Тошкентга энг кўп кўчиб келаётганлар ичида қайси ҳудуд етакчи?

© ИА "Дунё"Город Ташкент
Город Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2023
Oбуна бўлиш
Пойтахтга 2022 йилда республиканинг бошқа ҳудудларидан доимий яшаш мақсадида 45 689 киши кўчиб келган.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрига энг кўп Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан кўчиб келишган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Пойтахтга 2022 йилда республиканинг бошқа ҳудудларидан доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 45 689 кишини ташкил этган.
Доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони:
Тошкент вилояти – 18648 киши;
Қашқадарё вилояти – 5924 киши;
Самарқанд вилояти – 3486 киши;
Сурхондарё вилояти – 2853 киши;
Бухоро вилояти – 2777 киши;
Фарғона вилояти – 2181 киши;
Андижон вилояти – 1716 киши;
Хоразм вилояти – 1688 киши;
Навоий вилояти – 1529 киши;
Наманган вилояти – 1521 киши;
Жиззах вилояти – 1303 киши;
Сирдарё вилояти – 1074 киши;
Қорақалпоғистон Республикаси – 989 киши.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 024 946 кишини ташкил этган. Доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 646,5 минг нафарга кўп.
Янгиликлар лентаси
0