https://sputniknews.uz/20230406/ozbekiston-qozogiston-fuqarolar-jazo-33634191.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига жазони ўз мамлакатида ўташ имкони берилмоқда
Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига жазони ўз мамлакатида ўташ имкони берилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Маҳкумлар қонунда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ келишаётган томонлар мурожаатлари асосида топширилади. 06.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-06T18:41+0500
2023-04-06T18:41+0500
2023-04-06T18:43+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
жазони ижро этиш муассаси
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1157/23/11572342_272:556:2821:1990_1920x0_80_0_0_43310eab340b1a10c5ad8fdeb0101dcc.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларининг суд томонидан тайинланган жазони ўз мамлакатида ўташ имкони берилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.Сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги Шартномани (Нур-Султон, 2021 йил 6 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни кўриб чиқишди.Мазкур шартнома Ўзбекистон президентининг 2021 йил Қозоғистонга қилган давлат ташрифи чоғида имзоланган.Қайд этилишича, шартномани ратификация қилиш орқали унинг кучга кириши маҳкумларни топшириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани шакллантириб, икки давлат ваколатли органларининг ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлигини янада яхшилаши мумкин.Ҳужжатга кўра, маҳкумлар қонунда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ келишаётган томонлар мурожаатлари асосида топширилади.Муҳокама давомида маҳкумлар жазони ўз юртида ўташи уларга яқин қариндошлари билан мунтазам кўришиш имконини бериши оилавий муносабатларга ижобий таъсир кўрсатиб, маҳкумларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишига ёрдам бериши қайд этилди.Сенаторларнинг таъкидлашича, қонуннинг қабул қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга хизмат қилади.Муҳокама якунида сенаторлар мазкур ыонунни маъқуллади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон мажилиси депутатлари бу битимни ратификация қилишган эди.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1157/23/11572342_134:0:2865:2048_1920x0_80_0_0_38112a282f5873f783cfa94cc1c5cb4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, жазони ижро этиш муассаси, ўзбекистон олий мажлиси сенати
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, жазони ижро этиш муассаси, ўзбекистон олий мажлиси сенати
Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига жазони ўз мамлакатида ўташ имкони берилмоқда
18:41 06.04.2023 (янгиланди: 18:43 06.04.2023) Маҳкумлар қонунда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ келишаётган томонлар мурожаатлари асосида топширилади.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларининг суд томонидан тайинланган жазони ўз мамлакатида ўташ имкони берилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида
маълум қилинди. Сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги Шартномани (Нур-Султон, 2021 йил 6 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни кўриб чиқишди.
Мазкур шартнома Ўзбекистон президентининг 2021 йил Қозоғистонга қилган давлат ташрифи чоғида имзоланган.
Қайд этилишича, шартномани ратификация қилиш орқали унинг кучга кириши маҳкумларни топшириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани шакллантириб, икки давлат ваколатли органларининг ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлигини янада яхшилаши мумкин.
Ҳужжатга кўра, маҳкумлар қонунда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ келишаётган томонлар мурожаатлари асосида топширилади.
Муҳокама давомида маҳкумлар жазони ўз юртида ўташи уларга яқин қариндошлари билан мунтазам кўришиш имконини бериши оилавий муносабатларга ижобий таъсир кўрсатиб, маҳкумларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишига ёрдам бериши қайд этилди.
Сенаторларнинг таъкидлашича, қонуннинг қабул қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга хизмат қилади.
Муҳокама якунида сенаторлар мазкур ыонунни маъқуллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон мажилиси депутатлари бу битимни ратификация
қилишган эди.