъулият, қиз жияннинг тарбиясида аммага жиддий масъулият юкланади.
Ўрни келганда шуниям айтиб кетиш керакка ўхшайди. Инглизлар почча, қайнаға, қайнэгачи, қайнсингил тушунчалари учун алоҳида сўзларни ҳосил қилмаган. Поччам ёки қайнэгачим демоқчи бўлса, узундан узоқ қилиб, my brother-in-law ёки my sister-in-law деган бирикмадан фойдаланишга мажбур бўладилар.
Биз кундалик сўзлашувда кўп қўллайдиган, аммо маъносини аниқ билмайдиган сўзлар ҳам бор. Бордию биз бундай сўзларнинг маъноларини аниқ билиб ишлатсак, мақсадимизни янада аниқ ифодаланган бўлади. Келинг, шундай сўзлардан бир нечасини кўриб чиқайлик.
Ўзбек тилида келин қилиш ва куёв кўриш билан юзага келадиган қариндошликни билдирадиган кўплаб сўзлар бор. Уларни кундалик сўзлашувда фаол қўллаймиз, маъноларини биламиз. Масалан, қайната, қайнана, қайнаға, қайни, қайнэгачи, қайнсингил, муллака каби сўзларнинг маъноларини барчамиз тушунамиз. Бироқ ана шу сўзларнинг ҳаммасида учрайдиган қайин сўзининг маъносини ўзбек тили мутахассиси бўлмаган одам билмайди. Қайин энг қадимги ўзбек сўзларидан бири бўлиб, “эрга нисбатан хотиннинг туғишганлари” ва “хотинга нисбатан эрнинг туғишганлари” маъносини ифодалайди. Шундан келиб чиқсак, масалан, қайната атамаси қайин ва ота сўзларидан ясалган. Агар келин қайнатам деса, эрининг отасини назарда тутган – эрим томондан отам, демоқчи бўлади. Агар куёв қайнатам деса, хотинининг отасини назарда тутган – хотиним томондан отам, демоқчи бўлади.
Халқ тилида қайнана атамаси билан боғлиқ ўта оддий тасаввур юради. Бунга кўра қайнана қайнаб тургани учун шундай дейилган эмиш. Хўш, қайнана қайнаб тургани учун қайнана деб аталган бўлса, қайната нима учун қайната бўлиб қолган? Ана шу “мантиқ”дан келиб чиқсак, қайни сўзини нима деб тушунтирамиз. Қайни қайнанадек қайнамайди-ку?! Шунинг учун бундай жуда жўн тасаввурлардан қочган маъқул.
Қайин сўзи иштирокида ҳосил бўлган қайната, қайнана, қайни, қайнисингил каби сўзларнинг маъноларини-ку билиб олдик. Аммо тилимизда қайинбўйин деган сўз ҳам бор. Хўш, бу қариндошлик атамаси остида қандай маъно яширинган? Ўзбеклар орасида “эрнинг яқин қариндошлари хотинига нисбатан” ёки “хотиннинг яқин қариндошлари эрига нисбатан” қайинбўйин бўлади.
Қариндошлик ўғилни уйлаб, қизни чиқариш билан кенгаяди. Бу муносабатни қудачилик деймиз. Ўзбек халқида қудачилик муносабатлари қадим замонлардан бор, шунинг учун халқимиз қудачилик ҳақида бир неча мақолларни ижод қилган. Масалан: 1. Қуда бўлгунча кўп синаш, қуда бўлгач кўп сийлаш. 2. Қуданг қул бўлса, қулдек бўл. 3. Қудалашмоқ қийин, айрилишмоқ осон. 4. Қирқ уй қуда бўлса, қирқ йил қирғин келмас. 5. Қудангдан қўй сўрама, қўшнингдан уй сўрама. 6. Қудамнинг қудаси – юмуртқам (Хоразм шеваларида юмуртқа – тухум дегани)нинг шўрваси. 7. Қуданинг оши билан қудағайни сийлабди. Энди юқоридаги мақолларда қўлланган ва бизга маъноси ноаниқроқ бўлган қудағай сўзининг маъноларини тушунтириб ўтамиз.
