https://sputniknews.uz/20230425/gazprom-neft-kelishuv-34240656.html
Ўзбекистон “Газпром нефть” билан 300 минг тонна нефт етказиб бериш бўйича келишувга эришди
Ўзбекистон “Газпром нефть” билан 300 минг тонна нефт етказиб бериш бўйича келишувга эришди
Sputnik Ўзбекистон
Энергетика вазирлиги Давлат томонидан тартибга солиш бош бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Убайдуллаев маълум қилишича, Ўзбекистон Россиянинг нефт-газ саноати компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.
2023-04-25T15:13+0500
2023-04-25T15:13+0500
2023-04-25T16:05+0500
иннопром — 2023
ўзбекистон
россия
нефть
газ
энергетика вазирлиги
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24379953_8:219:3066:1939_1920x0_80_0_0_d754bf77b7505742db807a3519fa06b7.jpg
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон Россиянинг “Газпром нефть” компанияси билан 300 минг тонна нефт етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Давлат томонидан тартибга солиш бош бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Убайдуллаев маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Адҳамжон Убайдуллаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилда атиги 51,5 миллиард куб метр табиий газ ишлаб чиқарилган. Ушбу кўрсаткич бўйича республика дунёнинг биринчи 20 талигига киради ва бу ҳажмда Россия капитали иштирокидаги компаниялар, корхоналарнинг улуши 30% дан ортиқ (15 миллиард куб метр)ни ташкил этади.Республика нефт-газ саноатининг энг йирик инвестори “Лукойл” компанияси бўлиб, у “маҳсулот тақсимоти бўйича келишувлар” асосида амалга оширилган иккита лойиҳага 10 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган.Жорий йилда табиий газ қазиб олиш ҳажмини ошириш режалаштирилган. Россия капитали иштирокидаги компанияларнинг улуши эса 30% даражасида қолмоқда.Айтилишича, улар билан Ўзбекистондаги иккита йирик заводдан бири бўлган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилишда иштирок этиш масаласи муҳокама қилинмоқда.Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон нефт-газ ва кимё саноати учун ишлаб чиқариш ва таъмирлаш ҳамда сервис ишларини маҳаллийлаштиришдан манфаатдор.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24379953_810:243:3072:1940_1920x0_80_0_0_7fd9351b353f78eaa080d88e6e6aed7f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия нефть газ
ўзбекистон россия нефть газ
Ўзбекистон “Газпром нефть” билан 300 минг тонна нефт етказиб бериш бўйича келишувга эришди
15:13 25.04.2023 (янгиланди: 16:05 25.04.2023) Энергетика вазирлиги Давлат томонидан тартибга солиш бош бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Убайдуллаевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Россиянинг нефт-газ саноати компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон Россиянинг “Газпром нефть” компанияси билан 300 минг тонна нефт етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Давлат томонидан тартибга солиш бош бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Убайдуллаев маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Адҳамжон Убайдуллаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилда атиги 51,5 миллиард куб метр табиий газ ишлаб чиқарилган. Ушбу кўрсаткич бўйича республика дунёнинг биринчи 20 талигига киради ва бу ҳажмда Россия капитали иштирокидаги компаниялар, корхоналарнинг улуши 30% дан ортиқ (15 миллиард куб метр)ни ташкил этади.
Республика нефт-газ саноатининг энг йирик инвестори “Лукойл” компанияси бўлиб, у “маҳсулот тақсимоти бўйича келишувлар” асосида амалга оширилган иккита лойиҳага 10 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган.
Жорий йилда табиий газ қазиб олиш ҳажмини ошириш режалаштирилган. Россия капитали иштирокидаги компанияларнинг улуши эса 30% даражасида қолмоқда.
“Бу биз Россия компаниялари билан бу борада жуда яқин алоқалар ўрнатганимиздан далолат беради. “Газпром нефт” билан 300 минг тонна нефт етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. "Татнефт"да аллақачон учта ёқилғи қуйиш шохобчаси мавжуд. Биз улар билан Ўзбекистонда фаолиятни кенгайтириш масалаларида ҳамкорлик қилиш ниятидамиз”, - дейди у.
Айтилишича, улар билан Ўзбекистондаги иккита йирик заводдан бири бўлган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилишда иштирок этиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон нефт-газ ва кимё саноати учун ишлаб чиқариш ва таъмирлаш ҳамда сервис ишларини маҳаллийлаштиришдан манфаатдор.