Ишчи гуруҳ Ўзбекистонда Рамазон ҳайити қачон бўлишини аниқламоқда - ЎМИ

© Sputnik/Рамиз БахтияровПразднование Намаз хайит в Ташкенте
Празднование Намаз хайит в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга қўшни давлатларда, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда Рамазон ҳайити 21 апрель куни нишонланади.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида (ЎМИ) Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда.
Рамазон Ҳайитининг аниқ санаси маълум бўлиши билан уни Telegram-каналимизда эълон қиламиз. Обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг.
ЎМИ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ишчи гуруҳнинг вакиллари мамлакатнинг турли ҳудудларида ҳамда АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ва Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.
Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайитининг биринчи куни – Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорлик асосида кузатишмоқда.
Таъкидланишича, ушбу ишчи гуруҳ кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига тақдим этади.
Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳақидаги маълумотларни Уламолар Кенгаши кўриб чиқади ва тегишли хулосаларни қабул қилади.
Қайд этиш жоизки, қўшни давлатлар, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистонда Рамазон ҳайити бу йил 21 апрель куни нишонланади. Россияда ҳам Рамазон ҳайити 21 апрель куни бўлиши расман эълон қилинган.

Мавзуга оид:

Рамазон ҳайитида суннат бўладиган амаллар
Закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди
Лайлатул қадр қандай кеча?
Янгиликлар лентаси
0