https://sputniknews.uz/20230314/noqonuniy-foydalanish-32872272.html
Энди электр, иссиқлик, газдан ноқонуний фойдаланганлар озодликдан маҳрум этилиши мумкин
Энди электр, иссиқлик, газдан ноқонуний фойдаланганлар озодликдан маҳрум этилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди, уларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
2023-03-14T11:55+0500
2023-03-14T11:55+0500
2023-03-14T11:55+0500
жамият
ўзбекистон
уй-жой коммунал хизмати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1224/79/12247955_0:373:2315:1675_1920x0_80_0_0_ce9b4c4a870cce2dcb2721a85c53fb31.jpg
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди, уларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин. Бу ҳақда ЎРҚ–822-сонли қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.Қуйидаги ҳолатлар ўғрилик ҳисобланади:Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.Маъмурий жазо чоралари:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1224/79/12247955_0:156:2315:1892_1920x0_80_0_0_fc5bf545dfd22f467c0591c8bd32bb69.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ноқонуний фойдаланиш газ свет жазо ўзбекистон
ноқонуний фойдаланиш газ свет жазо ўзбекистон
Энди электр, иссиқлик, газдан ноқонуний фойдаланганлар озодликдан маҳрум этилиши мумкин
Электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланганлар беш йилгача қамалиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди, уларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин. Бу ҳақда ЎРҚ–822-сонли қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритилди. Қуйидаги ҳолатлар ўғрилик ҳисобланади:
умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш;
электр энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш;
ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш.
Мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн сўмдан 6 млн сўмгача) миқдорда жарима;
ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш.