https://sputniknews.uz/20230505/garb-rossiya-34671319.html
Ғарб Россиядан қўрқиш учун яна бир сабаб топди
Ғарб Россиядан қўрқиш учун яна бир сабаб топди
Sputnik Ўзбекистон
НАТО генерали берган маълумотига кўра, “Россия кемаларининг Атлантика океанида ва ундан ташқарида назорат қилиш даражаси ўтган йилларга қараганда анча юқори”. 05.05.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-05-05T21:30+0500
2023-05-05T21:30+0500
2023-05-05T21:30+0500
колумнистлар
нато
россия
ақш
украина
хавфсизлик
ҳарбий техника
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/05/34654796_0:152:3102:1897_1920x0_80_0_0_08c30ed6372af5b6ade7af67c47c10f6.jpg
Кремль узра дронлар тасвирлари фош этилгандан сўнг, стратегик душманлар, кутилганидек, безовталаниб қолишди. Зеленский, шубҳасиз, нимадандир қўрқиб, йўл-йўлакай йўналишни ўзгартириб, Европа бўйлаб кезиб юрибди, ўз бункерига қайтишни ўжарлик билан истамай, террористик ҳужумни ўзининг одатий услубида инкор қилмоқда: "бу мен эмас, жаноблар".Деярли бир вақтнинг ўзида унинг НАТО хўжайинлари Россия ҳарбий операцияларнинг кулранг ҳудудида улар учун ташкил қилиши мумкин бўлган муаммолардан хавотирга тушдилар. Иттифоқнинг Разведка ва хавфсизлик бўйича бош котиби ёрдамчиси Девид Каттлер постсовет республикалари билан алоқаларни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан бирдан эътиборини узиб, жамоатчиликка Европа, Буюк Британия ва АҚШни боғлайдиган сув ости кабелларига жиддий зарар етказиш учун Москвада барча имкониятлар борлиги ҳақида хабар берди. Бу Ғарб оламида тўлиқ бетартибликка олиб келади.НАТО генерали берган маълумотига кўра, “Россия кемаларининг Атлантика океанида ва ундан ташқарида назорат қилиш даражаси ўтган йилларга қараганда анча юқори”. Маҳаллий кемалар Шимолий ва Болтиқ денгизларида "хавфлироқ" ҳаракат қилишмоқда. Буларнинг барчаси Ғарбий Европа ва Шимолий Американинг "Россиянинг Украина билан урушида нишонига айланишига" олиб келиши мумкин.Ғарб инфратузилмасига ҳужум Москвага “Ғарб ҳаётини йўқ қилиш ва Украинани қўллаб-қувватлаётган давлатларга босим ўтказиш” имкониятини беради, дея хавотирланмоқда Каттлер.Сув ости инфратузилмаси – ҳақиқатан ҳам Ғарб иқтисодиёти учун асосий бўғиндир. Буюк Британиянинг ҳисоб-китобига кўра, кабелнинг узилиши кунига 7,4 триллион фунт стерлинг миқдоридаги молиявий операциялар блокланишига ва электр энергиясининг чорак қисми узилишига олиб келади. Яъни, Лондон фонд биржаси вайрон бўлади ва мамлакат ҳаётини таъминлаш тизимига катта ҳалокатли зарба тушади. Бу эса ҳали фақатгина битта кичик орол.Лекин гап, албатта, фақат иқтисодиёт ҳақида эмас. Сув ости кемалари алоқаларини бузиш НАТО ҳарбий машинаси устидан Америка назоратини узиши мумкин.Умумий узунлиги миллион километрдан ортиқ бўлган 400 га яқин сув ости кабеллари Европа ва АҚШ ўртасидаги интернет-трафикнинг 95 фоизини ташкил қилади. Маълумотларни узатишдаги узилишлар – америкаликлар учун ҳам қитъада ўзларининг аскарларини бошқариш борасида сезиларли қийинчиликлар туғдиради. 2008 йилда Миср ва Италия ўртасидаги кабелларнинг шикастланиши Американинг Ироққа дронларининг сонининг сезиларли даражада камайишига олиб келди.Асосий муаммо шундаки, бундай зарар ядровий ҳимоя ишламайдиган ҳарбий ҳаракатларнинг кулранг ҳудудида содир бўлади. Қуйи қисмида нимадир бузилади ва ким айбдор бўлади? Бундай вазиятда ядровий урушини бошлаб бўлмайди-ку.Бу қандай амалга оширилиши кераклигини америкаликлар Шимолий оқимни портлатиб, бутун дунёга намойиш этдилар. Ҳозирда улар жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини ушбу қўпорувчиликдан чалғитиб, ўзларининг европалик вассалларини портлаш бўйича "тергов" билан хўрловчи фарсда қатнашишга мажбур қилмоқдалар. Табиийки, барча шубҳалар Россияга тушади.