https://sputniknews.uz/20230321/si-tszinpin-33102712.html
Си Цзиньпин халқаро ташриф учун нега биринчи Россияни танлади?
Си Цзиньпин халқаро ташриф учун нега биринчи Россияни танлади?
Sputnik Ўзбекистон
Хитой раҳбари Мишустин билан танишганидан хурсандлигини билдириб, пандемия туфайли сўнгги йилларда ташрифлар имконсиз бўлганини таъкидлади.
2023-03-21T17:31+0500
2023-03-21T17:31+0500
2023-04-05T18:44+0500
дунёда
хитой
владимир путин
си цзинпин
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/14/33065475_0:231:2980:1907_1920x0_80_0_0_68887dca638626a5e8ef1e5bcaa049c5.jpg
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Хитой раиси Си Цзиньпин қайта сайланганидан кейинги илк халқаро ташриф учун Россияни тарихий мантиқдан келиб чиқиб танлади. У бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда маълум қилди.Хитой раҳбари “дўстона Россия”га ташриф буюрганидан ва Мишустин билан танишганидан хурсандлигини билдириб, пандемия туфайли сўнгги йилларда ташрифлар имконсиз бўлганини таъкидлади.У Россия ҳукумати раҳбарига Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг янги бош вазири Ли Цян билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун имкон қадар тезроқ Хитойга ташриф буюришни таклиф қилди.Ўз навбатида Мишустин Си Цзиньпинни қайта сайлангани билан табриклади ва Хитой раҳбарининг икки давлат ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини ривожлантиришга қаратаётган алоҳида эътибори учун миннатдорлик билдирди. У Си Цзиньпиннинг қайта сайланганидан кейин илк хорижий ташрифини Россияга амалга оширгани муҳимлигини таъкидлади.Шунингдек, у Ли Цянни юқори лавозимга тайинлангани билан табриклашни сўради ва улар ҳамкорликда конструктив ишларни йўлга қўйишларига ишонч билдирди.Си Цзиньпин бир кун аввал давлат ташрифи билан Москвага келди. Кеча у Кремлда президент Владимир Путин билан норасмий учрашув ўтказди, бугун эса расмий музокараларбўлиб ўтади. Ташриф 22 мартга қадар давом этади.Си Цзиньпин давлат раҳбари сифатида 2013 йилдан бери Россияга саккиз марта ташриф буюрди, бу бошқа мамлакатлардан кўп. Умуман олганда, сўнгги ўн йил ичида Владимир Путин ва Си Цзиньпин турли форматларда 40 мартадан ортиқ учрашган.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/14/33065475_240:0:2971:2048_1920x0_80_0_0_317ece56bb6935eb29c442397f380ab6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия хитой владимир путин си цзиньпин
россия хитой владимир путин си цзиньпин
Си Цзиньпин халқаро ташриф учун нега биринчи Россияни танлади?
17:31 21.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) Хитой раҳбари Мишустин билан танишганидан хурсандлигини билдириб, пандемия туфайли сўнгги йилларда ташрифлар имконсиз бўлганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Хитой раиси Си Цзиньпин қайта сайланганидан кейинги илк халқаро ташриф учун Россияни тарихий мантиқдан келиб чиқиб танлади. У бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда
маълум қилди. “Биз Хитой раҳбарининг хорижий ташрифининг биринчи бекати сифатида Россияни танладик. Бу тарихий мантиққа тўғри келади. Чунки биз бир-биримизга энг йирик қўшни давлатлармиз, шунингдек, ҳар томонлама стратегик ҳамкорлармиз”, - деди у.
Хитой раҳбари “дўстона Россия”га ташриф буюрганидан ва Мишустин билан танишганидан хурсандлигини билдириб, пандемия туфайли сўнгги йилларда ташрифлар имконсиз бўлганини таъкидлади.
У Россия ҳукумати раҳбарига Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг янги бош вазири Ли Цян билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун имкон қадар тезроқ Хитойга ташриф буюришни таклиф қилди.
Ўз навбатида Мишустин Си Цзиньпинни қайта сайлангани билан табриклади ва Хитой раҳбарининг икки давлат ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини ривожлантиришга қаратаётган алоҳида эътибори учун миннатдорлик билдирди. У Си Цзиньпиннинг қайта сайланганидан кейин илк хорижий ташрифини Россияга амалга оширгани муҳимлигини таъкидлади.
“Бу янги даврга кираётган Россия-Хитой муносабатларининг ўзига хос хусусиятидан далолат беради”, - деди Мишустин.
Шунингдек, у Ли Цянни юқори лавозимга тайинлангани билан табриклашни сўради ва улар ҳамкорликда конструктив ишларни йўлга қўйишларига ишонч билдирди.
Си Цзиньпин бир кун аввал давлат ташрифи билан Москвага
келди. Кеча у Кремлда президент Владимир Путин билан норасмий учрашув ўтказди, бугун эса расмий музокараларбўлиб ўтади. Ташриф 22 мартга қадар давом этади.
Си Цзиньпин давлат раҳбари сифатида 2013 йилдан бери Россияга саккиз марта ташриф буюрди, бу бошқа мамлакатлардан кўп. Умуман олганда, сўнгги ўн йил ичида Владимир Путин ва Си Цзиньпин турли форматларда 40 мартадан ортиқ учрашган.