Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида аҳоли сони тез ўсмоқда?

© Sputnik / Рамиз БахтияровХудожник в парке “Навруз”
Художник в парке “Навруз” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Тошкент шаҳри, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида аҳоли сони тез ўсмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Ўзбекистонда 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,2 % га кўп.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:
Қорақалпоғистон – 1,3 %
Андижон вилояти – 2,1 %
Бухоро вилояти – 1,7 %
Жиззах вилояти – 2,3 %
Қашқадарё вилояти – 2,2 %
Навоий вилояти – 2,1 %
Наманган вилояти – 2,3 %
Самарқанд вилояти – 2,2 %
Сурхондарё вилояти – 2,3 %
Сирдарё вилояти – 2 %
Тошкент вилояти – 1,8 %
Фарғона вилояти – 2,1 %
Хоразм вилояти – 1,8 %
Тошкент шаҳри – 3,3 %
Мавзуга доир:
Тошкентга энг кўп кўчиб келаётганлар ичида қайси ҳудуд етакчи?
Доимий аҳоли сони шаҳарда кўпми ёки қишлоқда?
Янгиликлар лентаси
0