Украина яна Донецкни ўққа тутди, қурбон бор

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишПоследствия обстрела Калининского района Донецка
Последствия обстрела Калининского района Донецка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2023
Oбуна бўлиш
Украина ҳарбийлари эрталабдан Донецкнинг Калинин туманини ўққа тутди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Украина Қуролли кучлари залп билан ўт очувчи реактив тизимларни қўллаб, Донецк шаҳрига зарба берди. Бу ҳақда Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган марказидаги ДХР ваколатхонаси хабар берди.
“Украина қуролли гуруҳлари томонидан Донецк йўналиши бўйлаб (Калинин тумани) ўққа тутиш қайд этилди, залп билан ўт очувчи реактив тизимларидан олтита ракета отилган”, - дейилади хабарда.
Кейинроқ Украина Қуролли кучлари Донецк бўйлаб яна бешта ракета билан зарба берган. Калинин туманида иккита портлаш ҳам рўй берган.
РИА Новости мухбири Калинин тумани такроран ўққа тутилганини хабар берди. Шевченко хиёбони ҳудудида янги портлашлар эшитилган.
Донецк мэри Алексей Кулемзиннинг сўзларига кўра, ўққа тутиш оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

“Дастлабки хабарга кўра, Калинин туманининг ўққа тутилиши оқибатида Покров бозори ҳудудидаги илмий-тадқиқот институти биносига ракета келиб тушган. Бир киши ҳалок бўлди”, - дея ёзди Кулемзин ўзининг Telegram-каналида.

Зарба берилган вақтда институт биносида одамлар бўлгани айтилмоқда. Камида икки киши яралангани хабар қилинмоқда.
Донецк янгиликлар агентлиги маълумотларига кўра, Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган маркази ходимлари ва журналист ўқ ёмғирлари остида қолган.
Янгиликлар лентаси
0