Қозоғистон ва Ўзбекистон маҳкумларни бир-бирига топшириш ҳақида келишиб олди

© Sputnik / Алексей ФилипповАвтомобиль для перевозки подозреваемых и обвиняемых
Автомобиль для перевозки подозреваемых и обвиняемых - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2023
Oбуна бўлиш
Маҳкумни бошқа мамлакатга ўтказиш учун, биринчи навбатда, унинг розилиги керак. Яъни шахс ўз мамлакатида жазони ўташ нияти ҳақида ариза бериши керак.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Қозоғистон мажилиси депутатлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларни жазони кейинги ўташ учун ўтказиш тўғрисидаги битимни ратификация қилишди.
Мажилиснинг ялпи мажлисида Қозоғистон бош прокурори ўринбосари Aсет Чиндалиев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида маҳкумларни топшириш бўйича келишув Қозоғистон республикаси Конституциясида белгиланган талабларни амалга оширишга қаратилганини таъкидлади.
“Конституцияда айтилишича, Қозоғистон фуқароси, агар халқаро шартномаларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, чет давлатга берилиши мумкин эмас. Бундан ташқари, республика ўз фуқароларини ўз чегараларидан ташқарида ҳимоя қилиш ва ҳомийлик қилишни кафолатлайди. Худди шундай қоида Ўзбекистон Конституциясида ҳам мавжуд”, деди Чиндалиев.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон бир неча йилдан буён ушбу ҳужжатни имзолаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Хулоса олдидан икки республика мутахассислари давлатлар ўртасидаги миграция жараёнини таҳлил қилган, шунингдек, жиноятчилик билан боғлиқ вазиятга таъсирини ўрганган.
“Шартнома шартларига келсак, маҳкумни бошқа жойга ўтказиш учун биринчи навбатда унинг розилиги керак. Бу шахс ўз мамлакатида жазони ўташ нияти ҳақида ариза бериши керак. Яъни маҳкумнинг розилиги инобатга олинган. Масалан, бизда аллақачон 225 нафар судланган Ўзбекистон фуқаролари ўз мамлакатида жазони ўташ истагини билдирган. Бунинг учун биз маҳкумлар ўртасида махсус сўров ўтказдик. Ўзбекистонда 20 нафар судланган фуқароларимиз бор, ўйлаймизки, улар ҳам мамлакатга қайтишга эътироз билдирмайди. Шартномани ратификация қилиш икки давлат фуқароларининг конституциявий ҳуқуқини таъминлайди”, деди расмий.
Маҳкумни ўтказиш учун унинг аризаси ва розилиги зарур. У ушбу давлат фуқаролигига эга бўлиши керак, жазони ўташнинг қолган муддати камида бир йил бўлиши керак. Шунингдек, ҳар икки республика ҳам ўтказишга рози бўлиши лозим.
Янгиликлар лентаси
0