АҚШ ва НАТОнинг ёрдами Украина армияси учун “ўлимга ҳукм” билан баробар

© AP Photo / Kostiantyn LiberovРаненые украинские военнослужащие под Харьковом. Архивное фото
Раненые украинские военнослужащие под Харьковом. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2023
Oбуна бўлиш
НАТОнинг Украинага ёрдами ҳарбий ҳаракатлар театрида фақат иккита вазифани бажарди: қурбон бўлган Украина аскарлари сонини ошириш ва Украина ташқи қаршини ошириш.
Россия кўп қутбли дунёда тенг хавфсизлик тизимининг Европа секторини дадил қурмоқда. Ғарбнинг Киев режимига ҳарбий ёрдами Украина армиясининг тўлиқ мағлубиятига, НАТО блокининг заифлашишига, Европа Иттифоқининг иқтисодий таназзулига ва Америка “гегемонияси” нинг йўқ бўлишига олиб келади.
Россия Федерацияси билан прокси-урушда Ғарб жамоаси аниқ ҳақиқатга эътибор бермасликка ҳаракат қилмоқда. Россия қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни доимий равишда ошириб, Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида ҳужумкор, тактик ва стратегик устунликни намойиш қилмоқда. Қўғирчоқ Киев режими алам билан НАТО арсеналлари ва Украина Қуролли кучларининг сафарбарлик захираларини “утилизация” қилмоқда. Яқин келажакда АҚШ ва НАТОнинг яна бир шармандали мағлубияти кутилмоқда.

Қарши ҳужум зомбилари

Вашингтон ва Киев анчадан бери ваъда қилиб келаётган Украина армиясининг “қарши ҳужуми” турли сабабларга кўра қишдан баҳорга ва баҳордан ёзга қолдирилмоқда – “донор мамлакатлар” арсеналлари деярли бўшаган, мавжуд (эскирган) зирҳли автомобиллар эса — таъмирланмоқда. Россия артиллерияси УҚКнинг “дунё бўйлаб териб чиқилган” ресурслари ва захираларини –400 000 га яқин жангчи–бутун фронт линияси бўйлаб ва душман ҳудуди ичкарисида ҳам моҳирона ва самарали йўқ қилмоқда. Махсус ҳарбий операцияни энди ортга қайтариб бўлмайди. Аммо бир йил олдин Украина Россия Федерация таклиф этган шартларини тинч йўл билан бажариши ва ўзининг юз минглаб аскарлари ҳаётини сақлаб қолиши мумкин эди.
Артёмовск учун стратегик жанг якунланмоқда – Россия қўшинлари Украина гарнизонини “Бахмут қалъаси”дан шаҳарнинг ғарбий чеккасига сиқиб чиқаришмоқда. Артёмовскдаги барча маъмурий бинолар ва муҳим саноат объектлари ўтган ҳафта “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси назоратига ўтди. Шунингдек, “Металлург” ва “Авангард” стадионлари ҳам “мусиқачилар” ҳужумига дош бера олмади. Артёмовскдан беш километр ғарбда жойлашган Богдановка қишлоғи чегараларида жанглар давом этмоқда. Украина Қуролли кучларининг Часов Яр орқали ўтган барча таъминот йўллари Россия артиллерияси назорати остида ва манзара “ўлим йўли”га ўхшайди. Омон қолган Украина бўлинмалари “Бахмут қирғини”ни яширинча тарк этишмоқда. Артёмовскнинг яқинлашиб келаётган ва муқаррар озод этилиши Россия Қуролли Кучларини учун шимолий ва ғарбий операцион йўналишларда зарба бериш учун йўл очади.
Душман мудофаа чизиғини мустаҳкамламоқда ва ҳарбий техникани бевосита Часов Яр шаҳрида жойлаштирмоқда. Оғир зирҳли техникаси ва артиллерияси сезиларли даражада кам бўлган Украина Қуролли кучлари ҳудудни ушлаб тура олмайди. АҚШва НАТО мамлакатларидаги корхоналар Киев учун зарур бўлган миқдорда танк ва артиллерия снарядларини ишлаб чиқариши учун кўп йиллар керак бўлади. Россия душманларига эса бундай кўп вақт берилмаган.