Генерал Каттлернинг Москванинг денгиз остидаги ҳийла-найранглари ҳақидаги хавотирлари бу фарснинг бир қисмидир. Россия ўзининг газ қувурини портлатиб юборибди экан, демак энди ундан кейинги қўпорувчиликни кутишимиз керак.Бир томондан, Россиянинг сув ости алоқаларига таҳдиди ҳақидаги ҳайқириқлар душманнинг Атлантика ва Болтиқбўйида ҳарбий назоратини қонунийлаштиришга қаратилган классик ахборот ҳужумидир. Бундай ҳолда, улар америкаликлар учун фойдали бўлган қандайдир қўпорувчилик ҳаракатларини бошлашлари мумкин.Бошқа томондан, иттифоқдаги ашадди дўстлар бирлашган ҳолда вужудга келтирган ваҳима орқали НАТО раҳбарияти ўз позициясининг барча хавф-хатарларини яхши англаб етаётганини кўрсатади. Масала Украинада эканлигини ортиқ кўрсатишнинг иложи йўқ.Аслида НАТО Россияга қарши иттифоқда мавжуд барча воситалар, жумладан, украиналиклар орқали курашмоқда. Кремль устидаги дронлар, Россиядаги қўпорувчиликлар, Ғарбий шаҳарларга ҳужумлар – буларнинг барчаси америкалик хўжайинларнинг раҳбарлиги ва марҳамати билан амалга оширилмоқда. Уларнинг – бу биз эмас, ҳаммаси Зеленский – деган қўрқоқ ёлғонлари ҳеч нарсани ўзгартира олмайди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/05/34654796_186:0:2917:2048_1920x0_80_0_0_7186a71789059a8ff4fb140d22322036.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
колумнистлар, нато, россия, ақш, украина, хавфсизлик, ҳарбий техника
колумнистлар, нато, россия, ақш, украина, хавфсизлик, ҳарбий техника
Ғарб Россиядан қўрқиш учун яна бир сабаб топди
НАТО генерали берган маълумотига кўра, “Россия кемаларининг Атлантика океанида ва ундан ташқарида назорат қилиш даражаси ўтган йилларга қараганда анча юқори”.
Кремль узра дронлар тасвирлари фош этилгандан сўнг, стратегик душманлар, кутилганидек, безовталаниб қолишди. Зеленский, шубҳасиз, нимадандир қўрқиб, йўл-йўлакай йўналишни ўзгартириб, Европа бўйлаб кезиб юрибди, ўз бункерига қайтишни ўжарлик билан истамай, террористик ҳужумни ўзининг одатий услубида инкор қилмоқда: "бу мен эмас, жаноблар".
Деярли бир вақтнинг ўзида унинг НАТО хўжайинлари Россия ҳарбий операцияларнинг кулранг ҳудудида улар учун ташкил қилиши мумкин бўлган муаммолардан хавотирга тушдилар. Иттифоқнинг Разведка ва хавфсизлик бўйича бош котиби ёрдамчиси Девид Каттлер постсовет республикалари билан алоқаларни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан бирдан эътиборини узиб, жамоатчиликка Европа, Буюк Британия ва АҚШни боғлайдиган сув ости кабелларига жиддий зарар етказиш учун Москвада барча имкониятлар борлиги ҳақида хабар берди. Бу Ғарб оламида тўлиқ бетартибликка олиб келади.
"Москва НАТОнинг муҳим инфратузилмасини фаол равишда хариталаштирмоқда ва Ғарб мамлакатларини газдан тортиб Интернетгача бўлган барча нарсалар билан таъминлайдиган денгиз ости коммуникацияларига зарба бериши мумкин", дейилади Каттлернинг The New York Times га берган ҳисоботида.
НАТО генерали берган маълумотига кўра, “Россия кемаларининг Атлантика океанида ва ундан ташқарида назорат қилиш даражаси ўтган йилларга қараганда анча юқори”. Маҳаллий кемалар Шимолий ва Болтиқ денгизларида "хавфлироқ" ҳаракат қилишмоқда. Буларнинг барчаси Ғарбий Европа ва Шимолий Американинг "Россиянинг Украина билан урушида нишонига айланишига" олиб келиши мумкин.
Ғарб инфратузилмасига ҳужум Москвага “Ғарб ҳаётини йўқ қилиш ва Украинани қўллаб-қувватлаётган давлатларга босим ўтказиш” имкониятини беради, дея хавотирланмоқда Каттлер.
