Махсус операция: 18 майнинг асосий хабарлари
21:15 18.05.2023 (янгиланди: 11:33 19.05.2023)
© Sputnik / Дмитрий Макеев / Медиабанкка ўтишСамоходная-артиллерийская установка (САУ) "МСТА-С" на Херсонском направлении.
© Sputnik / Дмитрий Макеев
/ Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси махсус ҳарбий операция режалари ва мақсадларига мувофиқ Украина Қуролли кучлари ва ёлланма аскарларни демилитаризация ва денацификация қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Ўтган тунда Россия Федерацияси Қуролли кучлари узоқ масофали, денгиз ва ҳаводан юқори аниқликдаги қуроллардан хорижда ишлаб чиқарилган йирик қурол ва техника омборларига, шунингдек, душман захираларига гуруҳли зарбалар берди.
Зарбалар натижасида Украина Қуролли кучларининг катта миқдордаги қурол-яроғ ва ўқ-дорилари йўқ қилинди, шунингдек, захираларни жанговар ҳаракатлар ҳудудларига олиб чиқишнинг олди олинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятидаги Новомлинск ва Котляровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманннг 60 нафар ҳарбий хизматчилари, иккита зирҳли жанговар машинаси, иккита транспорт воситаси, шунингдек, Д-20 гаубицасини йўқ қилди. Шунингдек, УҚКнинг иккита диверсион-разведка гуруҳи ҳаракатлари тўхтатилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Плошанка ва Кузмино аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг ишчи кучи ва техникасини мағлуб этди.
Луганск Халқ Республикасининг Червоная Диброва қишлоғи ҳудудида 98-ҳаво-десант дивизиясининг бўлинмалари иккита диверсион-разведка гуруҳини йўқ қилди. Кун давомида ушбу йўналишда 75дан ортиқ Украина ҳарбий хизматчилаир, битта танк, тўртта зирҳли жанговар машина, иккита пикап, шунингдек, Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Донецк йўналишида ҳужум отрядлари ҳаво-десант қўшинларининг фаол кўмагида Артёмовск шаҳрини озод қилиш учун курашни давом эттирдилар. Оператив-тактик ва армия авиациясининг зарбалари, "Жануб" қўшинлар гуруҳининг артиллерия ўқлари ДХРнинг Часов Яр ва Богдановка аҳоли пунктлари ҳудудларида душман аскаралри ва техникасини мағлуб этди.
Ўтган кун давомида ушбу ҳудудда авиация еттита парвоз амалга оширди, артиллерия 72 та ўт очиш нуқтасини яксон қилди.
Артёмовскда душманнинг умумий йўқотишлари 200 нафаргача ҳарбий хизматчи ва ёлланма аскарлар, битта танк, учта зирҳли жанговар техника, бешта машина ва иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасини ташкил этди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" кучлари гуруҳи ДХРнинг Угледар аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 150 га яқин ҳарбий хизматчилари, бешта автомобиль, "Стрела-10" зенит-ракета мажмуасининг жанговар машинаси, ФҲ70 гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизимини йўқ қилди
Херсон йўналишида бир суткада 35 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, зирҳли жанговар машина ва учта техника йўқ қилинди.
Россия авиацияси ва артиллерияси кунига 97 та ҳудудда жойлашган 68 та украина артиллерия бўлинмаларининг ишчи кучи ва техникасига зарба берди.
ДХРнинг Кривая Лука аҳоли пункти ҳудудида АN/ТPQ-37 батареяга қарши радари йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолёти Донецк Халқ Республикасининг Славянск қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-24 самолётини уриб туширди.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-8 вертолёти Запорожье вилояти Новопавловка аҳоли пункти ҳудудида ҳаво мудофааси ёрдамида уриб туширилди.
Ҳаво мудофаа кучлари кун давомида тўртта АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS ракета тизими а "Ураган" кўп ракета учиргичлари тутиб олинди.
Бундан ташқари, Запорожье вилоятининг Пологи, Романовское, ДХРнинг Горловка, Пески, Благодатное, Володино, Николаевка, Нововодяное ва ЛХРнинг Кременная аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 11 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина армияси жами 428 та самолёт, 234 та вертолёт, 4208 та учувчисиз учиш аппарати, 423 та зенит-ракета тизими, 9218 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1100 та кўп марталик жанговар техника. ракета тизимлари, 4843 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 10284 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.