https://sputniknews.uz/20230526/ozbekiston-rossiya-sport-hamkorlik-35366185.html
Ўзбекистон ва Россия қайси спорт турларида бирга ҳамкорлик қилиши маълум бўлди
Ўзбекистон ва Россия қайси спорт турларида бирга ҳамкорлик қилиши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонга ҳамкорликни янгилашни таклиф қилди. Ўзбекистон ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.
2023-05-26T12:04+0500
2023-05-26T12:04+0500
2023-05-26T12:25+0500
спорт
ўзбекистон
россия
ўзбекистон - россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/17/18463578_0:66:3409:1983_1920x0_80_0_0_658ba7257da8d2bd2a1cc0c7f756ee78.jpg
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон бир қатор спорт турларини ривожлантиришда россиялик мутахассислар билан бирга ишлайди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев Sputnik мухбирига маълум қилди.Ўзбекистон ва Россия Олимпия қўмиталари ўртасида меморандум имзоланди.Куни кеча Ўзбекистон ва Россия Олимпия қўмиталари ўртасида йирик ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Қайд этилишича, халқаро майдонда юқори натижаларга эришишда жаҳон тажрибасини ўрганиш муҳим. Шу боис Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси йирик спорт державалари билан ҳамкорликни давом эттиради.Шунингдек, ҳужжатда иккала давлат ҳудудида олимпизмнинг асосий тамойиллари ва қадриятларини тарғиб қилиш, оммавий спорт ва олий спорт ютуқларини ривожлантиришга кўмаклашиш каби бандлар кўрсатиб ўтилган.Айтилишича, аввал ҳам Ўзбекистон ва Россия Олимпия қўмиталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Россия томони уни бугунги кунга мос тарзда янгилаш таклифи билан чиқди. Ўзбекистон ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади. Сўнгги меморандумда бир қатор бандлар янгиланди.Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси йирик спорт давлатлари билан ҳамкорликни кучайтиришни давом эттиради. Хусусан, спорт державалари Хитой, Япония каби Олимпия қўмиталари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган.Ўзбекистонда жамоавий ва мураккаб техник спорт турларини ривожлантириш бўйича бу йўналишлар ривожланган давлатларнинг Олимпия қўмиталарига таклиф билан чиқилган. Ижобий натижалар кутилмоқда.Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия спортчилари қишки ва ёзги “Осиё болалари” ўйинлари, МДҲ ўйинларида иштирок этишади. Келгуси МДҲ ўйинлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтади. Унда ҳар икки давлат спортчилари қатнашиши режалаштирилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Достонбек Раҳматуллаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34374677_207:199:686:678_100x100_80_0_0_0ebbda2f233e2b8e368e45219324be77.jpg
Достонбек Раҳматуллаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34374677_207:199:686:678_100x100_80_0_0_0ebbda2f233e2b8e368e45219324be77.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/17/18463578_338:0:3069:2048_1920x0_80_0_0_8697421927420df6100dcb14f5683198.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Достонбек Раҳматуллаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34374677_207:199:686:678_100x100_80_0_0_0ebbda2f233e2b8e368e45219324be77.jpg
ўзбекистон россия спорт миллий олимпия қўмитаси
ўзбекистон россия спорт миллий олимпия қўмитаси
Ўзбекистон ва Россия қайси спорт турларида бирга ҳамкорлик қилиши маълум бўлди
12:04 26.05.2023 (янгиланди: 12:25 26.05.2023) Достонбек Раҳматуллаев
Мухбир
Россия Ўзбекистонга ҳамкорликни янгилашни таклиф қилди. Ўзбекистон ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон бир қатор спорт турларини ривожлантиришда россиялик мутахассислар билан бирга ишлайди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев Sputnik мухбирига маълум қилди.
Куни кеча Ўзбекистон ва Россия Олимпия қўмиталари ўртасида йирик ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Қайд этилишича, халқаро майдонда юқори натижаларга эришишда жаҳон тажрибасини ўрганиш муҳим. Шу боис Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси йирик спорт державалари билан ҳамкорликни давом эттиради.
“Ўзбекистон ва Россия Олимпия қўмиталари ушбу меморандум доирасида ўзаро ҳурмат, тенглик, спортда “ҳалол ўйин” тамойилларига риоя қилиш, жинси, ирқи, дини, тили, ижтимоий мавқейи, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши бўйича камситишларга йўл қўймаслик тамойилларига асосланган ҳамкорлик қилишни кўзда тутади”, - деди Эргашев.
Шунингдек, ҳужжатда иккала давлат ҳудудида олимпизмнинг асосий тамойиллари ва қадриятларини тарғиб қилиш, оммавий спорт ва олий спорт ютуқларини ривожлантиришга кўмаклашиш каби бандлар кўрсатиб ўтилган.
“Россия деярли барча спорт турларида кучли терма жамоаларга эга. Шу боис яккакураш спорт турларидан спорт курашлари, қиличбозлик, жамоавий спорт турларидан волейбол, баскетбол, шунингдек, қишки спорт турлари йўналишларини ривожланишида россиялик мутахассислар билан бирга ишлаш масаласи кўриб чиқилмоқда”, - деди мутахассис.
Айтилишича, аввал ҳам Ўзбекистон ва Россия Олимпия қўмиталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Россия томони уни бугунги кунга мос тарзда янгилаш таклифи билан чиқди. Ўзбекистон ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади. Сўнгги меморандумда бир қатор бандлар янгиланди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси йирик спорт давлатлари билан ҳамкорликни кучайтиришни давом эттиради. Хусусан, спорт державалари Хитой, Япония каби Олимпия қўмиталари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган.
Ўзбекистонда жамоавий ва мураккаб техник спорт турларини ривожлантириш бўйича бу йўналишлар ривожланган давлатларнинг Олимпия қўмиталарига таклиф билан чиқилган. Ижобий натижалар кутилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия спортчилари қишки ва ёзги “Осиё болалари” ўйинлари, МДҲ ўйинларида иштирок этишади. Келгуси МДҲ ўйинлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтади. Унда ҳар икки давлат спортчилари қатнашиши режалаштирилган.