Сув ости инфратузилмаси – ҳақиқатан ҳам Ғарб иқтисодиёти учун асосий бўғиндир. Буюк Британиянинг ҳисоб-китобига кўра, кабелнинг узилиши кунига 7,4 триллион фунт стерлинг миқдоридаги молиявий операциялар блокланишига ва электр энергиясининг чорак қисми узилишига олиб келади. Яъни, Лондон фонд биржаси вайрон бўлади ва мамлакат ҳаётини таъминлаш тизимига катта ҳалокатли зарба тушади. Бу эса ҳали фақатгина битта кичик орол.
Лекин гап, албатта, фақат иқтисодиёт ҳақида эмас. Сув ости кемалари алоқаларини бузиш НАТО ҳарбий машинаси устидан Америка назоратини узиши мумкин.
2020 йилда НАТО мудофаа вазирлари сув ости инфратузилмасига жиддий боғлиқ бўлган мудофаа саноатининг заифлиги тушунтирилган махфий ҳисоботни олишган. АҚШ армиясининг 5G мобил иловаларига ўтиши ва маълумотларни булутли сақлаш хизматидан фойдаланиш билан бу таҳдид тобора кучайиб бормоқда.
Умумий узунлиги миллион километрдан ортиқ бўлган 400 га яқин сув ости кабеллари Европа ва АҚШ ўртасидаги интернет-трафикнинг 95 фоизини ташкил қилади. Маълумотларни узатишдаги узилишлар – америкаликлар учун ҳам қитъада ўзларининг аскарларини бошқариш борасида сезиларли қийинчиликлар туғдиради. 2008 йилда Миср ва Италия ўртасидаги кабелларнинг шикастланиши Американинг Ироққа дронларининг сонининг сезиларли даражада камайишига олиб келди.
Асосий муаммо шундаки, бундай зарар ядровий ҳимоя ишламайдиган ҳарбий ҳаракатларнинг кулранг ҳудудида содир бўлади. Қуйи қисмида нимадир бузилади ва ким айбдор бўлади? Бундай вазиятда ядровий урушини бошлаб бўлмайди-ку.
Бу қандай амалга оширилиши кераклигини америкаликлар Шимолий оқимни портлатиб, бутун дунёга намойиш этдилар. Ҳозирда улар жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини ушбу қўпорувчиликдан чалғитиб, ўзларининг европалик вассалларини портлаш бўйича "тергов" билан хўрловчи фарсда қатнашишга мажбур қилмоқдалар. Табиийки, барча шубҳалар Россияга тушади.
Генерал Каттлернинг Москванинг денгиз остидаги ҳийла-найранглари ҳақидаги хавотирлари бу фарснинг бир қисмидир. Россия ўзининг газ қувурини портлатиб юборибди экан, демак энди ундан кейинги қўпорувчиликни кутишимиз керак.
Дарҳақиқат, "тергов" ҳали якунига этгани йўқ, лекин иттифоқ ўзининг сув ости инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун генерал-лейтенант Ганс-Вернер Вирманн бошчилигидаги аллақачон бутун бир бўлим яратди. НАТО руслардан ҳимоя қилиш баҳонасида Россия чегараларигача денгиз патрулларини кучайтирди.
Бир томондан, Россиянинг сув ости алоқаларига таҳдиди ҳақидаги ҳайқириқлар душманнинг Атлантика ва Болтиқбўйида ҳарбий назоратини қонунийлаштиришга қаратилган классик ахборот ҳужумидир. Бундай ҳолда, улар америкаликлар учун фойдали бўлган қандайдир қўпорувчилик ҳаракатларини бошлашлари мумкин.
Бошқа томондан, иттифоқдаги ашадди дўстлар бирлашган ҳолда вужудга келтирган ваҳима орқали НАТО раҳбарияти ўз позициясининг барча хавф-хатарларини яхши англаб етаётганини кўрсатади. Масала Украинада эканлигини ортиқ кўрсатишнинг иложи йўқ.
Аслида НАТО Россияга қарши иттифоқда мавжуд барча воситалар, жумладан, украиналиклар орқали курашмоқда. Кремль устидаги дронлар, Россиядаги қўпорувчиликлар, Ғарбий шаҳарларга ҳужумлар – буларнинг барчаси америкалик хўжайинларнинг раҳбарлиги ва марҳамати билан амалга оширилмоқда. Уларнинг – бу биз эмас, ҳаммаси Зеленский – деган қўрқоқ ёлғонлари ҳеч нарсани ўзгартира олмайди.