Бугун қайси ҳудудларда ёмғир ёғади?

© SputnikТошкент
Тошкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, бугун фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат +24-29 жаражагача кўтарилади.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, бугун фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат +24-29 жаражагача кўтарилади.
Тошкентда кечга томон ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11-13 даража илиқ, кундузи +24-26 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга томон ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Қашқадарё вилоятида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Сурхондарё вилоятида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда сел-сув тишқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3-8 даража илиқ, кундузи +10-15 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0