Футбол: Ўзбекистоннинг U-23 Осиё кубогининг саралаш босқичидаги рақиблари маълум бўлди

© Ўзбекистон футбол ассоциациясиФутбол муҳлислари
Футбол муҳлислари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Oбуна бўлиш
Футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси “E” гуруҳидан ўрин олди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси “E” гуруҳидан ўрин олди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон қуйидаги терма жамоаларга қарши баҳс олиб боради:
Эрон;
Гонконг;
Афғонистон.
Ушбу гуруҳ баҳсларга Ўзбекистон мезбонлик қилади. Ўйинлар 4-12 сентябрь кунлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё кубогининг финал босқичи 2024 йилнинг апрел-май ойларида Қатар пойтахтида ўтказилади. Мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнир ҳисобланади. Дастлабки 3 ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан-тўғри Олимпиада йўлланмасига эга бўлади. Тўртинчи ўрин эгаси қитъалараро плей-офф босқичи орқали курашни давом эттиради.
Янгиликлар лентаси
0