Махсус операция: 6 апрелнинг асосий воқеалари
21:10 06.04.2023 (янгиланди: 11:13 07.04.2023)
© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлигининг тўлдирилган ҳисоботи :
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Двуречная, Песчание, Масютовка, ЛХРнинг Новоселовское, Артемовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 50 нафар ҳарбийлари, иккита зирҳли жанговар машинаси ва иккита пикапи йўқ қилди.
Бундан ташқари, Харков вилоятининг Новоселовское, Розовка, ЛХРнинг Артемовка, Масютовка ва Першотравневе аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг бешта диверсион разведка гуруҳлари ҳаракатларини тўхтатди.
Шунингдек, АҚШда ишлаб чиқилган AN/TPQ-36 батареяга қарши радари йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Северск, Невское ва Луганск Халқ Республикасининг Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 80 дан ортиқ ҳарбийлари, иккита зирҳли жанговар машинаси, учта енгил машинаси ва Д-20 ва Д-30 гаубицаси ва "Нона" ўзиюрар миномётини йўқ қилди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлари натижасида УҚКнинг 140 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар ва ёлланма аскарлари, учта зирҳли жанговар машинаси, 8 та автомобили, Польшада ишлаб чиқилган "Krab" ўзиюрар машинаси, "Гвоздика", "Акация" ва Д-20 гаубицалари ва АҚШда ишлаб чиқилган AN/TPQ-50 батареяга қарши радари йўқ қилинди.
Ундан ташқари ДХРнинг Сергеевка аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 107 бригадаси ракета-артиллерия қурол-аслаҳа омбори йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи ҳаво ДХРнинг Угледар, Запорожье вилоятининг Марфопол ва Загорное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК бўлинмаларига зарба берилди.
ДХРнинг Водяное ва Никольское аҳоли пунктлари ҳудудларида қарши ҳужумга уриниш вақтида УҚКнинг 35 нафар аскари, иккита зирҳли машинаси ва Д-30, Д-20 гаубицалари йўқ қилинди.
Херсон йўналишида ўтган кун давомида 20 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомашина ва "Акация" ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
Авиация, ракета кучлари ва артиллерия ўтган кун давомида Украина Қуролли Кучларининг 128та позицияларда жойлашган 92 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
Шунингдек, Донецк Халқ Республикасининг Авдеево аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг 110-механизациялашган бригадаcи баталонларининг қўмондонлик бошқарув пунктига зарба берилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида 11 та HIMARS (АҚШ) ракеталари ракетасини тутиб олди.
Шунингдек, Харков вилоятининг Таволжанка, ЛХРнинг Кременная ва Ковалевка, ДХРннг Никольское, Новоселовка ва Пески аҳоли пунктлари ҳудудларида кун давомида Украинанинг 11 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 406 та самолёт, 228 та вертолёт, 3673 та учувчисиз учиш аппарати, 415 та зенит-ракета мажмуаси, 8 545 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1 078 та ракета тизимларининг жанговар техникаси, 4504 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9302 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.