Ўзбекистон ва Россия Олимпия қўмиталари ўртасида меморандум имзоланди

© НОКМежду Олимпийскими комитетами Узбекистана и России был подписан меморандум
Между Олимпийскими комитетами Узбекистана и России был подписан меморандум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Oбуна бўлиш
Меморандумдан ижтимоий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудларда Олимпизмнинг пок ва эзгу қадриятлари тарғиботини кучайтириш, оммавий спорт ва олий спорт ютуқлари, илм-фан йўналишидаги муваффақиятлар бўйича тажриба алмашиш каби масалалар ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Кеча, 23 май куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига Россия Олимпия қўмитаси бош котиби Родион Плитухин ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Родион Плитухинни қўмита бош котиби Ойбек Касимов қарши олиб, унга Ўзбекистонда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи бўйича фикр алмашишди.
Ойбек Касимов Ўзбекистон терма жамоалари мунтазам равишда Россиянинг кўплаб шаҳарларида ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришини таъкидлаб, ушбу жараённи ташкиллаштиришда кўрсатаётган ёрдами учун Россия томонига миннатдорчилик билдирди. Ўз навбатида, Родион Плитухин ҳам икки қўмитанинг узоқ йиллик ҳамкорлиги, ўзбек спортчиларнинг йирик мусобақаларда қайд этган юқори натижаларини алоҳида тилга олди.
Шундан сўнг ушбу ҳамкорликнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон ва Россия Олимпия қўмиталари ўртасида меморандум имзоланди. Ундан ижтимоий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудларда Олимпизмнинг пок ва эзгу қадриятлари тарғиботини кучайтириш, оммавий спорт ва олий спорт ютуқлари, илм-фан йўналишидаги муваффақиятлар бўйича тажриба алмашиш каби масалалар ўрин олган.
Ўтган ҳафта Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Қозон шаҳрида ўтган “Россия-Ислом дунёси KazanExpo 2023” форуми доирасида Россия Спорт вазирлиги ва Олимпия қўмитаси раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида учрашув ўтказган эди.
Янгиликлар лентаси
0