Путин ва Си “Катта юриш”ни давом эттиради

© POOL / Медиабанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина в Бразилию для участия саммите БРИКС
Рабочий визит президента РФ В. Путина в Бразилию для участия саммите БРИКС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2023
Oбуна бўлиш
Путин ва Си Атлантик дунё тартиби таназуллини биргаликда кузтишга тайёрланишмоқда ва бу йўлда уларининг "Катта юриш"ини ҳеч ким тўхтата олмайди.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Владимир Путин ва Си Цзиньпиннинг душанба куни бошланган Москва саммити чоршанба кунига қадар, олий мартабали меҳмон кутиб олингунча давом этади.
Бироқ, шубҳасиз, барча асосий масалалар душанба куни - Кремлдаги норасмий мулоқот пайтида ва дўстона яккама-якка кечки овқат пайтида ҳал қилинади.
Ўтган йил давомида икки давлат раҳбарлари фақат бир марта – сентябрь ойида Самарқандда (ШҲТ саммити доирасида) учрашган, бироқ делегациялар учрашуви бўлган, норасмий мулоқот эса вақт бўйича аниқ чекланган. Мунтазам телефон суҳбатлари юзма-юз мулоқот ўрнини боса олмайди, энди Путин ва Си Цзиньпинда ҳамма нарсани муҳокама қилиш учун етарли вақт бўлади. Аммо, улар нимани муҳокама қилишади?
Бу савол Ғарбда ҳам, Россияда ҳам кўп одамларни ҳаяжонлантирди, баъзилар ҳозирги учрашувни тарихий деб аташди, бошқалари эса ундан катта натижалар кутишди - масалан, Россия ва Хитойнинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва музокараларни бошлаш ҳақидаги қўшма таклифи. Москва ва Киев Хитой воситачилигида ёки Россияга Хитой қуролларини етказиб бериш ҳақидаги башоратлар. Аммо буларнинг барчаси ҳеч нарса англатмайди, шунчаки фолбинлик - чунки буларнинг ҳеч бири содир бўлмайди. Лекин бу билан Путин ва Си ўртасидаги учрашувнинг аҳамияти камаймайди - аксинча, айнан сенсацияларнинг йўқлиги Россия-Хитой муносабатлари янада мустаҳкамланиб боришининг энг муҳим белгисидир. Путин айтганидек, Россия-Хитой муносабатлари - "глобал барқарорликнинг тамал тошидир".
Шу сабабли ҳам Путин ва Си атайлаб икки давлат яқинлашиш йўналишини белгилаб олишди. Бу йўналиш Украинадаги можаро Россия ва Ғарб ўртасида тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка олиб келмасидан олдин бошланган эди. Табиийки, Россия-Хитой яқинлашуви 90 йилларда (Цзян Цземин даврида) бошланиб 2000 йилларда Ху Цзинтао даврида ҳам давом этган бўлса-да, аммо у вақтларда Москва ва Пекин бир-биримизга қанчалик зарурлигини ҳали англаб етмаган эди. Лекин муносабатларнинг стратегик жиҳати ҳар икки томоннинг онгли танлови эди, лекин улар вақти келиб Атлантика гегемонига қарши елкама-елка туришга тўғри келиши ҳақида ўйламаган эди.
Россия биринчи бўлиб бунга ишонишига тўғри келди: Путиннинг Мюнхендаги нутқи, қайтмас нуқтага айланди. Уч йил ўтгач, Хитой Американинг "Катта иккилик" тўғрисидаги таклифини рад этди. Чин юрти бунда яширинган тузоқни ўз вақтида пайқаб олди. 2010 йилларнинг бошларига келиб, Россия ва Хитой ўз ҳамкорлиги кўламини белгилаб олиши керак эди: уни янги, юқори босқичга кўтариш кераклиги аниқ бўлганди.
Аммо ўшанда ҳар икки давлатдаги ички вазият бунга интилиш учун қулай эмасди – бизда Путин ҳали ҳукумат бошлиғи сифатида Кремлга қайтгани йўқ эди, Хитой эса биринчи шахсни алмаштиришга ҳозирлик кўраётган эди.
Фақат 2012 йилда ишонч пайдо бўлди: Путин яна президент бўлди (нафақат олигархларнинг эмас, балки элитанинг ғарбпараст қисмининг қаршилиги ва "Болотная исёни"ни енгиб ўтди) ва Си эса ХКП бошқарди. 2013 йил баҳорида у ХХР раиси ҳам бўлди ва Москвага биринчи ташрифи чоғида ўша “Катта иккилик” тузилди. Шундан сўнг улар 40 маротаба учрашишди.
