Қорақалпоғистонда тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари берилади

© Pexels / Mikhail NilovНалоги
Налоги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2023
Oбуна бўлиш
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Қорақалпоғистондаги тадбиркорларига қатор солиқ имтиёзлари тақдим этилади. Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида тегишли қонун маъқулланди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Солиқ кодексига айрим ўзгартишлар киритилиши белгиланмоқда.
Киритилган ўзгартиришларга 2028 йилгача Қорақалпоғистон тадбиркорлари учун даромад, айланма, мулк ва ер солиғи 50%гача камайтирилади.
Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланмоқда.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ эса шаҳарлар ҳудудида фаолиятни амалга ошираётган шахслар учун 12 бараварга, туманлар даражасида 6 бараварга камайтирилмоқда.
Шунингдек, сенаторлар “Давлат божи тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартишларни ҳам маъқулладилар.
Унга кўра, 2027 йил 1 октябргача Қорақалпоғистоннинг нодавлат таълим ташкилотлари чет эллик ўқитувчиларни жалб қилиш учун консуллик йиғимлари ва давлат божини тўлашдан озод этилади.
Қайд этилишича, қонун Қорақалпоғистон Республикасининг инвестициялар жалб этувчанлигини оширишга, тадбиркорликни ривожлантиришга, янги иш ўринларини яратишга, нодавлат таълим ташкилотларидаги таълим сифатини янада оширишга хизмат қилади.
Янгиликлар лентаси
0