Мирзамаҳмудов Москвада нефть ва АЭС истиқболларини муҳокама қилди

© Правительство РФВстреча Александра Новака с Журабеком Мирзамахмудовым
Встреча Александра Новака с Журабеком Мирзамахмудовым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2023
Oбуна бўлиш
Мирзамаҳмудов Новак билан нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш ва атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Россия Ўзбекистонга нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширади. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак билан Москвада бўлиб ўтган учрашувидан сўнг маълум бўлди.
Суҳбат чоғида, хусусан, Ўзбекистонга нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш имкониятлари, шунингдек, Росатомнинг янги ядровий иншоотларни қуришдаги иштироки истиқболлари муҳокама қилинди.
“Биз Россия-Ўзбекистон муносабатларининг қардошлик хусусиятини юксак қадрлаймиз. Давом этаётган геосиёсий кескинликка қарамай, Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқалари фаол ривожланмоқда. Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича кенг қамровли ишлар давом этмоқда”, — деди Александр Новак музокараларни очар экан.
Учрашув якунида Александр Новак Жўрабек Мирзамаҳмудовни учта муҳим халқаро саноат тадбирида: 3-4 май кунлари Минералние Води шаҳрида бўлиб ўтадиган биринчи Кавказ инвестиция кўргазмасида, шунингдек, Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида, 14-17 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Санкт-Петербург ва 11-13 октябрь кунлари Москвада бўлиб ўтадиган Россия энергетика ҳафталигида иштирок этишга таклиф қилди.
Маълумот учун, Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ва инвестициявий ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Хусусан, ўтган йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 2021 йилга нисбатан 26 %га ошган. 2023 йилда ўсиш тенденцияси давом этмоқда.
Шунингде, Россия Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий инвесторларидан бири бўлиб қолмоқда. Россия компаниялари, жумладан, ёқилғи-энергетика соҳаси компаниялари мамлакат иқтисодиётига сармоя киритишни оширмоқда. Бу соҳада 2022 йилда 19 та янги қўшма лойиҳани ишлаб чиқишни бошлади.
Янгиликлар лентаси
0