https://sputniknews.uz/20230526/yoqilgi-energetika-qoidabuzarlik-tasvir-pul-35365389.html
Энди ёқилғи-энергетикадаги қоидабузарликни тасвирга олганларга пул мукофоти берилади
Энди ёқилғи-энергетикадаги қоидабузарликни тасвирга олганларга пул мукофоти берилади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар, видеоёзувлар ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмайди.
2023-05-26T11:15+0500
2023-05-26T11:15+0500
2023-05-26T11:45+0500
жамият
ўзбекистон
газ
свет
иссиқлик таъминоти
пул
янги фармон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/08/21703158_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_4c33e7391a1185b186ed8c46bcd61192.jpg
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ёқилғи-энергия соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПФ–77-сонли фармонда назарда тутилган.Фармонга кўра, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам беришнинг янги тизими йўлга қўйилади.2023 йил 1 сентябрдан:Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар, видеоёзувлар ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.Қонун бузилиши аниқланганда, прокуратура органлари томонидан давлат органлари ва мансабдор шахсларга қонун бузилишини зудлик билан бартараф этиш тўғрисида талабнома киритилади.Шунингдек, Ўзэнергоинспекция фаолиятига “Энергоназорат” платформаси ҳамда унинг мобил иловасининг синов версияси 2024 йил 1 мартгача тажриба тариқасида Қашқадарё вилоятида, 2024 йил 1 октябргача тўлиқ версияси жорий этилади.
https://sputniknews.uz/20230314/noqonuniy-foydalanish-32872272.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/08/21703158_375:165:2765:1957_1920x0_80_0_0_1d923103f934ea292d6c135a7bc7df5b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон газ сув иссиқлик таъминоти пул
ўзбекистон газ сув иссиқлик таъминоти пул
Энди ёқилғи-энергетикадаги қоидабузарликни тасвирга олганларга пул мукофоти берилади
11:15 26.05.2023 (янгиланди: 11:45 26.05.2023) Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар, видеоёзувлар ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмайди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ёқилғи-энергия соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган
ПФ–77-сонли фармонда назарда тутилган.
Фармонга кўра, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам беришнинг янги тизими йўлга қўйилади.
аҳоли томонидан Энергетика вазирлигининг Интернетдаги махсус ахборот тизимига юборилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ёки видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Энергетика вазирлигининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар, видеоёзувлар ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Қонун бузилиши аниқланганда, прокуратура органлари томонидан давлат органлари ва мансабдор шахсларга қонун бузилишини зудлик билан бартараф этиш тўғрисида талабнома киритилади.
Шунингдек, Ўзэнергоинспекция фаолиятига “Энергоназорат” платформаси ҳамда унинг мобил иловасининг синов версияси 2024 йил 1 мартгача тажриба тариқасида Қашқадарё вилоятида, 2024 йил 1 октябргача тўлиқ версияси жорий этилади.