https://sputniknews.uz/20230323/rossiya-va-xitoy-birlashish-aqsh-uchun-xavf-33139168.html
Россия ва Хитой бирлашиши АҚШ учун қандай хавф туғдиради — сиёсатчи жавоби
Россия ва Хитой бирлашиши АҚШ учун қандай хавф туғдиради — сиёсатчи жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Майк Помпео: Оқ уйнинг Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифини аҳамиятсиз қолдиришга уринишлари “катта стратегик хато”дир.
2023-03-23T09:00+0500
2023-03-23T09:00+0500
2023-04-05T18:44+0500
дунёда
ақш
хитой
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/16/21888134_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_a1b5166304b567693ceef01d830dea9f.jpg
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Россия ва Хитой ўртасидаги яқинлашув АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг стратегик хатосидир. Бу ҳақда Америка Марказий разведка бошқармаси собиқ директори ва собиқ давлат котиби Майк Помпео Fox News телеканали эфирида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.Унинг сўзларига кўра, Оқ уйнинг Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифини аҳамиятсиз қолдиришга уринишлари “катта стратегик хато”дир.Унинг таъкидлашича, ҳозирда БМТ Хавфсизлик кенгашининг икки доимий аъзоси "АҚШга қарши бирлашган" ва бу Вашингтон учун салбий оқибатларга олиб келади.Си Цзиньпин Россия президенти Владимир Путин таклифига биноан 20-22 март кунлари давлат ташрифи билан Москвада бўлди. Бу унинг Хитой раиси лавозимига учинчи муддатга сайлангандан кейин амалга оширган илк хорижий сафари эди. Икки давлат етакчиларининг Кремлдаги норасмий учрашуви тўрт соатдан зиёд давом этди, 21 март куни расмий музокаралар ўтказишди.Ташриф доирасида Россия-Хитой иқтисодий ҳамкорлигининг асосий йўналишларини 2030 йилгача ривожлаштиришга оид қўшма баёнот имзоланди.Путин ва Си “Катта юриш”ни давом эттиради
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/16/21888134_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_d12d324275532f526e063953ebb4d67a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш россия хитой
Россия ва Хитой бирлашиши АҚШ учун қандай хавф туғдиради — сиёсатчи жавоби
09:00 23.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Майк Помпео: Оқ уйнинг Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифини аҳамиятсиз қолдиришга уринишлари “катта стратегик хато”дир.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Россия ва Хитой ўртасидаги яқинлашув АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг стратегик хатосидир. Бу ҳақда Америка Марказий разведка бошқармаси собиқ директори ва собиқ давлат котиби Майк Помпео Fox News телеканали эфирида маълум қилди, дея хабар берди
РИА Новости. Унинг сўзларига кўра, Оқ уйнинг Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифини аҳамиятсиз қолдиришга уринишлари “катта стратегик хато”дир.
"Байден маъмурияти муваффақиятсизликка учради, улар руслар ва хитойликларнинг бирлашишига имкон беришди ва бу АҚШ ва ҳар бир фуқаро учун катта хавф туғдиради", - деди Помпео.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда БМТ Хавфсизлик кенгашининг икки доимий аъзоси "АҚШга қарши бирлашган" ва бу Вашингтон учун салбий оқибатларга олиб келади.
"Бу икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик муҳим, бу АҚШ ва мамлакатимиз бўйлаб иш жойларига таъсир қилади ва биз бунга қарши курашишга мутлақо тайёр бўлишимиз керак", - дея қўшимча қилди собиқ давлат котиби.
Си Цзиньпин Россия президенти Владимир Путин таклифига биноан 20-22 март кунлари давлат ташрифи билан Москвада
бўлди. Бу унинг Хитой раиси лавозимига учинчи муддатга сайлангандан кейин амалга оширган илк хорижий сафари эди. Икки давлат етакчиларининг Кремлдаги норасмий учрашуви тўрт соатдан зиёд давом этди, 21 март куни расмий музокаралар ўтказишди.
Ташриф доирасида Россия-Хитой иқтисодий ҳамкорлигининг асосий йўналишларини 2030 йилгача ривожлаштиришга оид қўшма баёнот имзоланди.