Ўшанда ҳам Си ва Путин дўстларига ишонишлари мумкинлигини ва уларнинг муносабатларида вақт чегараси йўқлигини тушунишган. Яъни, сиз узоқ вақт ишлашингиз мумкин - икки томонлама муносабатларда ҳам, жаҳон саҳнасида ҳам (ва ўзаро таъсирнинг бу қисми тобора муҳим аҳамият касб этмоқда). Раҳбарларнинг шахсий ишончи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда энг муҳим омил ҳисобланади – бусиз, Хрушёв ва Мао тажрибаси кўрсатганидек, энг кучли ўзаро манфаатли иттифоқ ҳам барбод бўлиши мумкин.
Хитой ва Россиянинг менталитети ва маданиятидаги фарқга қарамай, Путин ва Си бир-бирига соя солиши ва айёрлик қилишлари шарт эмас, улар очиқ ва ҳалол бўлишга қодир. Ишончсизлик унсурлари аввалроқ икки давлатнинг яқинлашишига Си ва Путин ўртасидаги шахсий муносабатларда эмас, балки элита ва ҳокимият томонидан бир-бирини баҳолашда тўсқинлик қилган. Бундан ташқари, бундай ишончсизлик умумий душманимиз томонидан ҳам, мамлакатларимиздаги ғарбпараст кучлар томонидан ҳам фаол равишда қиздирилди.
Масалан, Пекинда Трамп ҳокимият тепасига келганидан кейин (Хитой билан савдо урушини бошлаган) улар Россиянинг Қўшма Штатлар томон бурилиши эҳтимолидан жиддийроқ қўрқишди: агар Москва Вашингтон билан келишишни хоҳласа ва бунга қодир бўлсачи? Украинадаги қарама-қаршиликлар тугаганидан сўнг эса Пекинга орқа ўгириб олсачи? Ёки душман бўлмаса-да шунчаки нейтрал кузатувчига айланиб олсачи? Шубҳасиз, бу қўрқувларнинг барчаси ўша вақтларда ҳам шунчаки хомхаёл бўлиб туюлар эди, сабаб: Трампнинг фаолияти "яширин давлат" томонидан блоклаб қўйилгани туфайли эмас, балки Москва ҳатто назарий жиҳатдан Вашингтоннинг ҳеч қандай ғояларига ишонмасди ва Хитойни ушлаб туриш бўйича таклифларида иштирок этмас эди.
Лекин бир нарсани унутмаслик керак, ўша йилларда Россиянинг ўзида ҳам айрим "эксперт" деб аталадиган одамлар "ҳокимият ўзгаришини", яъни Путиннинг кетиши ҳақидаги мавзуларни тез-тез муҳокама қилишар эди. Ва хитойликлар албатта бу вариантни ҳам ҳисобга олишлари керак эди.
Россия тарихини ҳисобга олсак, масалан, Хрушёвдек бир аҳмоқ келиб, Америка билан ўйнашни бошлайди, бундан ҳеч қандай наф бўлмайди, албатта, лекин Хитой билан муносабатлар бузилиши мумкин.
Россияда 2020 йилги конституциявий ислоҳотдан сўнг барча ноаниқликларга барҳам берилди: нафақат Путин ва Си бир-бирига ишонч билдириши мумкин, балки ҳар икки ҳокимиятини ҳам ортиқча ташвишлар чалғитиб қўймайди.
Махсус операция бошланганидан кейин эса Россия элитасининг янгиланиши ҳам тезлашди ва агар авваллари кўпчилик Путиннинг “Шарқга бурилишини” етарлича жиддий қабул қилмаган бўлса, энди кечаги "ғарбликлар" ҳам борадиган жойи йўқ.
Ғарбни танлаганлар (ёки ундан ҳалигача халос бўлмаганлар) Хитой раҳбарининг навбатдаги сайловлар ҳақида "Ишончим комилки, рус халқи сизни қўллаб-қувватлайди" деганидан сўнг “Си Цзиньпин Путинни Россия президентлигига номзод қилиб кўрсатди” деган сарлавҳаларга аҳмоқона кулишлари мумкин, холос.
Фуқароларимизни Россия Хитойнинг вассалига айланиб бораётганига ишонтиришга уринишлар фақат руслар ва хитойларни бир-биридан ажратиб, уриштиришдан умидвор бўлган ғаламислар учун фойдалидир. Аммо Путин ва Си бу йўлда ўзларининг "Катта юриш"ини тўхтатмоқчи эмас ва ҳеч ким уларни бу йўлдан четлата олмайди.
Янгиликлар лентаси
0