Бу сўз ҳозирги кунда қуда сўзи билан бирга қуда-қудағай деб қўлланади. Хўш, бу сўзнинг маъноси нима? “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да қудағай деб “аёл қуда, хотин қуда”га айтилган. Демак, қудағай сўзи қудалашган аёлларнинг ҳар иккисига нисбатан қўлланади. Масалан, куёвнинг онаси ҳам, келиннинг онаси ҳам бир-бирига нисбатан қудағай бўлади. Бу тушунтириш бизга қуда сўзининг дастлаб кимга қарата қўлланганлигини аниқлаштириб беради. Агар қудағай “келин ёки куёвнинг онаси” бўлса, демак, қуда “келин ёки куёвнинг отаси”ни билдиради. Халқимизга эркак ва аёл қудани фарқлаб ифодалаш зарур бўлган бўлса керакки, қуда-қудағай жуфт сўзини ижод қилган. Аммо ҳозирги кунга келиб, қудағай сўзининг маъносини кўплар билмайди. Аслида “эркак қуда” маъносидаги қуда сўзини “келин ёки куёвнинг онаси”га нисбатан ҳам қўллайвериши натижасида бугунги ўзбек тили учун бу нормал ҳолат бўлиб улгурган. Демак, қуда сўзи қудағай сўзининг ўрнини эгаллаб бўлган.
Қудағай сўзининг иккинчи маъноси ҳам бўлиб, қудалашган томоннинг қариндошларига нисбатан айтилади. “Қуданинг оши билан қудағайни сийлабди” мақолида ана шу тўғри маъно ифодаланган. Яъни мақол “қуда келтирган егуликлар билан маросимга келган қуда тараф кишиларини меҳмон қилиш” мазмунида қўлланган.
Қариндошлик муносабатлари билан боғлиқ суҳбатларда қуда-анда сўзи кўп ишлатилади. Қуда сўзининг-ку маъносини билиб олдик. Хўш, анда дегани нима, шуниси қизиқ. Анда деганда биз “қуданинг қудаси”ни назарда тутган бўламиз. Бу сўз қудачилик “борди-келди”лари икки қудалар билангина эмас, қудаларнинг қудалари билан ҳам бўлганлиги сабабли юзага келган. Яъни кишилар бири қиз бериб, иккинчиси келин қилиб қариндош бўлар эканлар, уларнинг қудачилик “борди-келди”ларида бошқа фарзандларининг қайната-қайнаналари ҳам муҳим ўрин тутади. Айниқса, ҳозирги кунда тўй-тантаналарга қуданинг қудасини ҳам чақириши урфга кирган. Ўзбек тилидаги “Шерикчилик – бир йилчилик, Қудачилик – минг йилчилик” мақолида қудалашиш “борди-келди”лари аниқ ифода топган.
Ўз қизини келин қилиб берган оиладан келинликка қиз олган кишилар, яъни бир-бирига қизини берган кишилар. Қайчи қуда бўлиш эса қиз берган оиладан қиз олиш одатининг ўзини билдиради. Бу удум кўплаб туркий халқларда учрайди. Масалан, қирғиз шоири Байдылда Сарногоевнинг “Салом” шеърида қайчи қудалик халқнинг одатий тушунчаси сифатида эсга олинган: Салом сизга, Ширинларнинг авлоди, Ўн тўрт кунлик ойга ўхшар камоли. Таласликман, қайчи-қуда элатмиз, Фарғоналик менинг соҳибжамолим.
Бизни қизиқтирган қайчи қуда сўзининг пайдо бўлиши ҳақида икки хил фаразни айтиш мумкин. Биринчи фараз. Маълумки, қайчининг икки тиғи бор ва уларни битта ўқ бирлаштириб туради. Қайчининг икки тиғи – икки тараф қуда-қудағайлари. Келинликка олинган қизлар худди шу ўқ сингари икки тарафни – қудаларни бирлаштириб тургани учун қайчи қудадейилган. Бу фараз ҳақиқатга яқинроқ. Иккинчи фараз. Азалдан қайчи қудалик алоқалари ўта нозик ҳисобланган. Қарши қуда сифатида қудалашган тарафлар ўзаро муносабатларда ҳар доим мувозанат сақлаган, қудачиликда ўзига хос дипломатияни танлаганлар. Чунки қуда тарафлардан бири келинига зуғум қила бошласа, иккинчи тарафдаги қуда ҳам келинига худди шундай муомала қилган. Бундай дипломатияни қудаларнинг ўзаро тийиб туриши деб изоҳлаш мумкин.
Ўтган ойда “Ўзбекнинг ўз сўзлари” рукнини бошлагандик. Ҳар ҳафта материалларимиз орқали ўзбек тилига оид жуда қизиқ маълумотлар билиб оласиз.
Аввалги мавзулар билан танишиб чиқинг: