Доимий аҳоли сони шаҳарда кўпми ёки қишлоқда?

© Sputnik / Рамиз БахтияровПразднование Навруза в Ташкенте
Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2023
Oбуна бўлиш
2023 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 646,5 минг нафарга кўп.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўзбекистонда шаҳар ҳудудида доимий аҳоли сони кўп. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 024 946 кишини ташкил этган. Шундан:
шаҳар аҳолиси – 18 335,7 минг киши;
қишлоқ аҳолиси – 17 689,2 минг киши.
2023 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 646,5 минг нафарга кўп.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бўйича 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида ФҲДЁ органларида 850 282 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0