Вашингтон ғазабда: Киев қарши ҳужумни барбод қилмоқда

© AFP 2023 / Dimitar DilkoffУкраинский военный на линии фронта, архивное фото
Украинский военный на линии фронта, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен қанот остидаги украиналикларга қарши ҳужум учун керак бўлган ҳамма нарсага эга эканлигини очиқчасига таъкидлади. Жанг қилиш вақти келди – йўқотилган ҳудудларни қайтариб олиш керак.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Вашингтон ва Киев ажралиш арафасида турган жуфтликка ўхшайди: уйда жанжал-тўполон, идишларни синдиришади – оммада эса муҳаббат наъмунасини тасвирлашга ҳаракат қилишади. Сўнгги кунларда эса улар жуда мураккаб вазиятда.
Украинада бу фикрга қўшилишмади. Хавфсизлик Кенгаши котиби Данилов фалсафий мунозараларга киришди – қарши ҳужумнинг муваффақияти нимада, нима ғалаба-ю нима ғалаба эмас, тушунарсиз ҳаммаси. Ташқи ишлар вазири Кулеба ҳам худди шундай шикоят қилди.
Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Залужний майдондан ғойиб бўлди. Яқинда у НАТО Ҳарбий қўмитаси йиғилишида нутқ сўзлагани чиқиши керак эди лекин чиқмади – ҳатто онлайн форматда ҳам. Айтишларича, у бир ойга яқин вақт давомида оммага кўриниш бермаган. Унга нима қилди? Россия Аэрокосмик кучларининг юқори аниқликдаги зарбаси билан ўлдирилганми? Аёллар кийимида яширинча полизлар орқали хорижий ҳисобларига яқинроқ боришга ҳаракат қилмоқдами? Бункерда Гитлер каби азоб чекиб ўтирибдими?
Украина сарсонгарчиликларига Зеленский якун топди. Ғарб ОАВ вакилларини йиғиб, у, бир томондан, қарши ҳужумга ҳамма нарса тайёр, бироқ бошқа томондан, бу украиналиклар орасида катта қурбонликларга олиб келиши мумкинлигини айтди. Шунинг учун у қарши ҳужумни кечиктиришни зарур деб ҳисоблайди.
Урушни бир лаҳзада якунлаши мумкин бўлган, лекин 315 минг фуқаросини ўлимга жўнатган одамда тўсатдан пайдо бўлган бу инсонпарварликнинг хисси ҳайратланарлидир. Бу рақамларни эса ҳозиргина Америка юқори қатлам вакили Роберт Кеннеди эълон қилди.
Иккинчи Жаҳон уруши давридагидек, бандеровчиларнинг шафқатсизлиги ҳатто уларнинг ғарбий хўжайинларини ҳам ҳайратда қолдиради. "У ерда (Украинада) биз ресурсларимизни нихоятда тез исроф қилмоқдамиз, ўлимлар сони эса даҳшатли даражада", дея ваҳима қилди Америка генерали Блейн Холт.
Бироқ, Зеленский ҳеч қачон қурбонлар ҳақида қайғурмаган. Унинг ягона муаммоси шундаки, УҚК учун муқаррар равишда қарши ҳужумга айланадиган қирғин бутун дунё кўзи олдида амалга оширилади. Бахти қаро йигитлар ҳеч қандай сабабсиз оммавий равишда ҳалок бўлишади – худди бутун баҳор давомида Днепрни кечиб ўтишдаги бемаъни уринишларда вафот этганидек. Уларнинг қариндошлари ва яқинлари барча қурбонликлар ҳисобини Зеленский зиммасига қўйиши аниқ. Зеленскийни қўрқинч босмоқда.
Бироқ, Украинанинг америкалик хўжайинларида ўзларининг ҳисоб-китоблари бор. Уларда республикачилар, Конгрессни қўлга олиб, АҚШ уруш машинасини 180 градусга буради. Аммо Хитойга ҳужум қилишдан олдин америкаликлар Европа ҳарбий ҳаракатлар театрида ўз ишларини тугатишлари керак. Пул ишлаб олиш, натижани кўрсатиш. Ўнлаб миллиард долларлар бўйича ҳисобот бериш. ОАВлар учун томоша кўрсатиш: мана, украинлар қарши ҳужумга ўтмоқда, мана уларга етказиб берилган техника – беш минг турдаги қуроллар, чаккимас, тўғрими?
Агар қарши ҳужум амалга ошмаса, асосий савол юзага чиқади: пул қани, Зин? Агар Америка ғазнасидан тушган миллиардлар шунчаки Украинага етиб бормасдан демократлар чўнтагига кетган бўлсачи? Шунда республикачилар бутун АҚШ ҳукмрон қатламини судма-суд судрайди ва 2024 йилги президентлик сайловларида осонгина ғалаба қозонади. Гап энг юқори мартабали амалдорлар, жумладан Байден оиласи учун қамоқ жазоларининг аниқ муддатлари ҳақида бормоқда.
АҚШнинг ҳақиқий дефолт ёқасида эканлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади: республикачилар солиқларни оширишдан бош тортган ҳолда харажатларни қисқартиришни талаб қилмоқдалар. Шунинг учун Энтони Блинкен хавотирланиб, Зеленскийни қарши ҳужум борасида шошилтирмоқда. Уруш ҳамма нарсани ёпиб кетади, дейишади-ку.
Буларнинг барчасини Киевда яхши тушунишади, шунинг учун куттириб бўлса ҳам, табиийки, ҳужумга ўтишади. Бу одамхўрларнинг стратегияси жуда оддий. Минглаб украиналикларни ўлиб гирдобига ташлаш, буни орқасидан яна бир неча миллиард долларни ишлаб олиш, уларни бизнесга тикиш ва кейин бутун дунёга нола қилиш: кам бердилар, кўпроқ беринглар.
Ҳозирда улар эгаларидан имкон қадар кўпроқ кучли қуролларни сўраш учун вақтни чўзишмоқда. Улар, масалан, инглизлардан 560 километр масофага учадиган Storm Shadow ракеталарини кутишмоқда. Жозеп Боррелл уларга миллион снаряд етказиб беришга ваъда берган.
Британия ракеталари билан Россия шаҳарлари, аэропортлари, Қрим ва янги ҳудудларга бир неча бор зарбалар берилса – Ғарб ОАВ лари учун мос кўриниш тайёр. Россия шаҳарларига зарба бериш эса Киев фашистлари ва уларнинг америкалик хўжайинларига Украина можаросини янада қўзғатиши мумкинлигини ва қўзғатилиши кераклигини исботловчи барча керакли видео кетма-кетликни тақдим этади.
Хуллас, Зеленскийнинг ноласига алданмаслик керак. Қарши ҳужум бекор қилинмайди – бу уруш унинг алангасида қўлларини иситадиганлар учун жуда фойдали. Украинани бутунлай йўқ бўлиб кетмагунича Россияга қарши қайрашади ва бу қирғиннинг ваҳшийлиги янада кучаяди.
Янгиликлар лентаси
0