https://sputniknews.uz/20230512/ozlidep-shavkat-mirziyoev-prezidentlikka-nomzod-34890023.html
ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатади
ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) Сиёсий кенгаши Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватлади.
2023-05-12T22:07+0500
2023-05-12T22:07+0500
2023-05-12T22:25+0500
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
сиёсат
шавкат мирзиёев
сайловлар
ўзбекистон
ўзбекистон либерал-демократик партияси (ўзлидеп)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/03/31985608_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_20abbbb0d54a8aa6a3d5446f86ed2bfc.jpg
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) Сиёсий кенгаши Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.Мажлисда сўнгги йиллар давомида амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилганлигига алоҳида урғу берилган. Мамлакатда эришилаётган ютуқлар нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам юксак даражада эътироф этилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.Ҳозирга қадар "Миллий тикланиш" партиясидан ташқари барча партиялар бўлажак президент сайловида иштирок этадиган номзодларини маълум қилишди. Экопартия ўз етакчиси Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партияси Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партияси Робахон Маҳмудовани номзод сифатида кўрсатишини маълум қилган.Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/03/31985608_70:0:1206:852_1920x0_80_0_0_108e89d44868ce37cde561d5adb556f3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзлидеп шавкат мирзиёев президентликка номзод ўзбекистон президент сайлови 2023
ўзлидеп шавкат мирзиёев президентликка номзод ўзбекистон президент сайлови 2023
ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатади
22:07 12.05.2023 (янгиланди: 22:25 12.05.2023) Ўзбекистон Либерал-демократик партияси муддатидан илгари президент сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини илгари суришини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) Сиёсий кенгаши Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда партия матбуот хизмати
хабар берди. Мажлисда сўнгги йиллар давомида амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилганлигига алоҳида урғу берилган. Мамлакатда эришилаётган ютуқлар нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам юксак даражада эътироф этилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
"Мамлакат келажаги, шиддатли кечаётган давр талаби O‘zLiDeP зиммасига бўлажак Президентлик сайловида ушбу ислоҳотлар йўлидан бундан кейин ҳам қатъият ва собитқадамлик билан боришни таъминлай оладиган, жамиятни ислоҳ қилишдек машаққатли вазифани янгича, ўзига хос босқичда давом эттиришга қодир шахсни номзод этиб кўрсатиш лозимлиги таъкидланди", - дейилган хабарда.
Ҳозирга қадар "Миллий тикланиш" партиясидан ташқари барча партиялар бўлажак президент сайловида иштирок этадиган номзодларини маълум қилишди.
Экопартия ўз етакчиси
Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партияси
Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партияси
Робахон Маҳмудовани номзод сифатида кўрсатишини маълум қилган.
Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни
бўлиб ўтади.