Иш берувчиларга ёш ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқни қайтариш амалиёти узайтирилди

CC0 / / Налоги
Налоги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Oбуна бўлиш
Бу тартиб айрим иш берувчиларга нисбатан қўлланилмайди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистонда президент фармони билан 25 ёшгача бўлган ёшларни ишга олган корхоналарга тўланган ижтимоий солиқни қоплаб бериш амалиёти 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.
Бунда ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.
Бу имконият бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчиларга нисбатан қўлланилмайди.
Эслатиб ўтамиз, илгари бу муддат 2021 йил 1 майдан 2023 йил 1 январга қадар этиб белгиланган эди.
Янгиликлар лентаси
0