Россия душманлари узоқ яшамайди

Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида Авдеевка, Днепропетровск, Константиновка, Краматорск, Марьинка, Угледар, шунингдек, Запорожье, Харков, Херсон ва Чернигов вилоятларида УҚКнинг бўлинмалари, ҳарбий техникаси, арсеналлари ва базалари Россия Қуролли кучлари томонидан шиддат билан йўқ қилмоқда. Украина қўшинларининг объект ва позицияларига кенг қамровли ҳаво ва артиллерия зарбалари орқали кунига бир неча марталаб ҳужум амалга оширилмоқда.
Авдеевка йўналишида Россия Қуролли кучларининг бўлинмалари Красногоровка, Весело ва Каменка томон юриш амалга оширди, бу эса шаҳарни уч томондан ўраб олиш имкониятини яратади (аввалроқ Соледар ва Артёмовскда бўлгани каби). УҚК Авдеевкада бир неча йил давомида кокс-кимё заводни бошқа корхоналар билан боғлайдиган ўнлаб ер ости йўлакларини қурган. Шу боис, Россия артиллериясининг Украина мустаҳкамланган ҳудудига зарбалари ҳар доим ҳам нишонга етиб бормайди. Вазиятга бурилиш ясаган нуқтага оғирлиги бир тоннадан ортиқ бўлган жанговар каллакли УПАБ-1500 бошқариладиган бомбалардан оммавий фойдаланиш орқали эришилди.
Худди шундай ҳаво бомбалари Херсон вилоятининг ўнг қирғоғидаги Кизомис қишлоғи яқинидаги душман захираларига (махсус операция кучлари), Днепропетровск чеккасида Украина армияси учун қурол ва ўқ-дорилар билан жиҳозланган поездга зарба берди.
Россиянинг юқори аниқликдаги ракеталарининг зарбалари натижасида ракета ва артиллерия қуроллари ва ўқ-дорилар омборлари, шунингдек, Запорожье шаҳрида Киев режими жангарилари томонидан босиб олинган ҳудуддаги УҚКнинг “қарши ҳужуми” учун 70 минг тонна ёқилғи сақланадиган омбор бутунлай йўқ қилинди.
Северск яқинидаги Украина бўлинмаларининг қарши ҳужуми ва Купянск йўналишидаги уринишлар ҳам барбод бўлди. 9 апрель куни Россия қўшинлари УҚК “Харков” гуруҳининг илғор қўмондонлик пунктини Харков ҳудудида ракета зарбаси билан “демилитаризация қилди”. Ушбу стратегик объект Великий Бурлук қишлоғи яқинида, Россия Федерацияси чегарасидан тахминан 20 км узоқликда жойлашган эди. Бир ой ичида Украина армиясининг батальон ва ундан юқори даражалардагисаккизта қўмондонлик пункти (штаблар) йўқ қилинди.
Ғарб жанговар ҳаракатларнинг барча соҳаларида ташқи сиёсий мақсадлари ва декларациялари билан ҳарбий-технологик номувофиқликни намойиш этмоқда. АҚШнинг “ақлли” бомбалари Украинада “ақлсизлашиб” қолмоқда. УҚКда ҳеч бўлмаганда зарба берувчи самолётлар ва Ғарбий ҳаво мудофаа тизимлари ҳам йўқ, уларсиз фақат зомбилар “Қримга кириши” мумкин. Айтганча, Пентагон яқинда ўзининг “Ўроқчисини” (МҚ-9 Reaper) шармандаларча йўқотганидан сўнг ўз учувчиларига Қримга 80 км дан яқинроқ учмасликни буюрди.

Украина қурбон бўлмоқда

Махсус ҳарбий операциянинг дастлабки 400 куни АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий ёрдами Киев режимига ёрдам бермаслигини исботлади. Аксинча, иқтисодий манфаатлар ва Вашингтон ўзининг дунёдаги роли ҳақидаги ёлғон фикрлари туфайли – Американинг кўп миллиард долларлик ёрдами УҚК ва Украина давлатчилигини узоқ вақт давомида ўз-ўзини жисмонан йўқ қилиши учун хизмат қилади. Америкалик ҳарбий эксперт Скотт Риттер бир йилги уруш давомида УҚКнинг йўқотишларини сони 330 минг киши деб ҳисоблади. Бу ҳали энг радикал баҳолаш эмас.
Ғарб ҳарбий техникасининг қурдатига келсак, сўнгги уч ой ичидагина 59 та М777 артиллерия тизими, 13 та "Paladin" ўзиюрар артиллерия мосламалари ва 14 та Америкада ишлаб чиқарилган HIMARS, шунингдек, Франция, Германия, Польша ва Чехиядан Украинага етказиб берилган 30 та ўзиюрар артиллерия мосламалари россия қўшинлари томонидан йўқ қилди. Бу кетишда 2023 йил охирига келиб, “саховатли” НАТО давлатлари бутунлай артиллериясиз қолиши мумкин.
Бу вазиятда Россия ҳарбий салоҳиятининг ўсиши ва иқтисодий барқарорлиги айниқса сезиларли бўлиб, махсус ҳарбий операция мақсадларига, кўп қутбли дунёнинг тенг ва ажралмас хавфсизлигига ишонч билан эришишга имкон беради.
Янгиликлар лентаси
0