Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни аниқ бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПодготовка к намазу в мечети Хазрати Имом
Подготовка к намазу в мечети Хазрати Имом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2023
Oбуна бўлиш
Республикада Рамазон ҳайити 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 21 апрель куни нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.
Бу мавзуга оид маълумотлар Telegram каналимизда. Обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).
"Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда республикада жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди" - дейилган хабарда.
Рамазон ҳайити куни пойтахтда махсус автобус йўналишлари ташкил этилади. Мазкур автобус йўналишлари соат 04:00 дан 07:00 га қадар ҳаракатланган ҳолда фуқароларнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.
Ҳайит куни метро поездлари доимий жадвал асосида соат 04:00 дан иш бошлайди. Шунингдек, бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.

Мавзуга оид:

Рамазон ҳайитида суннат бўладиган амаллар
Закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди
Лайлатул қадр қандай кеча?
Янгиликлар лентаси
0