https://sputniknews.uz/20230428/rossiya-evropa-neft-osiyo-34385878.html
Россия Европага етказилаётган нефтнинг 60 фоиздан зиёдини Осиёга йўналтиради
Россия Европага етказилаётган нефтнинг 60 фоиздан зиёдини Осиёга йўналтиради
Sputnik Ўзбекистон
Новак: Россия шу йилнинг ўзида 140 миллион тонна нефт экспортини Европадан Осиёга йўналтиради.
2023-04-28T16:12+0500
2023-04-28T16:12+0500
2023-04-28T16:12+0500
россия
марказий осиё
ғарб
нефть
дунёда
шарқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1400/83/14008388_0:258:3071:1985_1920x0_80_0_0_83fbf92a33d4c1bdcaf1a1979fcb7ad0.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия шу йилнинг ўзида аввал Европага тўғри келган 220 млн тонна нефть ва нефть маҳсулотлари экспортининг 140 миллион тоннасини Осиёга йўналтиради. Бу ҳақда Россия бош вазир ўринбосари Александр Новак маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.Ўтган йилда Европа бозорларига йўналтирилган ҳажмнинг 40 миллион тоннага яқини Шарққа йўналтирилган.Шундай қилиб, бу йил Россия илгари Европа ҳиссасига тўғри келадиган нефть ва нефть маҳсулотлари экспортининг 60% дан ортиғини Осиёга йўналтиришни режалаштирмоқда.Февраль ойида бош вазир ўринбосари 2022 йилда Россиядан нефть экспорти 242 миллион тоннага етганини маълум қилган, бу 7,6 фоизга ўсган.Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, экспортчилар минерал ёқилғи, нефть ва дистиллаш маҳсулотлари экспортини пул кўринишида 2021 йилга нисбатан 42,8 фоизга ошириб, 383,7 миллиард долларга етказди.Шу билан бирга, жорий йилнинг биринчи чорагида бюджетнинг нефт ва газ даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга камайди, Молия вазирлигининг таъкидлашича, бу "биринчи навбатда "Urals" нефть нархининг пасайиши ва табиий газ экспортининг пасайиши билан боғлиқ".Департамент "Urals" учун "нарх чегирмаларининг босқичма-босқич пасайиши" ва 2023 йилнинг иккинчи ярмида солиқ тушумларининг тикланишини кутмоқда.Мавзуга оид:
шарқ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1400/83/14008388_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_401debdef04d8fa69b31823fb2af9a9f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия осиё ғарб шарқ нефть
россия осиё ғарб шарқ нефть
Россия Европага етказилаётган нефтнинг 60 фоиздан зиёдини Осиёга йўналтиради
Новак: Россия шу йилнинг ўзида 140 миллион тонна нефт экспортини Европадан Осиёга йўналтиради.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия шу йилнинг ўзида аввал Европага тўғри келган 220 млн тонна нефть ва нефть маҳсулотлари экспортининг 140 миллион тоннасини Осиёга йўналтиради. Бу ҳақда Россия бош вазир ўринбосари Александр Новак маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. "Бу йил 140 миллион тонна нефт ва нефть маҳсулотлари кетади. 80-90 миллион тоннага яқини Ғарбда қолади", - деди у.
Ўтган йилда Европа бозорларига йўналтирилган ҳажмнинг 40 миллион тоннага яқини Шарққа йўналтирилган.
Шундай қилиб, бу йил Россия илгари Европа ҳиссасига тўғри келадиган нефть ва нефть маҳсулотлари экспортининг 60% дан ортиғини Осиёга йўналтиришни режалаштирмоқда.
Февраль ойида бош вазир ўринбосари 2022 йилда Россиядан нефть экспорти 242 миллион тоннага етганини маълум қилган, бу 7,6 фоизга ўсган.
Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, экспортчилар минерал ёқилғи, нефть ва дистиллаш маҳсулотлари экспортини пул кўринишида 2021 йилга нисбатан 42,8 фоизга ошириб, 383,7 миллиард долларга етказди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг биринчи чорагида бюджетнинг нефт ва газ даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга камайди, Молия вазирлигининг таъкидлашича, бу "биринчи навбатда "Urals" нефть нархининг пасайиши ва табиий газ экспортининг пасайиши билан боғлиқ".
Департамент "Urals" учун "нарх чегирмаларининг босқичма-босқич пасайиши" ва 2023 йилнинг иккинчи ярмида солиқ тушумларининг тикланишини кутмоқда.