Ўзбекистонда ким кўпроқ солиқ тўлайди? — ТОП-10 ишлаб чиқарувчи

© Pexels / Mikhail NilovСолиқ
Солиқ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар 4 ой давомида давлатга 12,2 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар томонидан шу йилнинг 4 ойи давомида давлатга 12 трл сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, январь-апрель ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 74 638 та юридик шахс томонидан 12,2 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.
Шундан 5,7 трлн сўми 20 та солиқ тўловчи (НКМК ва ОКМК АЖдан ташқари) ҳисобига тўғри келади. Уларнинг товар айланмаси 44,3 трлн сўмдан ортиқ, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 465,7 млрд сўмни ташкил этган.
Энг кўп солиқ тўлаган 10 та корхона:
1.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ – 1 510,7 млрд сўм;
2.
“UZBAT АО” АЖ – 685,2 млрд сўм;
3.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ – 561,7 млрд сўм;
4.
“UZ-KOR GAS CHEMICAL” МЧЖ – 466,1 млрд сўм;
5.
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ – 366,3 млрд сўм;
6.
“UZAUTO MOTORS” АЖ – 305,1 млрд сўм;
7.
“Навоийазот”АЖ – 275,2 млрд сўм;
8.
“Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ – 250,1 млрд сўм;
9.
“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ – 195,2 млрд сўм;
10.
“UZBEKISTAN GTL” МЧЖ – 159,8 млрд сўм.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
ҚҚС - 1,7 трлн сўм;
аксиз солиғи - 1,1 трлн сўм;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ - 670,3 млрд сўм;
фойда солиғи - 571,4 млрд сўм;
ЖШОДС - 347 млрд сўм;
ижтимоий солиқ - 291,3 млрд сўм;
мол-мулк солиғи - 271,3 млрд сўм;
ер солиғи - 119,5 млрд сўм;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ - 24,6 млрд сўм;
бошқа солиқлар - 546 млрд сўм.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 25 ёшгача бўлган ёшларни ишга олган корхоналарга тўланган ижтимоий солиқни қоплаб бериш амалиёти 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар узайтирилган.
Шунингдек, Қорақалпоғистондаги тадбиркорларига қатор солиқ имтиёзлари тақдим этилади. Бу ҳақда Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида тегишли қонун маъқулланди. Киритилган ўзгартиришларга 2028 йилгача Қорақалпоғистон тадбиркорлари учун даромад, айланма, мулк ва ер солиғи 50%гача камайтирилади.
Янгиликлар лентаси
0